Асосий мавзулар
15 октябр 2018

Хонанда Азиза Ниёзметова оламдан ўтди

Хоразмлик таниқли хонанда Азиза Ниёзметова 14 октябрь куни 46 ёшида оламдан ўтди.

Бир йил аввал саратон касалига чалинган хонанда яқинда Республика онкология тиббий марказида даволангач, Хоразмга қайтган эди. Бундан илгари унинг Ҳиндистонга бориб даволангани “Элтуз”га маълум.

Бир йил бурун Азиза Ниёзметова «Элтуз» нашрига ўз ҳамкасби Озодбек Назарбековнинг давлат тадбирларида текин концерт қилинишига қарши фикрини ҳимоя қилиб интервью берган эди:

Азизанинг “Кишмиш”, “Қўй, оғажон”, “Хиванинг тор кўчасинда”, “Шиқир-шиқир” каби жозибадор қўшиқлари мухлислари қалбидан жой олган.

Ижодини 90-йиллар бошида раққосаликдан бошлаган Ниёзметова илк қўшиқларини Урганчдаги мустақил “Эй-Эл-Си” телекомпанияси орқали 1994 йилдан бошлаб элга тақдим қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 август 2016
Мустақиллик куни арафасида арчаларнинг бўялиши ҳақидаги навбатдаги расмни eltuz.comга рассом Адолат йўллади. Бунда қуёшда сарғайиб қуриган арчани бўяётган фаррош ...
12 апрел 2019
Бундан роппа-роса 25 йил бурун, 1994 йили акам Шуҳрат, укам Ғайрат ва мен Урганч шаҳрида мустақил телестудия ташкил этган ...
28 феврал 2019
“Azon.uz” сайтида этнограф олим Анвар Бўронов билан катта интервью чиқибди. Унинг асосий мавзуси — тангричилик динининг ўтмиши ва бугуни. ...
26 феврал 2019
26 февраль куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси “лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилгани, миллий урф-одатлар, одоб-ахлоқ, маънавий қадриятларга ёт ...
Блоглар
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...