UzPoster
18 июн 2020

«Ўн дақиқа ўттиз саккиз сония…»

Туркия пойтахти Анқарада 2019 йили ҳалок бўлган ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодированинг иши Конституциявий судда кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда туркиялик адвокат Илёс Дўғон матбуотга маълум қилди. Адвокат мазкур ишни кўриб чиқиш илтимоси билан судга ариза киритган эди.

Адвокат аризасида Нодира Қодированинг иши етарли тергов қилинмаганини, тергов тамойиллари бузилганини билдирган. Илёс Дўғон маҳаллий прокуратура Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилган, деган хулосага келганини, аммо қиз яшаган хонадаги қатор буюмлар бу хулосани шубҳа остига қўйишини ҳам таъкидлаган.

Нодира Қодирова 2019 йилнинг 24 сентябрь куни тонгги 8:48 да генерал Ўналга тегишли тўппончадан отилган ўқдан яраланган. Соат 9:50 да Билкент касалхонасида жони узилган.

У парламент депутати бўлган генерал Ширин Ўналнинг уйида 2017 йилдан бери ишлаб келган ва генералнинг касалманд онасига оқсочлик қилган. Нодира Қодированинг сирли ўлими Туркия оммавий ахборот воситаларида катта шов-шувга сабаб бўлган эди.

«Элтуз» нашри ҳам бу воқеа бўйича қатор мақолалар эълон қилган эди. Шундай мақолалардан бирини АҚШда яшовчи фаол Баҳодир Файз ёзганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 сентябр 2023
Бугун Рауф Парфи номи эсланаркан, унинг асл шогирдлари билан бир қаторда устознинг номига суйканиб, «бир нарсалик» бўлиб қолиш илинжидаги ...
30 июл 2018
1 октябрь куни Муҳаммад Бекжон 63 ёшга тўлди. «Элтуз» нашри Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ ...
2 сентябр 2019
«Ака, мен уларни оқламоқчи эмасман, ундай ниятим ҳам йўқ. Мен уларнинг одам ажратишига ишонқирамай тургандим, холос. Агар ҳақиқатан ҳам ...
1 декабр 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...