Асосий мавзулар
26 май 2020

Абсатторнинг кундалиги, 5-қисм. Сазойи

Сазойи

Тонг отди. Тиниқиб ухлаган Абсаттор қўлини чўзиб, ëнини пайпаслаб Мадинани қидирди. Мадина ошхонада пишир-куйдир қилиб юрарди.

Асакалик тоға ҳалиям куйлаб ëтибди телефонда. «Замон, замон, бизнинг замон, даврон бизники», дея.

Шу тоғанинг ашула айтавериб жағи узилиб тушмаганига ҳам ҳайронсан. Абсаттор аяғини кўтариб, порт этиб ўсирди.

Ошхонада юрган Мадина қиқирлаб кулиб, деразани очиб қўйди.

Бет-қўлини ювган Абсаттор дастурхонга ўтирди. Мадина унинг олдига бир товоқ сутли угра қўйди.

Абсаттор азбаройи иштиëқ билан қошиқни олиб, овқатга узатди. Шунда бирдан тарс этиб битта тош учуб келди, дераза ойнагини синдириб, тўғри Абсатторнинг олдидаги товоққа шалоп этиб тушди.

Товоқдаги сутли угра Абсатторнинг юзига сачраб, расвоий радди бало қилди.

Абсаттор «э бувингини…», деб ўриндан туриб қараши билан иккинчи тош учиб келиб, Абсатторнинг қаншарини ëрди.

Кўчада Абсатторнинг иккиқат хотини бир қизи ва икки ўғли билан тумонат одам қуршовида турарди. Эшмирза валасапетига суяниб биннарсалар деб бақирарди.

«Наҳотки Эшмирза қишлоқдан туман марказигача валасаптда кеган бўлса», деб ўйлади Абсаттор. «Вой эринмаган» . Одамлар орасида Исмат пиëзчи ва Комил дўкончини таниди. Кимдир «Эй мусулмонлар! Зино қилган одамни тош билан уриб ўлдиришлик жоиз!» деб бақирарди.

Овози таниш эди. Пешанасига Мадина музлатгичдан чиқазиб берган музлаган товуқ гўштини босган Абсаттор секин парданинг четидан мўралаб кўчага қаради. «Зинокорни» тошбўрон қилиш борасида «понятка» бераëтган одам Мирраҳмат носфуруш эди.

Ўртада турган хотини бақириб, Мадинани қарғарди. Бир қўлида бензин шишаси, бир қўлида эса зажигалка. «Ўзимни ëқвораман», деб дод соляпти. Исмат пиëз эса уни телефонига видеога олиб турибди.

«Озодлик»ка юбориб Абсатторнинг бевафолиги учун хотини ўзини ëққанини дунëга тема қилиб кўрсатамиз», деб маслаҳат қилиб турибди Исмат пиëз.

Гапнинг қисқаси, Ҳаëтилла дамасчи Эшмирзага айтган, Эшмирза бўлса велосипедда юриб, битта-битта ҳаммага айтиб чиққан.

Йигит бошига бир ўлим. Мадинанинг ëлворишига қарамай, Абсаттор кийиниб кўчага чиқди. Кўчага чиққан Абсатторни кўрган оломон бир пас жим бўлиб қолди. Кейин Мирраҳмат ҳожи қўлига тош олиб, «Ўлим зинокорга!» деб бақирди.

Хотини шишадаги бензинни устига қуйиб, зажигалкани чиқ-чиқ қилиб ëтибди. Кошки ëнса бу хиттойди зажигалкаси. Ана, зажигалка ҳам ëнди. Аммо негадир олов алангалангани йўқ. «Бензинни сипати чатақ», деб ўйлади Абсаттор.

Бирдан эшик очилиб, Мадина ҳам чиқиб келиб Абсатторнинг ëнига туриб олди. Мирраҳмат ҳожи иккита, Эшмирза эса битта тошни ғириллатди. Аммо тошлар «мимо» ўтиб кетди. Мирраҳмат ҳожининг кўзи яхши кўрмайди. Нишонга ололмади.

