• Банер: deflect.ca
UzPoster
10 май 2019

Ўзбекистон ҳаётини ёритувчи ОАВ ва ҳуқуқ фаолларига қарши веб ҳужумлар

Ўзбекистонга оид маълумотларни ёритувчи мустақил оммавий ахборот воситалари ва мамлакат ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши интернет орқали яширин фишинг ва веб ҳужумлар кампанияси амалга оширилмоқда.

Фуқаролик жамияти сайтларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган Deflect сервиси тайёрлаган ҳисоботда шу ҳақда маълум қилинган.

Ҳужум объектлари орасида Ўзбекистондан хабарлар тарқатувчи Eltuz, Fergana News, Centre1 ва Фаластинда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи нотижорат ташкилотнинг Palestine Chronicle сайти бор.

Deflect мутахассислари ҳисоботидан юқоридаги сайтлар ичида энг кўп ҳужумга Eltuz.сom нашри дуч келаётгани аён бўлмоқда.

Масалан, 2017 йилнинг декабридан 2019 йилнинг февралига қадар аниқланган жами 15 ҳужумнинг 10 таси Eltuz нашрига қаратилган.

Deflectнинг билдиришича, бу кампания 2016 йил бошидан буён давом этмоқда, хусусан, веб ҳужумлар 2017 йилнинг декабридан, фишинг эса 2018 йил мартидан буён қўлланилмоқда.

Ўз ҳисоботида мазкур сервис веб ҳужумлар ва фишинглар қандай қўлланилаётгани ҳамда жиноятчилар қандай инфратузилмадан фойдаланаётганини батафсил келтириб ўтган.

“Биз бу кампания ортида ким турганини билмаймиз, аммо унинг нишонлари рўйхати мазкур жараён Ўзбекистоннинг мустақил оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти фаолларига қарши қаратилганини тахмин қилишга асос бўлади”, дейилади ҳисобот муқаддимасида.

Электрон почталарни бузиш учун фишинг ҳужумлари

Defleсt мутахассисларининг аниқлашича, кенг миқёсда олиб борилган фишинг ҳужумлари сайт эгаларининг электрон почтасини бузишга қаратилган. Деярли барча мактубларда Gmail номидан э-майл эгаларига муайян иловани босиш таклиф этилган.

“Фақат битта мактуб бу ерда истисно”, дея ёзади Defleсt ҳисоботи муаллифлари. Юқоридаги “мактуб эгалари”дан фарқли Lola исми остида 2018 йилнинг 16 октябрида Eltuz нашри раҳбари Умида Ниёзовага йўлланган мактуб эгаси гўёки унда Тошкентнинг собиқ ҳокими ҳақида конфиденциал маълумот борлиги ҳақида ёзган.

Ҳисоботда ёзилишича, кўплаб инсон ҳуқуқлари ташкилотлари авторитар деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон интернет цензуранинг кенг кўламли инфратузилмасини яратган илк давлатлардан биридир.

Бу инфратузилма мустақил ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячилари сайтларига киришга тўсиқ қўйиш, рақамли кузатувни амалга ошириш каби вазифаларни бажаради. Хусусан, Ўзбекистонда Hacking Team компаниясининг рақамли кузатувга ёрдам берадиган серверлари мавжудлиги 2014 йилдаёқ аниқланган.

Privacy International ташкилотининг 2015 йилдаги ҳисоботида Ўзбекистонда оммавий кузатув воситалари билан жиҳозланган бир неча мониторинг марказлари ташкил этилгани билдирилган. Бу воситалар Исроил компаниялари томонидан етказиб берилган.

Deflect нинг таъкидлашича, ўзбекистонлик мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши бошланган кампания профессионал дастурлар ва қиммат сервислар воситасида амалга оширилмоқда.

Бу ишни бажариш учун 2016 йил февралда фаоллашган ёвуз ниятли кишилар гуруҳининг биринчи ҳужуми 2017 йил декабрдан бошлаган.

Deflect мутахассислари ҳужумлар, асосан, 3 та IP манзилдан фойдаланиб амалга оширилганини аниқлади. Бу IP манзилларнинг иккитасидан “Элтуз” ва “Фергана” сайтларига 2017 йил декабрдан 2019 йил февралга қадар 15 марта ҳужум уюштирилган.

Шунингдек, ҳужумга учраган сайтлар эгалари ва ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан ўтказилган сўровлар чоғида уларнинг иккитаси 2018 йил мартдан 2019 йил февралгача бўлган оралиқда 14 та фишинг электрон мактуб олгани маълум бўлди.

“Одатда мақсадли ҳужумлар ва кибержиноятчилик ўртасида алоқалар топиш қийин, аммо ушбу суриштирув жараёнида биз мазкур кампания ва кибержиноятчилар гуруҳининг ўзаро ҳамкорлигини аниқладик”, дейилади Deflect ҳисоботида.

“Ҳисоботимиз рақамли ҳужумлар инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мустақил ОАВлар учун хавф туғдиришини яна бир бор кўрсатиб беради”, деб ёзади Deflect ҳисоботи муаллифлари.

Eltuz.com


Тағин ўқинг
16 январ 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов ўз қўли остида бўлган икки зобит – Жавдат Шарифхўжаев ва ...
21 сентябр 2016
Ўзбекистон Ички ишлар органлари ҳақида қонун қабул қилиниши ортидан, Ички ишлар вазирлиги тизимида кадрлар алманиши кузатилмоқда. Бироқ, экспертлар фикрича ...
28 октябр 2016
“Ҳуррият” газетасидаги (22.10) “Журналист сўзи – жамоатчилик эътиборида” сарлавҳали мақола мамлакат оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган таҳлилий ва танқидий ...
26 сентябр 2016
23 сентябр куни президент вазифасини вақтинча ижро этувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун Ўзбекистонда энг йирик молиявий пирамида қургани ...
Блоглар
23 сентябр 2019
Адолат излаб Хоразмдан Тошкентга йўлга чиққан “Эрк” демократик партияси аъзоси, шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ...
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек ...
11 сентябр 2019
Ибтидосида айтай, мен шоир ёки бастакор, ё-да ҳофиз эмасман. Шеърга ўхшаган бир нарсаларни ёзиб, уларга ...