UzPoster
28 декабр 2019

Нафосат Оллошукурова психдиспансердан озод қилинди. У сайлов учун гаровга олинганмиди?

Хоразмдаги психдиспансерда уч ой ушлаб турилган блогер Нафосат Оллошукурова 28 декабрь куни рухий касалхонадан чиқарилди.

Элтуз мухбирининг хабар беришича, “сайлов бўлиб ўтганидан кейин ташкил қилинган махсус комиссия Оллошукурованинг бошқа даволанишга эҳтиёжи йўқ” деб топган.

28 декабрь куни Нафосат Оллошукурова касалхонадан чиқибоқ Тошкентга қараб йўлга чиқди. Тошкентда уни эгизак қизлари ва ота онаси кутмоқда.

Суратда Оллошукурованинг ота онаси ва эгизак қизлари

Оллошукурова 23 сентябр куни адолат излаб Хоразмдан Тошкентга, ИИВ вазири билан учрашиши учун пиёда йўлга чиққан шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ҳаракатларини ёритгани ортидан 10 кунга қамалганди.

Қамоқ жазосини ўтагач, озод қилинмай, руҳий шифохонага ётқизилган блогер Оллошукурова мамлакатда энг кўп қизиқиш билдирилган фигурага айланди.

Халқаро ташкилотлар, Бош қароргохи Нью Йоркда жойлашган журналистларни ҳимоя қилиш ташкилоти, Amnesty international, Cotton Campaign каби халқаро ташкилотлар Нафосат Оллошкуровани озод қилишни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилиб чиқишган эди.

Cуратда: Нафосат Оллошукурова; унинг ота онаси ва қизлари.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 март 2016
Ўзбекистонда рекламада порнодан фойдаланиш тақиқланади. Лекин бу қоида сиëсий рекламаларга жорий қилинмайди. Кинода ўпишиш мумкин, ҳар икки холатда, – ...
22 октябр 2020
Пайшанба куни Қашқадарё вилоятида Enter Engineering компаниясининг ғалаён кўтарган ходимлари билан суҳбатлашган Ғузор тумани ҳокими Беҳзод Суюнов катта концерт ...
12 ноябр 2020
Сайловда ғалаба қозонган Жо Байден AҚШнинг навбатдаги президенти бўлди. Амалдаги президент Дональд Трамп мағлубиятини тан олишдан бош тортиб, кўплаб қонунбузарликлар ва ...
7 июн 2016
Фарғона шаҳрининг Фарғонадаги истироҳат боғида ўтказилган Пушкин таваллудига бағишланган тадбир Шекспирнинг “Ромео ва Жулеьтта” асари асосида саҳналаштирилган томоша билан ...
Блоглар
11 апрел 2021
«From Me to You» (Мендан сенга) — Леннон ва Маккартни дуэти ижро қилган зариф бир ...
8 апрел 2021
2010 йил 7 апрель куни ўз қарорлари билан озиқ-овқат ва коммунал хизматлар учун нарх-навони мислсиз ...
7 апрел 2021
Сезган бўлсангиз, расмий истеъмолга Каримов давридан қолиб кетган “маънавият ва маърифат” мафкураси қайтди. Қайтиши ҳам ...