Абсатторнинг хотини эса энди Мадинага қарши даҳанаки жангни бошлаган эди. «Ғунажин кўзини сузмаса, ҳўкиз ипини узмайди», дея бошланган қарғиш ярим соатча давом этди. Абсаттор хотинининг қарғишга усталигини биларди. Аммо бунақа зўр, саккиз этажли қарғишларни билишидан бехабар эди.

Вазият қалтис тус солган. Атроф томошаталаб оломон билан тўлаëтган эди. Туман марказига, масалан, Озодбек келиб концерт қўйса ҳам шунча одамни йиғиш амри маҳол эди. Мирраҳмат ҳожи бу концертда звездага айланганди. «Зино энг катта жиноятдур. Эрли аёл бирлан зино қилишлик, номаҳрам бирлан зино қилишлик, қўшнининг аёли бирлан зино қилишлик, дўстнинг хотини бирлан зино қилишликнинг жазоси ўлимдур!»

«Мен ўлсам, сен ипирисқининг носини сотиб оладиган бир клиентдан айриласан», деб ўйларди Абсаттор. Концертнинг суперзвезда примадоннаси, албатта, унинг иккиқат хотини эди. Гулли халатнинг устидан енгсиз куртка кийган хотини ўртага чиқиб уч марта «адолат, адолат, адолат!» деб бақирди. Абсатторнинг кулгиси келди. «Бувингни …. телевизорда президентни кўриб, тақлид қиляпти».

Исмат пиëз «Озодлик»ка видеосини олиб жўнатамиз, деб Абсатторнинг хотинига сўз берди. Бир қўлида бензин бутилка, яна бир қўли билан кўкрагини муштлаган хотини Абсатторни эмас, фақат Мадинани ўлдириш керак, деган талабни қўйди.

«Қорнимда олти ойлик ҳомила. Яна уч болам бор. Абсаттор ўлиши керак ва шарт. Аммо у ўлса, мен боқувчисиз қоламан, болларим етим, ўзим эса бевага айланаман. Абсатторни эмас, уни йўлдан оздирган мегажин шайтоннинг урғачиси Мадинани ўлдирайлик. Олдин ўзим бўғиб ўлдираман. Кейин сочидан машинага боғлаб судрайлик…»

Абсатторнинг хотини душмани Мадинани ўлдиришнинг 80 га яқин вариантини айтиб ташлади.

Атрофдагилар зерикиб бошлади. Шу пайт Мирраҳмат ҳожи ташаббусни қўлга олиб, катта бир харсанг тошни кўтариб, «зинокорга ўлим», деб бақирди. «Ўлим», деб такрорлади оломон. Эшмирза отган тош Мадинанинг қўлига тегиб қонатиб юборди. Навбатдаги улкан тош Абсатторнинг пешанасига қараб учиб келаëтган эди.

Катта лейтенант

Абсаттор билагидан қон оқаëтган Мадинага ëрдам бериш учун бошини эгган пайтида бир улкан тош унинг қулоғини ялаб ўтиб, орқадаги темир чиқинди қутига тарақлаб тегди.

Шу пайт милиса мошинлари сиренаси овози ва БТРнинг гулдираган саси эшитилди.

Милиса мошиндан катта лейтенант унвонидаги йигит билан бедапоя погон таққан миршаб тушиб келди.

Келиб тўхтаган БТРдан автомат ушлаган қоп-қора кийимли маска шоу болалар ҳам тушиб келишди.

Атроф сув қуйгандай жим-жит. Абсатторнинг хотини қўлидаги бензин шишасини тепага кўтариб, «Адолат..», деб бошлаган эди, лейтенант осмонга ўқ узганидан қўрқиб кетиб, қўлидаги шишасини ерга туширворди.

«Тарқалинг! Икки метрлик оралиқ масофани сақланг», деган овоз БТР устидаги радиокарнайдан янгради.

Биринчи бўлиб Мирраҳмат ҳожи секин қочиб кетаëтган эди, лейтенантнинг имоси билан бедапоя погон  бориб, уни билагидан ушлаб орқага қайтарди.

