Кундалик
21 октябр 2015

Интернетсиз ўтган бир кун

Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин.

Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам интернетга улана олмадим, антенна йўқ эди, техник носозлик бўлса керак.

Тўғрисини айтиш керак мен бечора тақдирнинг бундан кутилмаган зарбасига тайёр эмасдим. Бошида қайта-қайта уриниб кўрдим уланишга, ҳаракатларим бефойда кетди, кейин саросимага тушиб қолдим, худди қолган умрим давомида интернетсиз ўтиб кетадигандек. Кейин секин аста кўника бошладим бу мусибатга (ҳар ҳолда иродали инсонман).

Негадир ётиб ухласам бу мусибатни унутадигандек сездим ўзимни. Энди ухлашга ётаман деб тургандим ёнимдагилардан биттаси футбол борлигини эслатиб қўйди.

Неча йиллардан буён телевизор кўрмай қўйгандим, телевизор чанг босиб кетганди. Бир ўтмишни эслагим келиб телевизорни қўйдим (рости шу пайтгача телевизорим борлигини унутиб ҳам қўйган эканман). Кўп йиллардан буён биринчи марта футболни охиригача кўрдим, қизиқ бўлар экан (“носталгия” деб қўйишармиди носпурушлар?).

Кейин сўнгги маротаба имнтернетга уланишга уриниб кўрдим (футбол кўриш давомида ҳам бу юмушни тўхтовсиз қайтариб тургандим), бўлмади барибир, ухлашга ётдим.

Эрталаб туриб биринчи қилган ишим яна текшириб кўриш бўлди, афсуски иложи бўлмади. Тушлик пайти ҳам бир бор уриниб кўрдим, бўлмади. Овқатланиб олгач ишга чиқиб кетишдан аввал сўнгги марта ҳаракат қилгандим кутилмаганда уланиб турибди-ю.

Энди ҳолатимни кўринг, на қувонишимни билмайман, на хафа бўлишимни. Интернетга уланганим билан вақтим йўқ, ноутбукни қайта ўчириб ишга чиқиб кетдим.

Кечгача вақт ўтиши жуда қийин бўлди. Хаёлимда интернет, ишқилиб яна йўқ бўлиб қолмаса бўлгани деган ҳадик ҳам йўқ эмас.

Ишдан келгач, текшириб кўрсам ҳаммаси жойида. Мана ҳозир телевизорда яна футбол бўлмоқда, менга нима қизиғи бор футболни?

Шу жойида Африканинг қаеридадир интернет етиб бормаган жойлари борлигини ўйлаб тинчлигимизга ва фаровонлигимизга шукур қилиб қўйдим.

Яшасин интернет!

Анвар Набиев,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 декабр 2016
Расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, 2005 йилда Андижон қирғинини уюштирган Зокир Алматов президент маслаҳатчиси сифатида ишга қайтарилган. Баъзи манбадарда 67-ёшли ...
5 август 2019
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўнгги вақтларда халқнинг чексиз ғазабига дучор бўлаётган буз-бузларда ўзининг айби йўқлигини билдирди.  Давлат раҳбари уй-жойлар ...
18 январ 2016
23 ёшли Сардор Милано Тошкентда Ëшлар симфоник оркестри жўрлигида яккахон концерт уюштиришга азму қарор қилганида “Ўзбекнаво” мулозимлари бу концертга ...
20 август 2019
Асакалик тадбиркор Сирожиддин Нажмиддинов туман марказида ташкил қилган “Тасанно Омад Люкс” савдо мажмуасини шериги Анвар Ўринбоев тортиб олинганидан шикоят ...
Блоглар
4 декабр 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек ...
27 ноябр 2019
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқда тарқалгани аудиоёзувидаги ҳолатларни текшириш юзасидан ...
19 ноябр 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо ...