Бошқа мақолалар
12 август 2019

Ишсиз қолган ва ишлаб келаётган прокуратура идораларининг ходимларидан Президентимиз Шовкат Миромонович Мирзиеевга очиқ хат

(Прокурорларнинг очиқ хати тўлиқ ва стилистика сақланган ҳолда эълон қилинмоқда) 

Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиеев, халқсевар юртбошимиз, мурожатимиз бошида Сизга, оила аъзоларингизга шунингдек ёнингизда елкадош бўлиб ватанимизга ва Сиз олиб бораётган сиёсатингизга садоқат билан давлатимизнинг турли тармокларида  хизмат қилиб келаётган рахбар ходимларга улкан зафарлар тилаймиз,  шунингдек Аллоҳдан олиб борилаётган ишларингизда  омад ва барака Сизлар учун дуо қилиб сўраймиз.

     Албатта биз ҳаммамиз Сиз қилаётган ишлариннгизни қанчалик машакатли эканлигини тушуниб етамиз, яъни давлатни бошқаришда унинг биргина хавфсизлигини таминлашда қанчалик қийинчиликлар борлиги яққол куринади.

Муҳтарам президент ушбу мурожаатни тайёрлашга Сизни деярли барча халққа ва давлат рахбарларига қилган мурожатларингизда АДОЛАТНИ йўлга қўйишни талаб қилиб келаётганиз сабаб бўлди. Биз Сизга ишонамиз, бир кун адолатни йулга қўясиз деган умид билан яшаб келмоқдамиз.

     Шавкат Миромонович бир зумга Сизни назарингизни тарихга қаратишингизни сўраймиз, яъни Ўзбёкистон Республикаси Мустақиллигини эълон қилган даври  ва ундан кейинги вақтларга. Бўритош Мустафаевич Мустафаев Ўзбёкистон Республикаси биринчи Бош прокурори бўлиб 10 йилга қадар хизмат қилиб келдилар, бу лавозимдан кейин ҳам турли юқори лавозимларда бу дунедан куз юмганларига қадар халол ва садоқатли меҳнат қилиб келдилар, бирон инсон йўқки шу инсон ҳақида ёмон сўз ёки фикир  сўзламайди. Бу инсон хакикий прокурор, яъни шу идорани тарбиясини олиб энг пастки поғонадан энг юқори поғонасигача ўзининг халол меҳнати билан эришган эдилар. Ҳозирги кунгача бу инсонни жуда кўп шогирдлари халол ва садоқатли меҳнат қилиб келишмокда.

     2000 йилда Бош прокурор этиб Ўзбёкистон Республикаси МХХ ходими Рашитжон Ҳамидович Қодиров тайинланди, бу инсон жуда  кўп прокуратура идораларидаги халол ва виждонли ходимларни 15 йил давомида турли бахоналар билан лавозимлардан, шунингдек  умуман прокуратура идоралардан бўшатиб юборган, у ўзини ёнига фақатгина ўзига ўхшаган хасадчи, иғвогар, тухматчи порахурларни тўплаб шулар билан узок йиллар жиноятлар содир қилиб келишган. Ҳозирги кунда ўзингиз унинг барча кирдикорларини фош этилишига сабабчи бўлдингиз. У инсон ҳозирги ўтирган жойга лойиқ инсон.2015 йилда Бош прокурор этиб рахматли биринчи президентимиз Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаевни тайинладилар.Бу инсон ҳақида сўз бошлар эканмиз, биринчи бўлиб шуни айтиб ўтиш лозимки, бу инсон ҳам МХХ томонидан вербовка қилинган давлат рахбарлардан бири эди. Бундан ташқари у прокуратура идораси ўзи нималиги ва унинг вазифаси нимадан иборатлигини умумун тушунмасдан фаолият кўрсата бошлади. Бу инсон тергов нималигини яқиндан тугул узоқдан ҳам тушунмайдиган Бош прокурор бўлди. Келган кунидан бошлаб прокуратура идораларини асосий вазифалари иккинчи ўринга сурилиб, аҳмоқона ислоҳотлар қилишга киришди, шу билан бирга ўзи ва укаси Отабек Абдуллаевни, шунингдек бошқа таниш билишларини яқин одамларини бош прокуратура ва куйи тармокларига рахбарлик лавозимларига тайинлади. Бу ходимларни барчасини шахсий жилдини урганидиган булсак бирортаси ҳам на тажриба на бир бошқа жихатдан бу эгаллаб турган лавозимларига турги келмайди. (Муҳаммаджонов Шобек, Мирсафаев Жахонгир, Абдуллаев Еркин ва бошқалар). Бу инсон уч йил ишлаб Ўзбёкистон Республикаси ДХХ раиси ловозимига тайинланиб кетди.

