Вақт машинаси
17 апрел 2022

17 апрель – Пол Маккартни ўзининг илк соло альбомини чиқарди

1970 йилнинг бошида «Битлз»ни тарк этганидан сўнг Пол Маккартни (McCartney) ўзининг илк яккахон альбомини чиқарди.

Бу вақтга келиб «Битлз» тарқаб бўлган, унинг мухлислари ва санъат танқидчилари Пол Маккартнининг якка ижросини бироз совуқ ҳам қарши олган эди.

Шунга қарамай, «Битлз»нинг энг моҳир бас гитарачиси Пол Маккартнига бу альбом охир-оқибат шуҳрат олиб келди, уни Billboard 200 шоҳсупасига кўтарди. Тез орада у «олтин альбом» мақомини олди.

Айни альбомга кирган “Севикли Линда” қўшиғи

Альбомга «The Lovely Linda», «That Would Be Something», «Valentine Day», «Every Night», «Hot as Sun/Glasses», «Junk», «Man We Was Lonely», «Oo You», «Momma Miss America», «Teddy Boy», «Singalong Junk», «Maybe I’m Amazed», «Kreen-Akrore» қўшиқлари кирган.

Қўшиқ матнларини Пол Маккартнининг ўзи ёзган ва куйни ҳам муаллифнинг ўзи басталаган.

Пол – «Битлз» гуруҳидаги энг зиддиятли, экстраординар феъл-атворга эга шахслардан бири.

Бу унинг даъфатан «Битлз»ни тарк этиши, шерикларига қарши маҳкама даъвоси билан чиқиши, гиёҳвандликка ружу қўйиши, ўлди деган гап тарқалганидан кейин яна ёрқин қўшиқлар билан саҳнада пайдо бўлишида кўринади.

Бироқ бу сифатлар унинг қўшиқлари жозибасини заррача сўндирмади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 апрел 2017
Нотаниш аёлларнинг уйига бостириб келиб жанжал кўтариши ортидан Президент порталига мурожаат этган хоразмлик Шукуржон Мадраҳимова 27 апрел куни Вилоят ...
16 август 2019
Бундан бир қанча вақт муқаддам интернетда эълон қилинган “Пуфак” сарлавҳали мақоласи ортидан таниқли ёзувчи, Каримов даврининг нуфузли мулозимларидан бири ...
7 январ 2022
Азизлар мана яна сиз билан юзма юзман. Ҳазрати Заҳириддин Бобур лутф қилишича қозоқ бу туркнинг ботирлик ҳислати экан. Шу ...
1 март 2016
24 февраль куни Наманганда “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китобининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Хайрулла Турматов, Ўзбекистон ...
Блоглар
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...