Асосий мавзулар
2 июн 2022

2 июнь – Россия истилочиларига қарши Зирабулоқ жангидаги мағлубият

Россия истилочилари томонидан Самарқанд босиб олингач, 1868 йилги энг қонли жанглар Зирабулоқ тепалигини сақлаб қолиш учун бўлди.

Бироқ Россиянинг замонавий ўточар қуроллар, замбаракларга эга армиясига қарши тенгсиз жангда Бухоро амири аскарлари мағлубиятга учради ва Россия ҳукуматидан оташкесим сўрашга мажбур бўлди.

1968 йилнинг 23 июнида тузилган тинчлик битимига кўра, Бухоро хонлиги ўз тасарруфидаги Самарқанд, Каттақўрғон, Панжикент ва Ургут бекликларини, Зарафшон водийсини Россияга топширди.

Бундан ташқари, Бухоро амири Россия императорлигига 500 минг тилла ҳарбий товон пули тўлаш, рус савдогарларига амирлик ҳудудларида эркин савдо қилишига рухсат этиш, уларнинг мол-мулки, шахсий ҳимоясига кафолат бериш, шунингдек, барча шаҳарларда савдо агентликларини очишга имкон яратиш мажбуриятини олади.

Шу тариқа бу битим Бухоро амирининг Зирабулоқ тепалигидаги мағлубиятидан сўнг юрт мустақиллигига қарши Россиянинг навбатдаги қақшатқич зарбаси бўлган эди. Ўша вақтдан Бухоро амири рус ҳукуматининг барча хоҳиш-истакларини бажара бошлади.

Россия эса ўз мустамлакачилик сиёсати боис халқ орасида амирликка қарши келиб чиққан норозилик исёнларини қуролли бостиришда ёрдам кўрсатиб келди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 декабр 2019
Ички ишлар вазири генерал Пўлат Бобожонов уйида газ ва электр токи йўқлигидан совуқда ўтирган оилага электр иситгич совға қилди ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ва сўнгги президенти Михаил ...
29 июн 2018
«Нонкесар» нонни бўлакларга ажратиш билан банд, ёнида сут челаги ва яна алламбало нарсалар… «Йўқот ашқол-дашқолингни! Тезлат, жаллаб! Нега иммиллайсан, ...
7 декабр 2021
1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали бузиб ташланди. Шу куни унинг демонтаж қилинган ҳайкали 53-008-ҳарбий ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...