Асосий мавзулар
13 июн 2017

Азиза Ниёзметова: «Озодбек ўз ҳурматини талаб қилаяпти»

Давлат идоралари корпоратив базмларида хонандалар хизматидан бепул фойдаланилиши ҳақидаги Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шикояти турли бахсларга сабаб бўлди.

2 июн куни «Ўзбекконцерт» идораси йиғилишида бу ҳақда гапирган Назарбеков Маданият вазирлигида махсус тижорат бўлими очиш ва артистларнинг корпоративлардаги хизмат ҳақини шу бўлим орқали тўлашни таклиф қилган.

Элтуз нашрига бу юзадан интервью берган хонанда Азиза Ниёзметова Назарбековнинг бу фикрини қўллаб қувватлашини билдирди.

«У тадбирлардан қочишни эмас, ўз ҳурматини талаб қилаяпти», дейди Ниёзметова.

Искандар Облоқулов: «Унинг адолат талаб қилишга маънавий ҳаққи йўқ»

Озодбек Назарбековнинг чиқишини залда ўтирган унинг ҳамкасблари қарсаклар билан олқишлашди, интернетда эса артистлар ҳукумат вакилларига текин хизмат қилиб бериши керакми деган мунозара кўтарилди.

Интернетда шунингдек, таниқли артист иддаосига қарши, услубига кўра буюртмани эслатувчи мақолалар ва изоҳлар пайдо бўлди.

«Иккита қўшиқ айтиб қўйиб, минг доллар оладиган ва ҳукуматга солиқ тарзида бир тийин тўламайдиган, кимсан Назарбеков, баъзан текин қўшиқ айтишидан шикоят қилаяптилар», дея ёзди ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Искандар Облоқулов.

Мақолада у «ойлаб концерт бериш билан танилган» Озодбек Назарбековнинг солиқ тўламаслигини (ЎзП ЖКнинг 184 моддасига кўра) жиноят эканини билдиради.

Унинг фикрича, «деярли барча маҳаллий шоу бизнеси вакиллари каби, унинг ҳам адолат талаб қилишга маънавий ҳаққи йўқ».

Азиза Ниёзметова: «Биз фаолиятимиз учун ҳукуматга солиқ тўлаймиз!»

Ниёзметова, тўйларга чиқиш учун 15 миллион сўм (1830 доллар) тўлаб «Ўзбекконцерт» лицензиясини олганини айтади.

«Бунинг ичида ҳали солиқ йўқ. Лекин мен концертимни ўтказганимдан сўнг, 4-5 ойдан бери ўз бизнесим билан овораман» дейди у.

У ўз фирмаси борлиги, унинг солиқлари, ер солиғи, уй солиқларидан ташқари, даромад солиғини тўлаши кераклигини айтади.

«Мана ҳозир яна бир солиқ учун қоғоз келган. Бунга кўра лицензия фаолияти учун, шартли белгиланган суммани – 800 минг сўмни тўлашим керак», дейди ҳонанда.

Солиқ тўламаслик эвазига корпоративларда қўшиқ айтиш керакми?

Артистларнинг «тўй пули»га қонунчилик асосида солиқ солиш, унинг миқдорини белгилаш – бу солиқ идораси компетенциясига оид масала.

Текинга қўшиқ айтишдан норози Озодбек Назарбековни танқид қилувчиларнинг позицияси эса жуда ажабланарли.

Бундан, «агар солиқ тўламасанг, давлат ходимлари базмида текин хизмат қилиб беришинг шарт», деган маъно келиб чиқади.

Бироқ, бу хизмат қанақасига тўланмаган солиқ ўрнини қоплаши мумкин, деган савол очиқ қолади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 апрел 2019
2019 йилнинг 19 апрелида Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) вакиллари Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган 42-(собиқ №14) ...
10 июн 2016
Бугун, 10 июн – тошкентликлар учун оғир йўқотиш, энг экологик жамоат транспорти бўлган трамвай сўнгги манзилга кузатилганини яна бир ...
7 декабр 2018
Осиё теннис федерациясининг 1 декабрь куни Филиппин пойтахти Манилада ўтган йиллик конгрессида Ўзбекистон махсус хизматининг собиқ раиси Рустам Иноятов ...
23 октябр 2015
Улуғбек Ашур, Eltuz.com Шу йилнинг 4 сентябр куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида яшовчи 33 ёшли Арамаис Авакяннинг хонадонига нохуш ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...