Асосий мавзулар
17 август 2020

Адвокат Сергей Майоров: «Эски ҳаммом, эски тос»

2018 йилда Бобомурод Абдуллаевнинг мавжуд давлат тузумини конституцияга зид равишда ўзгартиришга даъват қилиш бўйича суд ишида унинг ҳимоячиси бўлдим.

Шунда давлатимиз, аниқроғи, унинг суд-ҳуқуқ тизими дунёга ўз салбий жиҳатларини яққол намоён этди. Бутун дунё Ўзбекистонда ҳануз қийноқлар қўлланилиши, далиллар сохталаштирилиши ва жалб қилинган экспертлар нотўғри хулосалар тақдим қилишига гувоҳ бўлди. Дунё Ўзбекистонда мустақил суднинг йўқлигига ишонч ҳосил қилди.

2018 йилда муросага эришилди: ўта оғир жинояти учун Бобомурод Абдуллаевга рамзий жазо тайинланди.

2017-2020 йилларда президент бошчилигида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва адвокатларнинг мавқеини оширишга қаратилган жуда муҳим ва долзарб қонунлар қабул қилинди.

Булар қуйидагилар:

– 2017 йил 30 ноябрдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон;

– 2018 йил 12 майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон;

– 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон.

Аммо Бобомурод Абдуллаевни янги оғир жиноятлар содир этганлик учун ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор (мавжуд давлат тузумини конституцияга зид равишда ўзгартиришга чақириқлар, Ўзбекистон Республикаси президентига нисбатан ҳақорат ёки туҳмат), уни Ўзбекистонга топшириш талаби билан Қирғизистонга мурожаат йўллаши мамлакатнинг дунёдаги обрў-эътиборини яхшилаш бўйича қилинаётган барча ҳаракатларни пучга чиқаради.

Ўзбекистондаги судлар ҳалигача мустақил эмаслиги, ўзбекистонлик адвокатларнинг ўз мижозларига ёрдам беришининг стандарт механизмлари ва воситалари йўқлиги аччиқ ҳақиқатдир.

Аммо Абдуллаевнинг ҳибсга олиниши билан дунё яна бир бор Ўзбекистонда сўз эркинлиги масалаларида “эски ҳаммом, эски тос” ақидасига амал қилинаётганига амин бўлди.

Жамиятимиздаги салбий ҳодисалар ҳақида ёзган “Қора мерган” номли гуруҳ билан Абдуллаевнинг алоқаси бор ёки йўқлигини билмайман.

Конструктив ва нуфузли мухолифат йўқлиги ва расмийларнинг нашрларга етарли даражада нодемократик муносабати туфайли Ўзбекистон халқи «Қора мерган»нинг хабарларини ҳақиқатга мос равишда қабул қилишга мажбур.

Жамиятдаги салбий ҳодисаларга қарши курашиш ўрнига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари очиқ-ойдин ўз фикрларини билдирган шахсларни “тозалашга” ҳаракат қилмоқдалар.

Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 19-моддасида бундай дейилган:

“…1. Ҳар бир инсон ўз фикрларига эркин амал қилиш ҳуқуқига эгадир.

2. Ҳар бир инсон ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқига эга; ушбу ҳуқуқ, давлат чегараларидан қатъи назар, ҳар қандай маълумот ва ғояларни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини, оғзаки, ёзма ёки матбуот орқали … ёки ўзлари хоҳлаган бошқа воситалар билан … “.

Афсуски, Абдуллаевга нисбатан кўрилган иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг нўноқлиги, ёлғончилиги, қўрқоқлиги билан давлат ва мамлакат раҳбариятини обрўсизлантириб келаётган ягона ҳолат эмас.

Масалан, сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин ва полковник Акбар Ёрбобоевнинг айбланиши ва судланиши.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан нотўғри тушунилиб, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қатағон қилинган бошқа фуқароларимизнинг рўйхати ҳам мавжуд. Мен уларнинг исмларини айтмайман, чунки мен судларда уларнинг ҳимоячиси бўлмаганман.

Бобомурод Абдуллаевни жиноий жавобгарликка тортишдан бош тортиш жаҳон ҳамжамияти назарида Ўзбекистоннинг обрўсини оширади ва кўплаб ватандошларим орасида ҳукуматга нисбатан ҳурматни кучайтиради.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Абдуллаевни 2020 йил 9 август куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон расмийларининг экстрадиция сўровига жавобан ҳибсга олишганди. 

10 август куни Бишкекдаги Биринчи май тумани суди Абдуллаевни 8 сентябргача ҳибсда ушлаб туриш тўғрисига қарор қабул қилди. 

Манба: AsiaTerra нашри, “Элтуз” таржимаси

Тағин ўқинг
29 март 2016
26 февраль куни қабул қилинган қарор ижроси шу кунларда вилоятдан Тошкентга келганлар учун жиддий муаммога айланиб улгурди. Гувоҳнома олиш ...
30 сентябр 2016
Рассом Элсевар eltuz.com нашрига жўнатган навбатдаги суратида масжидда иккита эъсон қутиси пайдо бўлганини акс эттирган Айрим масжид имомлар, пахта ...
19 июл 2016
Россия империяси олиб борган ишғолчи урушлар натижасида Марказий Осиëдаги хонликларга оид улкан тупроқлар, ўша ерларда яшаган “туземец”лар билан бирга ...
4 март 2019
Ҳа, яна ёзамиз, ёзаверамиз. Токи бу мукофот ўз олдига қўйилган мақсадни адо этмагунча, яъни ёш қизларнинг келажакка мотивациясини оширишга ...
Блоглар
24 сентябр 2020
Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз ...
23 сентябр 2020
Шуҳрат Қаюмов мен таниган, мен мулоқотда бўлган санъаткорларнинг энг яхшиси, маданиятлиси эди. У киши билан ...
21 сентябр 2020
Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, ...