Лейтенант  Абсатторнинг хотинини олдига бориб, «Нима тўпаланг?» деб сўради.

Хотин бўлса, «Эрим қомаққа кетдим деб мени олдаб, манави мегажинни қўйниға кирвобди-я», деди.

Абсатторнинг хотини яна жаврай бошлаган эди, лейтенант уни  дубинкаси билан туртиб тўхтатди.

Эшмирза валасапедчи ҳам, Исмат пиëзчи ҳам елка қисиб, «бизди хаваримиз йўқ¸ ўтип кетаëтган экан, манови аял ғалва қилаëтганига инсопга чоқирайик, деб тўхтагандик, мана, маскамизам бор», дейишди.

Лейтенант Мадинанинг олдига борди. Бедапоя погон Мадинанинг билагини бинт билан байлаб қўяëтган эди. Мадина лейтенантга бир қоғоз чиқариб берди.

Лейтенант қоғозга кўз югуртириб, ҳужжатни Мадинага қайтарди.

Лейтенант БТРнинг олдига қайтиб бориб, микрофонни олиб гапира бошлади.

«Сизлар самосуд қилиб, ўзбошимча сазойи қилмоқчи бўлган Абсаттор Боймирзаев ким? У маҳкум. Давлатимиз уни 15 суткага озодликдан маҳрум қилган. Ҳар бир маҳкум давлат ардоғида ва ҳимоясида!!! Биз уни урдиргизп қўймаймиз. Абсаттор Боймирзаев тузалиш йўлига кирган маҳкум. У шифокор Мадина Ибрагимовна тарафидан кафилликка олиниб, гуманизм мақсадида шартли озод қилинди. Мадина Ибрагимовна  ўзи кафилликка олган маҳкум Боймирзаев устида тарбиявий иш олиб бораëтган пайтда¸ карантин чекловини поймол қилган бир гуруҳ шахслар жиноий мақсадда йиғилиб, маҳкум Боймирзаев¸ тиббиëт ходими Ибрагимова ва микрорайон аҳолиси тинчлиги, осойишталиги ва саломатлигига қасддан таҳдид қилишган. Ҳатто конституцияга қарши террористик руҳдаги экстремистлар ҳам пайтдан фойдаланиб вазиятни издан чиқармоқчи бўлишди».

Бу гаплар айтилаëтган пайтда Исмат пиëзчи секин чиқиб кетмоқчи эди, автоматчи бола уни милтиқ қўндоғи билан туртиб, эсини жойига келтириб қўйди.

Шундан кейин лейтенант Абсатторнинг хотини олдига келиб, «Сиз маҳкумнинг жазони ўтишига халақит берганликда, карантин қоидаларини бузганликда айбланасиз», деди.

Абсатторнинг хотини қўрқиб кетиб, «Энди мени қомайсизми?» деб сўради.

«Қомамаймиз. Уйингизга штрап қоғози боради», деди.

Лейтенантнинг имоси билан дамасчи Ҳаëтилла келиб, Абсатторнинг хотини ва уч боласини еталаб «Дамас»га чиқарди.

«Эрим Абсаттор мен билан билла кетмийдими?» деб сўради аëл.

Лейтенант афтини бужмайтирди: «Эрингни яна 14 кун кўрмайсан. У қамағда. Шартли жазо ўтаяпти. Уни устида Мадина Ибрагимова ҳали анча ишлаши керак. Тушундингми?»

Абсатторнинг хотини ҳеч балони тушунмаган бўлса ҳам бошини ликкиллатиб, «хўп, ака», деб «Дамас»га ўтириб кетворди.

Лейтенантнинг олдига Мирраҳмат ҳожини олиб келишди. Мирраҳмат ҳожи худони ўртага қўйиб, қасам ичиб, «менинг бу йиғинга алоқам йўқ, эр-хотинди ўртасига эсини йўқотган тушади», деб такрорларди.