2018 йилда Сизни фармонингизга биноан Бош прокурор этиб Отабек Бахриддинович Муродов тайинланди,бу инсон биринчи кундан бошлаб ДХХ раиси И.Абдуллаевни чизган чизиги буйича ишни давоб эттириб прокуратура идорасини баттар боткокка тикиш билан овора бўлди, барча рахбар ловозимларига И.Абдуллаев ва ўзини таниш билишларидан тайинлаб оддий ходимларни жуда катта норозичилигига дучор бўлди. Ҳозирги кунда Ихтиёр Бахтиёрович бир қанча жиноятларни содир этиб, айнан Сизни олиб бораётган сиёсатингизга карши чикиб камокка олинган булсада, Отабек Бахриддинович уни енини олишга харакат қилди, барча Ихтиёр Абдуллаевни кадрларини куллаб куватлади.

     Табиий холат бу килмишлари билан бу саботажчи тўда сизнинг ғазабингизга учради, Сиз бизни идорамиздан умуман норози булишингизга сабабчи булишди, ва натижада бизлар мингдан ортиқ ходимлар бир кунда ишсиз бўлиб колдик. Муҳтарам президент халқимизда беш бармок бир хил эмас деган мақол бор, бу мақол бекорга ўйлаб топилмаган, нега энди бир тўда садоқатсиз ва порахур инсонларни қилган хати ҳаракатлари учун биз оддий халқ, оддий ходимлар азоб чёкишимиз лозим. Биз прокуратура ходимлари булишимиздан ташқари халқ хисобига ҳам кирамиз, оилаларимизни қандай бокамиз, шу кунларда  бизларни бошқа бир жойга ишга ҳам кабул килишмайди. Бош прокурор О.Муродов ҳаммани иш билан бир оз вақт утгач таъминлаймиз деб айтиб бизни ахмок қилиб кетди. Кўпимиз 10 йилдан ортиқ ишлаб куйган инсонлармиз ахир, камида иккитадан фарзандларимиз бор.

 Ихтиёр Абдуллаев камалгандан сўнг ҳам аклини егиштирмаган Отабек Муродов Сизни адолатни йулга қўйиш каби топширигингизга мутлако риоя этмасдан Сизни обруингизга футур етказиб, Сизга булган халқни ишончини сусайтиришга каратилган хатти харакатларни Сизни номингиз билан иш юритди. Бунга бир мисол келтиришимиз мумкин, шунча одам иш билан таъминланишини кутиб ўтирган бир пайтда, Сизнинг топширигингиз билан порахурлар Тошкент шаҳар  прокурорини уринбосарлари  Мирағлам Мирзаев билан бир кунда ишдан олиниб прокуратура идораларидан салбий фикр билан хайдалган порахур Рашитжон Кодировни лайчаси порахур Охунов Жасур кечагина шу жиноятчилар каторида була туриб бирданига  Отабек Муродов томонидан кучадан олиб, яъни ишсиз одамни прокуратурага тиклаб Тошкент вилоятитидаги Тошкент Махсус прокурори рахбар лавозимига тайинланди. Буни қандай иззохлаш мумкин эди? Бу лавозимга халол ва меҳнаткаш ходимлар йўқ деб уйлайдими булар, билмаймиз фикрини, лёкин бундай ходимлар жуда кўплигини аник биламиз. Охунов Жасур Бош прокуратурасининг Кадрлар бошқармасида бошлик лавозимида ишлаб келган вақтида Рашитжон Кодировнинг энг яқин инсони бўлиб, қанчадан қанча ходимларга тухмат ва игволар қилиб ишдан хайдатиб жуда кўп ноҳақликлар содир этган, сўнг Мирағлам Мирзаев Тошкент шаҳарни бутунлай эгаллаганига чидолмаган ва моддий томондан фойдалана олмаган Рашитжон Кодиров ўзини одами сифатида Охунов Жасурни Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига Ихтиёр Бахтиёрович билан келишилган холда тайинлаган, ва ўша лавозимдан Сизни топширигингиз билан 2017 йилда ишдан олинди. Бирок Отабек Муродов “Президент сўзи сўз эмас мен айтганим булади” деб бу нокас ходимни кайтариб, Тощкент вилояти Махсус прокурор этиб, яъни рахбар лавозимига тайинлади.Бу ҳам етмаганидек адолатсизликни чегараси йўқлигини намоиш қилган холда, Охунов Жасур буш турган лавозимга тайинланса ҳам майлийди, шу ерда бир неча йиллар давомида халол Хизмат қилиб келаётган, минглаб юристларни тайёрлаган профессор Мирахмедов Миршохид ака устозимизнинг ўғли Мирмуҳаммад Мирахмедовни юқорида айтилган махсус прокурор ловозимидан Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокурори лавозимига ўтказди, ва у шу лавозимда атиги бир хафта ишни бошлаганига карамасдан, юқорида айтилганидек ута кетган адолатсизликни номойиш этган холда прокурорлик лавозимидан ноҳақ бўшатиб юборилди. Энг ачинарлиси бу икки шахсни ишга қўйилишини ва ишдан олинишини Отабек Муродов очиқчасига “Президентимизни топшириғи” дея эълон қилган, бу билан у президентимиз, яъни Сизни  обрўйингизга жуда катта путур етказган. Мирмуҳаммад Мирахмедов халол ва меҳнаткаш ходим эди. Уни ахволи , оиласини ахволи нима кечяпти, йиллар давомида прокурорлик ловозимига эришиш учун қанча меҳнат, қанча асаб кетган, нега буни хеч ким ўйламайди.

