Кундалик
8 сентябр 2015

Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тугатиладими?

Ўзбекистон ҳукумати, ХМТ, Умумжахон банки, Халқаро Касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, БМТ, Юнисеф, Европа Иттифоқи шунингдек, АҚШ, Германия, Швейцария, Франция, Корея ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакилларидан иборат 70 нафар шахс иштирокида таълим ва тиббиёт муассасалари ходимларини пахта теримига жалб этмаслик ҳақида ВАЪДА берди. Келинг биргаликда кузатамиз, ўзбек амалдорларининг бу ваъдалари қанча туришини.

Ўқитувчи ва хамширалар, бу ваъдалар биринчи галда сизларга тааллуқли!

Хусусан ХМТ расмий сайтининг билдиришича, 5 – 6 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ)ҳамкорлигига бағишланган тадбирда Ўзбекистон расмийлари, вазирликлар, касаба уюшмалари, савдо саноат палатаси вакиллари билан бирга ҲМТ, Жаҳон банки, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, БМТ, ЮНИСЕФ, ва ЕИ вакиллари, шунингдек, АҚШ Германия, Швейцария, Франция, Корея ва Россиянинг Ўзбекистондаги вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон ҳукумати 2014 йилнинг апрелида имзолаган меҳнат шароитини яхшилашга бағишланган дастурнинг амалга оширилаётганига оид маърузалар тингланди.

Тадбир иштирокчилари Жаҳон банки томонидан молялаштирилган лойиҳа пахта теримида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш вазиятига оид ўтгказилаётган мониторингни муҳокама этишди.

Ҳукумат расмийлари меҳнатга кўнгилли ёллаш пахтага таълим ва тиббиёт ходимларини сафарбар этиш тажрибасини тўхтатиш юзасидан олиб борилаётган чоралар ҳақида гапиришди.

18 ёшга етмаганларни пахта теримига жалб этилмаслиги ҳақида билдирилди. Бу йилги пахта терими мониторингги натижалари юзасидан давра столи ноябр ойига белгиланган.

Манба: http://www.ilo.org/moscow/news/WCMS_392454/lang—ru/index.htm

Тағин ўқинг
8 апрел 2021
Собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 5 апрель куни aейсбукда жонли чиқиш қилиб, “Эрк” демократик партиясига аъзо бўлиб кирганини эълон қилди ...
25 апрел 2018
«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилоти 25 апрель куни эълон қилган 2018 йилги матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон ўтган йилги 169-ўриндан ...
23 январ 2019
Ўзбекистонда мажбурий обунанинг тақиқланиши кўплаб маҳаллий газета ва журналларнинг ёпилишига олиб келиши мумкин. 11 январь куни «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» порталида ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...