Лейтенант дубинкасини Мирраҳмат ҳожининг кўкрагига тираб нотация ўқишни бошлади:

«Менга қара, носпуруш. 3 йил олдин сени қамағдан чиқардик. Сени хизбут деб эмас, ëш ўғил болага тажовуз қилганинг учун қамагандик, ипплас. Сен БиБиСига чиқиб, мен ҳизбут бўғаним учун қомашди, деб ëлғон маълумот тарқатдинг. Бунга эътибор қилмадик. Сен кўтингни қисиб нос сотиш ўрнига бугун бу ерда конституцион тузумни ағдаришга даъват қилдинг. Ичагингни бошингга салла қилиб қўяман. Сенга ўхшаш педофилни Қозоғистонда кастрация қилишарди. Шукр қил, Ўзбекистондасан».

Кейин лейтенант Исмат пиëзчининг олдига борди:

«Сен апсрст, пиëзни орасига героин қўшиб ўтказаëтган пайтда қозоқ чегарасида қўлга тушганинг эсингдан  чиқдими. Тоғанг ўртага тушиб последний минут сени қутқарганди.  «Озодлик»ка видео юборишдан олдин эсингди йиғ, ебан. Сен ипплас кимди ким билан ëтганини текширадиган полиция нравмисан. Ўзингни бил. Эшмирза, бяхга кел».

Бедапоя погон Эшмирзани турткилаб олиб келади. Лейтенант телефонини бармоғи билан варақлаб, керакли расмни топди-да, Эшмирзага кўрсатти:

«Эй лох, мана бу расмдаги яланғоч бўлиб Исматнинг тагида ëтган аял сенинг хотининг Зироатми?

Эшмирза расмга қараб, кўзи олайиб кетди. Муштини тугиб Исматга ташланди:

«Ўлдираман б…т. Асбобингни суғуриб оламан, ипплас, хорами».

Агар бедапоя погон халақит қилмаганида, Эшмирза Исматни ўлдирган бўлармиди. Балки ўлдирмасди. Чунки Эшмирза хотини Зироатдан қўрқади. Чунки миниб юрган валасапитини ҳам Зироат оберган.

Лейтенант барча ҳуқуқбузарлар штраф қилинишини айтганидан кейин одамлар тарқалди.

  • Маҳкумни ичкарига апкириб, устида ишлашда давом этинг, Мадина Ибрагимовна. Маҳалла раисига айтаман, помшга келган пирадухтадан апкеб ташайди.

Мадина билан Абсаттор узун-қисқа бўлиб ичкарига кириб кетишди.

БТР карнайидан «Эй, азиз юртим» деган қўшиқ янгради.

Лейтенант бир имо билан тўхтатиб, «Ўчир  ўша пидрди ашласини. Бошқа қўшиқ қўй. Юлузди қўй. Лекин анави алвасти двойной ҳожи онани эмас, бошқа Юлдузди», деди.

Карнайдан ашула янгради. Тиккага келган кун теракларнинг яшил баргларида жилва қиларди.

Бир қараб ўтинг бизга, лейтенант,

Зору интизор қизга, лейтенант.

Бунча яқинсиз кўзга, лейтенант?

Менга не керак ўзга, лейтенант

Бам бам баба бам!

Буюк инсон

Абсаттор билан Мадина микрорайондаги этаж уйди иккинчи қаватидаги квартирага қайтиб киришди. Эшик тақиллади. Эшикда Комил дўкончи турарди. У Абсатторга қараб жилмайди-да, қўлидаги дафтарни йиртиб-йиртиб ташлади. Дафтарда Абсатторнинг қарзлари ëзилган эди:

«Абсаттор ошна. Мен бу ерга сени изза қилиш учун кемагандим. Издиҳомда одамларга бинарса сотай, деб келувдим. Савдо яхши бўлди. Айниқса, чипс билан макка бодроқ яхши кетди. Усти ялтироқ қоғозли кампит ва морожна ҳам яхши сотилди. Сени ўлдиришмоқчи бўлганида роса раҳмим келди, ошна. Мана, тирик қолдинг. Қарзди тўлайман деб бошди оғритма. Пул топилади, дўст топилмайди. Манави ортиб қоган сникерс кампитларни Мадина опанинг оғзи тегсин деб обкелдим. Пулди кераги йўқ. Ошна, мана бу мендан».

