Сас
21 август 2017

“Чашмаи Аюбдан сув ичар руҳим…”

1961 йил Бухорода туғилган. Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини битирган. 1995 йил февралда Ўзбекистондан чиқиб кетгач, аввал Би Би Си радиосида, кейинчалик “Озодлик” радиосида ишлаган. Ҳозирда Норвегияда яшайди.

Ҳуррият

Мозийдан келади тунги садолар,
Отларнинг дупури, қилич жаранги.
Садақа сўраган жулдур гадолар,
Осмонларни тутган йўлларнинг чанги…

Балки, уйғонмоқда Шоҳ томиримда,
Юз йиллик уйқудан аждодлар қони,
Мени уйготмоцда ҳам Шоҳи-Зинда,
Хамда Бухоронинг Моҳитобони.

Тилимда зикри бор Баҳовуддиннинг,
Чашмаи Аюбдан сув ичар руҳим.
Мени уйғотмоцда Жалолиддиннинг,
Чингизхон тилига тушган шукуҳи.

Бу юртнинг суви ҳам ухлади юз йил,
Денгизи саҳрога айланиб қолди.
Эшигин ланг очиб ухлаганда эл,
Душмани қўлидан калитин олди.

Бугун руҳимизни уйғотсин мозий,
Отларнинг дупури, қилич жаранги.
Уйғонган шаҳиддир, уйғонган ғозий,
Уйғонмаган халқнинг отмасин тонги.

Марзия
“Озодлик оҳанглари”
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 октябр 2015
У пайтлардаги катта кризис қаршисида ҳукумат ожиз эди. Мигрантларнинг келиб ишлашлари тугул, ҳатто маҳаллий халқ ҳам ишсиз, пулсиз юрарди. ...
22 феврал 2019
Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев “Элтуз”га берган интервьюсида шаҳар ҳокимлиги унга қарши даъво аризаси билан фуқаролик судига мурожаат қилгани ...
13 апрел 2020
Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олгач, табийки, рус миллатига мансуб аҳоли ҳам Туркистон ҳудудларига кўчириб келина бошланди. Мустамлакачилар ҳеч ...
3 октябр 2019
“Тошкентга юриш” қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт ...
Блоглар
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...
20 октябр 2020
Бундан ўн йил илгари пойтахдаги ўртача иккита амалдор тушликка бир миллионга яқин пул сарфлашини эшитиб ...
15 октябр 2020
Ўнта роман ёзай, элликта шеърий тўпламим нашр этилсин, ёзганларим дунёнинг барча йирик тилларига таржима қилинсин, ...