Кундалик
2 март 2016

Жуковский умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Швециянинг Сундсвалл шаҳрида ўтган аппеляция маҳкамасига кўра Обид Қори Назаров жонига қасд қилган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийга берилган жазо кучайтирилди.

Излари ўзбек режимига бориб тақалувчи сиёсий суиқасд юзасидан 9 феврал куни Швецияда бошланган маҳкама швед жамоатчилиги ва матбуоти диққат марказида бўлди.

Шу ўринда айрим Интернет нашрлар бевосита суд залидан жонли репортажлар олиб борганини айтиш мумкин.
Швед телеканали SVT журналисти маҳкамани ёритаркан, бу иш Лондонда юз берган Литвиненкога қилинган қотилликка паралеллар келтирди.

57 ёшли Обид қори Назаров бундан тўрт йил бурун, 2012 йилнинг февралида Стромсунд шаҳридаги уйи яқинида отиб кетилганди.

Имом тирик қолган, аммо бошидан оғир яралангани боис узоқ вақтдан буён комада қолмоқда.

Умрбод қамоқ жазоси Швецияда олий жазо ҳисобланади.

(Суратда Юрий Жуковский ўз шериги Баходир Пўлатов билан)
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 май 2018
Эрамиздан олдинги VI-V асрларда яшаб ўтган, “Дао Де Цзин” асарини ёзган қадимги хитой файласуфи Лао Цзи сўзлари 9 майни ...
1 июн 2016
25 май куни Тошкентда 15 яшар бола бошқарган Nexiaнинг милиция машинасига урилиши оқибатида бир ички ишлар ходимининг ҳалок бўлди. ...
29 май 2019
Тошкентлик қўшиқчи Абдулла Қурбоновнинг Умра сафари пайтида хоразмлик қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов шаънига ёғдирган ҳақоратлари акс этган аудио 27 май ...
4 июл 2019
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди 3 июль куни ака- ука журналист Бобожоновлар даъвоси юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ҳамда ...
Блоглар
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” ...
3 ноябр 2019
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
16 октябр 2019
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг икки кун олдин олиб қўйилган ижодий фаолият учун лицензиясини «Ўзбекконцерт» 16 октябрь ...