Комил дўкончи қоғозга ўрилган «Русский стандарт» деган бир литрлик люкс шишага қуйилган  ароқжонни Абсатторни қўлига тутқазди. Абсаттор худди севимли фарзанди ëки қадрдон жиянини қучгандай, ароқни меҳр билан қучоқлаб олди.

«Мен кетай энди. Шу анави лейтенант акага айтиб қўйсангиз, менга штрап ëзмасин».

Эшик ëпилди. Бир оз ўтиб яна эшик тақиллади. Женсовет уста юборибди ойнак солишга. Ошхонанинг ойнаги синиб қолган эди. Қулоғига қалам қистирган тотор Обзий уста келиб, ойнакни собериб кетди. Чиқаëтиб эшик қулфига ҳам машина мой томизди, Обзий чиқиши билан яна эшик қоқилди. МФЙ раиси иккита коробкада пирадухта оберворибди. Мадина пирадухталарни кухнядаги усталнинг устига ëйиб қўйди.

Абсаттор уч килолик қўйди гўштини олиб, «Қари қўй экан, ëғлари сарғайиб ëтибди», демоқчи бўлди-ю, тилини тийди. Анча ақлли бўлиб қолганди Абсаттор. Музлатгичдаги турган «Русский стандарт» билан яқинда учрашиш истиқболи  унинг қалбига ўзгача ором ва роҳат бахш қиларди.

Мадина….

Мадина бўлса, кечқурунга мастава қилиш учун уннаганди.

Аммо муҳтарам ўқувчининг қалбида бир савол қоп кетганди.

Мадина бир кун олдин ИИБ биносида туман начальник милисанинг кабинетида нима қилди? Чотини очиб милиса билан ëтдими?  Наҳотки севгилисини қутқараман, деб ўз танасини сотди. Мумкинми шу. Шамим бор, не ғамим бор, дейдиганлар тоифасиданми Мадина? Наҳот у оқ халатига доғ тушириб, шу қабиҳ ишга қўл урди? 

Эҳ, одам фарзанди, разолат ботқоғига шу қадар чуқур чўкадими?

Саволга жавобни Мадинанинг ўзидан эшитамиз:

«Бундан 5 ой олдин. Эрим бедарак кетди. Кейин мана бу хат келди. (Мадина эмчагини ичидан бир хат олади) Хатда эрим бир ўрис кампирни зўрламоқчи бўлганида ўша ўрис кампирди қўшнилари тарафидан лом билан уриб ўлдирилгани ëзилган эди. Шундан сўнг эримди ўлиги моргда бир ойча қолиб кетган. Давлат ҳисобидан кредитга крематорияда ëқворишибди. Агар 11 минг рубл тўласанг, кулини берамиз, деб ëзишибди. Попукдеккина қиз бирдан бева қолдим. Эри йўқ аялди куни кунми. Масжиддан қайтаëтсам ҳам йўбирига бериб келяпти, деб гап қилишади. Маҳалладаги ҳамма оғиз солди менга. Ўйнаш бўл деб. Валасапитчи Эшмирза ҳам¸ пиëзчи Исмат ҳам¸ Ҳаëтилла билан Комил дўкончи ҳам. Фақат Абсаттор келиб индамай ароқ ичиб дардимди эшитди».

Мадинахон ўтлаб кетдингиз. Сизга аниқ савол берилди. Милиса началникди  хонасида нима ўлувди? Айтаверинг уятмай. Эр кўрган аялсиз. Анақада шарм йўқ, дейди-ку.

