пайшанба,
5 декабр 2024
8 феврал 2017
Мирзиёев порахўрга қопқон қўймоқчи
7 феврал куни ўтган селектор мажлисида президент Шавкат Мирзиёев, туғуруқхоналарда порахўрлик очиқдан-очиқ тус олгани ҳақида гапирди.
«Туғилганга пул бериш керак деган гап қаерда бор!?», деди жаҳл билан Мирзиёев.
Шунингдек, у бир ойдан кейин бутун тиббиёт тизими бўйича порахўрликка қарши катта система ишлашини билдирди.
«Менинг фожиам шундаки, мен сизлар ҳақингиздаги ҳамма нарсани биламан» деди тиббиёт тизими рахбарларига.
Соғлиқни сақлаш вазири Адхам Илхомовичдан, тиббиёт муассасаларидаги бу каби очиқдан-очиқ ўлпонларга бархам берилишини талаб қилди.
«Нима учун бемор ҳамма нарса учун, дори учун, хушмуомала учун, койка учун пул тўлаши керак?» деди, тиббиёт тизимидан халқнинг шикояти кўпайганига шаъма қилиб, давлат рахбари.
Eltuz.com