Вақт машинаси
19 январ 2019

Улуғ актёр Пўлат Саидқосимов оламдан ўтди

Таниқли ўзбек театр ва кино актёри Пўлат Саидқосимов 87 ёшида Республика шошилинч тиббий ёрдам марказидаги 6 cоат давом этган жарроҳлик амалиётидан сўнг 18 январь куни оламдан ўтди.

Тошкентда 1931 йилнинг 8 октярбида туғилган Саидқосимов 1954 йили Театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. Аввалига Самарқанд вилоят театрида, 1957 йилдан бошлаб Ҳамза театри актёри сифатида фаолият кўрсатган.

Пўлат Саидқосимов «Улуғбек хазинаси» видеофильмидаги Абдуллатиф, «Қутлуғ қон»даги Мирзакаримбой, «Шайтанат»даги Зелихон роллари билан мухлислари ёдида қолди.

«Элтуз» нашри Пўлат Саидқосимов оиласи, яқинлари, шогирдлари ва мухлисларига таъзия билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 август 2016
Май ойида молиявий пирамида қуришда айбланиб Чинозлик Аҳмад Аҳмад Турсунбоевнинг қамалиши ортида унга катта миқдорда пул ва автомобиллар берган ...
25 январ 2022
Тошкентнинг барча ҳудудларида электр энергияси ўчгани сабабли Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади. Ҳозирча мобил алоқа ишламоқда. ...
5 апрел 2022
АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи деб атади ва рус ҳарбийлари томонидан Бучада тинч аҳолининг ўлдирилиши учун ...
16 ноябр 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиб уни айбли деб топди ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...