Асосий мавзулар
3 ноябр 2016

3 ноябр – SOS, ҳалокат сигнали тасдиқланган кун

1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи мужда сифатида қабул қилинди.

Морзе алифбосида “учта нуқта, учта тире ва яна учта нуқта”дан иборат бу сигнални, бундан аввалроқ, денгиз алоқасида фойдаланилган CQD сигнали ва қуруқликда фойдаланилган CQ сигнали билан адаштирмаслик керак.

Кўпинча SOS сигналини турли хато аббревиатураларга йўйиб адаштиришади, масалан, Save Our Souls/Save Our Spirits (бизнинг жонимизни сақланг), Save Our Ship (бизнинг кемамизни қутқаринг), Swim Or Sink (сузинг аксинча чўкамиз), Stop Other Signals (бошқа сигналларни тўхтатинг) шунингдек русча Спасите От Смерти (Ўлимдан қутқаринг), ва ҳоказо.

Уларнинг бари SOS халқаро сигнал сифатида қабул қилинганидан кейин пайдо бўлган талқинлардир. Википедияга кўра, ушбу сигнал учун осон ва тез англашиладиган морзе харфлари танланган.

1999 йилнинг 1 февралида SOS сигнали Халқаро денгиз ташкилоти томонидан автоматлаштирилган GMDSS тизими билан алмаштирилди, бироқ ҳалокат ва офатни билдириш учун ҳалигача SOS сигналидан фойдаланиш мумкин.

SOS cигнали товуши мана бундай эшитилади:


Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 апрел 2019
Бу йил Ўзбекистонда Ёшлар иттифоқи ташкилотининг ўтмишдоши “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил топганига 19 йил тўлади. Эски комсомол ўрнига ...
7 апрел 2016
2005 йилнинг май ойидаги Андижон шаҳрида юз берган воқеалар хақида хикоя қилувчи “Сотқин” фильми шу кунларда Жиззах вилоятида кенг ...
12 январ 2017
Ўзбекистонда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ортидан сенатор ва депутатларнинг бу ҳужжатга оид баландпарвоз чиқишлари пайдо бўла ...
17 феврал 2016
Куни кеча бир қатор ОАВ томонидан, Арамаис Авакян иши бўйича яширинча хукм чиқарилгани, ва ушбу жиноий иш айбланувчилари 14 ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...