Сас
30 август 2017

«Ҳам ватандан айро, ҳам юрагингдан…»

1973 йилда Самарқанд вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. Тошкент Давлат Университетининг филология факультетида таҳсил олган. Ўзбекистон радиоси ва «Америка овози» радиоларида ишлаган. Бир неча шеърий китоблар муаллифи. Айни пайтда Швецияда яшайди.

Хақнинг гул васлига дил банди,
Бу кангул ажрга асранди.
Юрак-чи, май истаб зорланди,
Матлаби кулмаган ошиқман.

Дилима «ҳу» ишқин жойладим,
Кўзимдин оби дур сойладим.
Ботиним узлатга тайладим,
«Ҳайй», меҳрин истаган ошиқман.

Этса деб, бир назар порамен,
Қақнус зуҳурида ноламен.
Айламас шафқатин қорамен,
Толе кулмаган ошиқман.

Жунунваш қул каби девона,
Бўлибман ўзимдин бегона.
Мақсудим ул ишқи ягона,
Савдойи саргардон ошиқман.

Cаодат Пўлканова
Озодлик оханглари
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 октябр 2018
«Америка овози» радиосининг Истанбул шаҳрида ҳибсга олиниб судланган, Малик Мансур тахаллуси остида ишлайдиган 49 ёшли мухбири Абдумалик Бобоев 29 ...
14 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
10 март 2020
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда республика бўйича 300 дан зиёд қишлоқ ва маҳалланинг, 400 га яқин кўчанинг ...
25 август 2016
Рио де Жанейрода ўтган бу йилги ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари Ўзбекистон тарихида энг кўп медал қозонишди. Рио Ёзги ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...