«Укагинам бошидан айтиб келаëтгандим. Чунки ҳамма мени бузуқи аял, деб ўйлайди. Ўша куни милиса начальникди хонасига кирдим. Милиса начальник менга ўтиринг, деб кресло кўрсатти. Мен унга сизам ўтиринг десам, ўтиролмайман Мадина Ибрагимовна, деб маъноли қараш қилди. Гапди тўғрисини айтп қўяқолай. Милиса началник анаундақа экан. Китопди тилида гей дейди. Пассив экан бояқиш. Партнери ëмон қипти. Гап тарақамасин деб докторга боришга қўрққан. Аптечка борми, десам бор, деди. Мен унинг яраларини обработка қилдим. Облипиховий маз суриб қўйдим. Антистолбячний укол қилдим. Нима қилай, ука. Медсестраман. Мен учун касал бу касал. Милиса началник экан, деб уятиб ўтирмайман. Кейин холодилникдаги музди латтага ўраб тиқиб оғриғини қолдирдим. Бечора милисани дарди ариди. Олдинам бир-икки марта ëрдамим теккан. Мадина Ибрагимовна, мендан нима хизмат. Нима қиб адашиб юрибсиз милисахонада, деди. Мен худди сизга айтгандай қилиб дардимди айтиб бердим. Начальник милиса мени тушунди. Абсатторди делосини олдирди. Менга капил бўлишимни тушунтирди. Мана, бор гап шу. Лекин милиса началник палон пистиëн экан, деб гап тарқатиб юрманглар. Уям инсонди баласи».

Бу гапларни айтар экан, Мадинанинг катта-катта шаҳло кўзларидан ëш думалаб тушди.

Шу ерда кундалик тугади. Аслида бу тахлит ҳаëтнинг янгилик жойи йўқ. Атрофга қарасангиз, юзлаб Абсатторни  кўрасиз. Ўқимаган, бирор касб-ҳунарнинг бошини тутмаган, энг асосийси, инсоний меҳрга зор минглаб кимсалар. Бировнинг дарди билан бировнинг иши йўқ. Ҳар кимнинг дарди ўзига етади. Пулли пул топадиган, пулсиз дардисар топадиган замон.

Қиссадан ҳиссани сиз чиқаринг. Умуман, одамзод иккига бўлинади. Бойлар ва қашшоқларга. Катта ва кичкина одамларга. Агар турк шоири Нозим Ҳикмат Мадина ëки Абсатторни кўрганида мутлақо «Буюк инсон» деб атаган бўларди.

1958 йилнинг октябрь ойида шоир Нозим Ҳикмат Тошкентга келиб, мана бу сатрларни ëзган эди.

Буюк инсон кема йўлагининг йўлчиси,

Буюк инсон қаторнинг учинчи синфида,

Буюк инсон катта йўлда яëв.

Буюк инсон саккиз ëшида ишга кирар,

Йигирма ëшида уйланар.

Қирқида ўлар буюк инсон.

Экмак буюк инсондан бошқа ҳар касга етар,

Гуруч ҳам шундай

Шакар ҳам,

Газлама ҳам,

Китоб ҳам,

Буюк инсондан бошқа ҳар касга етар.

Буюк инсоннинг тупроғида кўланка йўқ,

Сўқмоғида чироқ,

Деразасида ойна.

Аммо умиди бор буюк инсоннинг,

Умидсиз яшамас буюк инсон.

Ғоя, расм ва матнлар муаллифи
Рассом Туз

Тағин ўқинг
14 феврал 2019
Ўзбекистоннинг биринчи президенти марҳум Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Instagram саҳифасида онасига босим ўтказилаётгани, шифокорлар ...
25 март 2019
Россия ва Хива хонлиги ўртасидаги Гандимиëн шартномасига кўра, 1873 йили Хива хонлигида қулдорлик бекор қилинди. Ўша йилнинг 12 августида ...
23 май 2023
Cалом қадрли мухлислар Элтуз порталига келган навбатдаги бешта хатни ўқиймиз. Улар Ташкент, Қашқадарё ва Cамарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят ...
16 сентябр 2019
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон диний сиёсатида қандайдир ўзгаришлардан дарак беришга ишоралар пайдо бўлмоқда.  Лекин бўлаётган ишоралар сиёсатда эмас, балки диний ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...