Асосий мавзулар
8 апрел 2024

8 апрель – Бишкекда миллий нафратга асосланган илк шиор пайдо бўлди

2010 йил 7 апрель куни ўз қарорлари билан озиқ-овқат ва коммунал хизматлар учун нарх-навони мислсиз даражада кўтариб юборган Қурмонбек Бақиев ҳукуматидан норози бўлган халқ мухолифат қурултойига йиғилиши лозим эди.

Бироқ Бақиев ҳукумати 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси Таласда, Ўшда ва Бишкекда мухолифатнинг деярли барча лидерларини қамоққа олди.

Қимматчиликдан қийналган халқ эркин фикрлаш ҳуқуқи ҳам тортиб олинаётганидан норози бўлиб президент саройига юриш бошлади.

7 апрель куни Бишкек марказий майдонидаги президент саройига йиғилган одамларга қарши биринчи ўқ узилди

7 апрель куни президент саройини ишғол қилмоқчи бўлган 80 дан ортиқ одамнинг ўлими президент Бақиевнинг қочиши билан якунланди.

8 апрель куни эрталаб Бишкекда миллий нафратга асосланган биринчи шиор пайдо бўлди. Президент саройи деворини узунлиги 3 метр, эни 70 сантиметрли оқ матога қизил бўёқларда ёзилган “Еврейларга Қирғизистонда ўрин йўқ” деган шиор “безади”. Бундай шиорлар бошқа жойларда ҳам пайдо бўлди ва 10 кунгача олиб ташланмади. Орадан 10 кун ўтгач, президент Ўтунбаева бундай шиорлар пайдо бўлгани учун қирғизистонликлардан кечирим сўради.

Аммо мана шу 10 кун давомида муваққат ҳукумат расмийлари, жумладан, Азимбек Бекназаров этник яҳудийларни, корейсларни ва миллати қирғиз бўлмаган бошқа ишбилармонларнинг барчасини қирғиз халқининг «нонини туя қилаётган»ликда айблади. Бош прокуратурада “карис мафияси”, “яҳудий мафияси” ишлари ўрганила бошланди.

Мамлакатда мана шундай жараёнлар кечаётган бир паллада Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари – Ўш ва Жалолободда ҳам сиёсий мураккабликлар пайдо бўла бошлаган эди.

20 апрель куни минглаб қирғиз ёшлари Маевка қишлоғига йўл олди. Бу ерда улар этник туркларга тегишли еттита уйни ёқдилар, уларнинг ерларини эгаллаб олишга ҳаракат қилдилар.

Этник турклардан 5 киши ўлдирилди, ўнлаб одам оғир тан жароҳатлари олди.

rasm1121
Қирғизистонда миллатчиликка чорловчи шиорлар пайдо бўлди. Eltuz.com архивидан

Воқеалар силсиласи

7 апрель: Бақиев ҳокимиятдан ағдарилди.
8 апрель: Бақиев Жалолобод вилоятидаги она қишлоғига кетди. Айни шу куни Бишкекда миллатлараро нафратга асосланган биринчи шиорлар пайдо бўлди.
9 апрелдан то шу кунгача: Яҳудий, корейс ва бошқа миллат вакилларидан иборат ишбилармонларнинг мол-мулклари қайта тақсимлаш сиёсат нишони бўлиб қолмоқда. Бунга Россия ишбилармонларига тегишли экани иддао қилинаётган «Альфа телеком» ширкати атрофидаги жанжалларни мисол қилиш мумкин.
15 апрель: Жалолободда бақиевчилар фаоллашди
20 апрель: Маевка қишлоғида тартибсизликлар рўй берди. Этник туркларга тегишли 7 уй ёқиб юборилди, беш одам ўлдирилди. Маевка воқеасида айбланиб судланган 5 кишидан 4 нафари шартли жазога ҳукм қилинди.
13-14 май: Жалолободда ҳокимиятни эгаллаш мақсадида бақиевчилар тартибсизликларни уюштирдилар. Бу тартибсизликлар раҳбари сифатида президент маслаҳатчиси Усен Сидиқов қамоққа олинди.

15 май: Муваққат ҳукумат тарафдорлари, жумладан, жалолободлик ўзбеклар бақиевчиларга қарши курашга чиқдилар. Жалолобод ҳокимияти яна муваққат ҳукумат назоратига олинди. Бақиевнинг Жалолобод яқинидаги Тейит қишлоғидаги уйига ўт қўйилди. Қурмонбек Бақиев Қирғизистонни тарк этди.

Май ойининг кейинги кунларида Жалолободда қирғиз миллатчилари томонидан миллатлараро нафратга асосланган митинглар ўта бошлади. Бу митинглар ортидан 2010 йилнинг 10 июнь куни Ўш қирғини бошланди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 апрел 2018
Cинов тариқасида тақдим этилаётган, 15 апрелда суратлари пайдо бўлган мактаб формаси ижтимоий тармоқда баҳсларни келтириб чиқармоқда. «Шарқ либослари» дизайнерлик ...
9 август 2019
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи 31 яшар Мирсаид Ҳайдаров ижтимоий тармоқ орқали ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат ...
31 январ 2019
Венесуэладаги охирги ўзгаришлардан сўнг, кутилганидек, собиқ президент Николас Мадуронинг тарафдорлари кўпайиб кетди. Унинг халққа қилган яхшиликлари, ҳамширалар минглаб доллар ...
14 июн 2016
Расмийлар «улкан ютуқлар, мислсиз муваффақиятлар, бунинг натижасида тобора фаровонлашиб бораётган ҳаётимиз» ҳақида эртак тўқиётган бир пайтда оддий ўзбек аёлининг ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...