Кундалик
19 сентябр 2015

Юртсеварларга

Агар чиндан ҳам юртни севсангиз нега юртда бўлаётган адолатсизликларга қарши турмайсиз? Ёки сизнингча ёшу-қарини мажбуран пахта далаларига ҳайдаш адолатданми? Балки сиз тан олмассиз мазлум халқимиз мажбуран пахта далаларида ишлатилаётганига?

Сизнингча юртимизда порахўрлик авж олгани ҳам ёлғонми? Ўғри амалдорлар ва уларнинг яқинлари юрт бойликларини талон-тарож қилиб Европадаги банкларга яширгани, қиммат қасрларни сотиб олгани ҳам ёлғондир?

Кўкрагингизга уриб ўзингизни ватанпарвар қилиб кўрсатаётганингиз сохта бўлмаса курашинг юртдаги ноҳақликларга қарши. Кураша олмас экансиз, энг камида жим туринг, жонларини хатарга қўйиб курашаётганларга қарши турмай.

Сўзим охирида эслатиб қўймоқчиман-ки, «Ватан» дегани юрт бошига зўравонлик билан ўтириб олиб чорак асрдан буён зулм қилаётганлардангина иборат эмас.

Акмал Набиев,

мустақил блоггер
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 март 2021
«Элтуз»га қашқадарёлик фуқаро жўнатган видеода Ғузор тумани Қовчин қишлоғи тиббиёт пункти биносининг хароб аҳволи акс этган. Қишлоқ тиббиёт пункти ...
6 июн 2022
Бош прокуратура томонидан тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилиш ва уларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб ...
18 октябр 2022
Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси лидери билан билан қилинган суҳбат 2018 йил ёзилиб, баъзи сабабларга кўра эълон қилинмаган эди. Элтуз ...
7 декабр 2020
Рассом Кирпи карикатураси
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...