Сас
18 август 2017

«Кечирмас кеч кечикканларни…»

Абдувоҳид Ҳайит – 1967 йилда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида туғилган.Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини битирган. Ҳозир Канадада яшайди.

Кеч

Вакт кеч бўлди, кўзларингни юм,
Торт кўзингга дарпардаларни.
Чумчуқчалар ухладилар жим,
Уйқу олди даррандаларни.

Бўсағамга кириб келди кеч,
Қаро либос кийди далалар.
Кандай келди, қайдан келди кеч,
Сезишмасдан қолди болалар.

Юлдуз боқар узоқ-узоқдан,
Хорғин турар бекатлар, уйлар.
Бунда қўшиқ интиҳо ҳақда,
Бунда куйлар ҳижронни куйлар.

Куюқлашиб бормоқда кеча,
Йўлакларда тун фарроши – қийр.
Кечикканлар бунда бир неча,
Адашганлар зулматга асир.

Адашмоққа маҳкум этар кеч,
Кеч суймас ҳеч кечикканларни.
Кечикмасдан келар доим кеч,
Кечирмас кеч кечикканларни.

Кеч дафъатан келмоқда босиб,
Митти уйда жон сақлар зиё.
Мен кафтимни кўксимга босиб,
Кеч ишига турдим маҳлиё.

Кеч дилимни этди кишанбанд,
Вужудимни айлади печ-печ.
Теграмда тун, илгимда каманд,
Вақт кеч бўлди, энди бари кеч.

Абдувоҳид Ҳайит
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 апрел 2017
Рахмат Ақилов Швецияга келгунига қадар ҳам радикал кайфиятда бўлганини ёзади швед нашрлари. Фото: expressen.se У Швецияга 2014 йили Туркия ...
12 ноябр 2021
Азиз ва қадрдон, севгили ва севимли, бир-биридан ардоқли томошабинларим. Сиз билан ноябрь ойида иккинчи марта ҳамсуҳбат бўлиш бахтига ноил ...
29 декабр 2019
«Каримов даврида ҳамма дарахтлар кесилиб кетибди. Ит йилида кесишга арча ҳам қолмабди». Ўзбекистондаги кўплаб тарихий хиёбонларга қирон келтирган президент ...
7 декабр 2018
Осиё теннис федерациясининг 1 декабрь куни Филиппин пойтахти Манилада ўтган йиллик конгрессида Ўзбекистон махсус хизматининг собиқ раиси Рустам Иноятов ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...