Бу савол барчамизни жуда қийнайди, яъни қандай қилиб Сизни ўнг кулингиз була туриб Отабек Муродов соткинларча Сизни обруингизни кутариш урнига юқорида кайд этилган мансабни суистемол килиш каби жиноятни Сизни номингиз билан содир этди? Охунов Жасур Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиги лавозимида ишлаб юрган вақтида Отабек Бахриддиновични кўплаб кирдикорларини бёкитиб келди. Демак хулоса шунакаки, биз халол меҳнат қилиб адашганмиз, биз угри муттаҳам порахур, виждонсиз иғвогар  ходим бўлиб ишлашимиз керак экан, шунда Охунов Жасур каби нима килсак ҳам ишлаб юраверардик, хайдалсак ҳам кайтиб рахбар бўлиб ишлаб юраверамиз, жиноятлар содир этсакда, шахсан президент ишдан олса ҳам тикланиб юраверамиз эканда деган фикр миямизга синдирилмокда.

 Охунов Жасур эса ўзини устози Рашитжон Кодиров ва унинг шерикларини қамоқхонадаги шароитларини яхшилаб, тезроқ уларни қамоқдан озод этилишига ҳаракат қилмокда. Айнан у қамоқхоналарда қонунларга риоя этилиши устидан назоратни олиб борувчи прокурор. Отабек Бахриддинович хеч нарсадан куркмас эди, президент обруига бу каби харакатлар қандай салбий таъсир этишни мумкинлигини ўйламасди, унга яхшилик қилган холда ҳам, Сизни яъни президентимизни обрўйини сақлаш учун, гап сўздан холи қилиш учун ҳам ўзини маънфатини четга суриши лозим эди, бирок у сизга зиен буладиган йулни танлади. Фақат уз одамларини қандай булсаҳам сақлашни ўйлайди. Отабек Бахриддинович шунчалик Охунов Жасур билан яқин эдики, бир оғиз гапи билан Сизни сўзингизни ерда қолдирмаган хоҳлаган бошқа давлатнинг идораларига ишга олдирса ҳам бўларди, лекин айнан бу ерда уни гапи ўтишини кўрсатиш керак эди, ва шу билан бирга ҳамма ходимларни қўрқитиб олишни мақсад қилганди.

Кейинги мурожатимизда прокуратурадаги барча қилинган суистемолчиликлар ва бошқа жиноятларни бирма-бир ошкор қилиб берамиз.

Тағин ўқинг
26 апрел 2017
Стокголм ҳужумчиси Оқиловнинг шериги дея ҳибсга олинган 26 ёшли чечен йигити икки кунлик сўроқдан кейин 25 апрел куни қўйиб ...
30 ноябр 2017
Ноябрь охирига келиб Мирзиёевнинг «қишлоқлардаги ҳар бир хонадоннинг товуқ боқиши ва лимон етиштириши»га имкон яратишга оид ташаббуси ўзини оқламагани ...
26 октябр 2020
Кўраëтганингиз Афғонистон ëки Сомалидаги мактаб эмас. Бу 2020 йилнинг октябрь ойида ўзбек ўқувчилари таълим олаëтган мактаб.  Ижтимоий медианинг ўзбек ...
30 август 2018
Каримов даврида Ўзбекистонда концерт фаолияти тақиқланган Россиялик қўшиқчи Иосиф Кобзон 30 август куни 80 ëшида ўлди. Ўзбекистонда “криминал авторитет” ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...