Мултимедиа
26 сентябр 2017

“Подшога шак келтирган” ўзбек ёзувчиси Тошкентга қайтмоқда

26 сентябр куни танқидий фикрлари учун ўзбек ҳукуматининг қора рўйхатига киритилган 63 ёшли ёзувчи Нурилла Отахонов Туркиядан Тошкентга йўл олди.

Учиш олдидан “Элтуз” нашрига интервью берган Нурилла Отахонов қора рўйхатда бўлганини, ундан ўчирилган куни билганини айтади.

“Мени қора рўйхатга киритишганини, очиғи рўйхатдан ўчирилган куним билдим”, дейди у “Элтуз” мухбири билан суҳбатида. Бироқ у буни 2013 йили ишдан бўшатилгач, сезганини айтади.

“Кўп жойлар мени ишга таклиф қилади. Бораман, ҳужжатларим қаергадир кетади. Кейин бир ҳафта икки ҳафта ўтиб, йўқ, ишга қабул қила олмаймиз, дейишади. Демак мени қандайдир қора рўйхатга киритишган экан”

2016 йили, Туркияга сафар қилган адиб, у ерда ўзининг машхур “Бу кунлар” китобини чоп қилади. Унинг бу асарида Ўзбекистондаги ўзгача фикрловчилар, жумладан, диндорлар ва сиёсий мухолифатга қарши репрессиялар қораланган.

Ўша йили Андижонлик 37 яшар масжид ноиби Ботиржон Тожибоев Нурилла Отахоновни “Подшога шак келтирган” ўзбек ëзувчиси деб атаган эди.

“Китоб эълон қилинганидан кейин шов-шув бўлиб кетди. Ислом Каримов тирик эди у пайтлар. Кўпчилик менга энди қайтманг Ўзбекистонга дейишди, шу зайл мухожирлик икки йилга чўзилди. Бироқ, хамиша юрагим ватанга талпиниб турди” деди у Тошкентга   қайтиш олдидан “Элтуз” мухбири билан қилган суҳбатида.

Видео: https://youtu.be/ToHCkZC03A4

Eltuz.com

 

Тағин ўқинг
12 август 2019
“Толибон” ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ошиғич эҳтиром билан кутиб олингани расмий Қобул эътирозига сабаб ...
6 август 2019
Ўзбекистон президенти кейинги 17 йил мобайнида илк бор таътилга чиқди. Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг 5 августдан қисқа муддатли ...
21 сентябр 2018
Сўнгги кунлардаги хабарларни ўқиб, Ўзбекистонда ҳокимият идораларидаги порахўрликка қарши кескин кураш бошланганга ўхшайди, деган хаёлга бориш ҳеч гап эмас. ...
15 май 2018
Мирзиёевга “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони бериш ҳақида ижтимоий порталга қўйилган Иброҳим Норовнинг таклифини 14 май куни бирданига бир неча ўзбек ...
Блоглар
27 январ 2021
Дарвозани тамбаламаган эканман. Чироқ йўқ эди. Ўрнимда чўзилиб, кўзимни юмиб ётгандим. Тўсатдан ҳовлимдан аёлларнинг бир-бири ...
27 январ 2021
“Элтуз” қисқа ҳажвий анимацион фильмлар туркумини давом эттиради. Навбатдаги фильмда бульдозер дарахтзорни суриб ташлайди ва ...
18 январ 2021
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, яқин-яқин замонларда ёт босқинчиларнинг юз йилдан кўпроқ ...