Асосий мавзулар
12 ноябр 2020

12 ноябрь – Мурод Жўраев озод этилган кун

Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси фаоли, жамоат арбоби ва парламент депутати, тинч сиёсий фаолияти учун қамалган дунёнинг энг кекса маҳкуми марҳум Мурод Жўраев 2015 йилнинг 12 ноябрь куни 63 ёшида, ўлимидан икки йил бурун турмадан озод этилган эди.

1994 йилнинг 18 сентябрида ҳибсга олинган Мурод Жўраев ноҳақ йигирма бир йил панжара ортида ўтирди. Дастлабки тўққиз йиллик жазо турли баҳоналар билан 12 йилга узайтирилди. Бу давр мобайнида уни муттасил қийноқларга тутишган ва у жиддий касал бўлган.

Ўзбек ҳукумати Жўраевнинг қийноқларга солгани, ўзбошимчалик билан унинг жазо муддати муттасил чўзиб келингани, унга турмада зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмаганлиги юзасидан фактлар астойдил ўрганиши керак, дейилади “Ҳьюман райтс уотч” (ҲРУ) инсон ҳуқуқлари ташкилоти эълон қилган баёнотда.

“Сўнгги йигирма бир йил Мурод Жўраев ва унинг оиласи учун мисли кўрилмаган жаҳаннам бўлди, – дейди ҲРУнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов.

– Ўзбек ҳукумати энди Жўраевни қийноққа солган ва қамоқ муддатини ўзбошимчалик билан узайтирган шахсларни жавобгарликка тортиши лозим”.

Ҳибсга олингунига қадар Жўраев 1991-1992 йилларда парламент депутати, мухолифатдаги “Эрк” партиясининг таниқли арбоби, шунингдек, Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокими бўлган.

“Совет Иттифоқи қулатилгач, Жўраев биринчилардан бўлиб компартиянинг шаҳар қўмитасини тарқатиб юборгани учун президент Каримов ғазабига дуч келган шахсдир”, дейилади ҲРУнинг матбуот релизида.

1994 йилнинг 18 сентябрида у Қозоғистонда ҳибсга олиниб, Ўзбекистонга жўнатилганди. У ҳибсга олиш пайти қаттиқ калтакланади, қовурғалари синдирилади.

1995 йилнинг 31 майида Жўраев, жумладан, тақиқланган “Эрк” партиясига аъзо ёшларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказган, деган туҳмат билан судланади. Ҳокимиятни ағдармоқчи бўлган, деган иддао билан дастлаб 12 йилга озодликдан маҳрум этилади, кейинчалик муддат 9 йилга туширилади.

“Ўзбек ҳукумати ўзининг потенциал танқидчилари сифатида кўрган кўплаб маҳкумларни муттасил жазолаган, уларнинг қамоқ муддатларини абсурд айбловлар билан асоссиз тарзда чўзиб келган”, дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти (ИҲХҲ) директори Брижит Дюфар.

Ҳукумат ўзбошимча тарзда Жўраевнинг жазо муддатини 2004, 2006, 2009 ва 2012 йилларда тўрт марта “турма қоидаларини бузиш” айблови билан чўзиб келган.

Жўраевга қўйилган айбловлар сирасига “сабзини нотўғри тўғраганлик” ва казармага киришда “пойабзални нотўғри жойлаш” каби мантиқсиз сабаблар рўкач қилинган. Шу зайл у 21 йил Каримов турмасида қолган.

2011 йили Франциянинг АСАТ ташкилоти уни турмада қаттиқ қийноққа солишгани ва у сил касалига чалинганини билдирган. Жўраевнинг рафиқаси 2013 йили у билан учрашганида барча тишларининг тушиб кетгани, қийин овқатланаётгани, доимо боши ва ошқозон оғриғидан, ўнг қўли эса вақти-вақти билан жонсизланиб қолишидан шикоят қилган.

У сўнгги бор тергов чоғида уни турмада тирик сақлаб турган ягона нарса “муттасил узоқ давом этган маҳкумлиги даврида руҳан қўллаб -қувватлаб келаётган ўз рафиқасига бўлган миннатдорлик туйғуси” эканини билдирган.

Соғлиғи ёмонлиги ва елкасида кучли оғриқ борлигига қарамай, турма мулозимлари Жўраевни ғишт заводидаги оғир ишларни бажаришга мажбур қилишган.

Мурод Жўраев 2017 йилнинг 4 декабрида Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳридаги уйида 65 ёшида вафот этган.

Қариндошларининг айтишича, Мурод Жўраев чой ичиб ўтирган вақтида тўсатдан жони узилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 феврал 2019
Бир йил олдин ишга тайинланган 53 яшар Ихтиёр Абдуллаев жорий йилнинг 8 февралида ДХХ раҳбари лавозимидан бўшатилди. Абдуллаев устидан ...
3 январ 2020
Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида ...
10 сентябр 2020
Элтуз “Вақт машинаси” рукни остидаги мақолаларни чоп этишда давом этади. Навбатдаги ҳикоямиз, Ёш бухороликлар ҳаракати фаоли Абдуқодир Муҳиддин ўғли ...
8 август 2016
“Ҳуррият” газетасида (03.08.16) чоп этилган “Жамиятни ҳалокатдан қутқарувчи куч” сарлавҳали мақолада Чор Россияси ва шўролар даврида халқимизнинг маънавий бойликларини ...
Блоглар
10 май 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов кластерлар ...
6 май 2021
1881 йилнинг 6 майида Михаил Скобелев бошчилигидаги рус колонизаторлари Хива хонлигига қарашли Ахалтака вилоятини оккупация ...
29 апрел 2021
Феминизм дея оғизларингнинг икки четида тупук ялтираб тиржаясизлар, ўзларингча иякларингни кўтариб киноя қиласизлар, гўё бизнинг ...