Асосий мавзулар
26 август 2020

Ёрқинлик ортида: Ўзбекистонда пандемия ва фуқаролик эркинликлари

Дилмира Матёқубова

Бу ерда совет қолдиқларини эслатадиган катта карнайга эга армия машиналари итоат этиш ва бўйсунишга чорловчи “Уйда қолинг. Фақат зарурий эҳтиёжлар бўлганда кўчага чиқинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!” каби чақириқларни жар солади.

Машина устидаги қуролли аскар карнайни ҳимоя қилаётгандай туюлади. Даҳшатли ҳайқириқни эшитмаслик учун қулоқларингизни ёпиб турган пайтингизда карнайдан эълонлар ва жаҳаннамдаги ватанпарварлик мусиқаси шанғиллайди.  

“Мусаффо осмон” сўзи Каримов томонидан ўз режимининг осойишталиги ва барқарорлигини оқлаш учун ишлатилган муқаддас иборага айланган Ўзбекистонда одамлар тинчликни сақлашлари ва барқарорликни бузмасликлари уқтирилади.

Тинчлик ва итоаткорликка даъват қилиш изоляция пайтида янада чуқурлашди. Ўзбекистон армияси бу каби кулгили эълонларни жар солишдан бошқа иши йўқдай шаҳар бўйлаб сайр қилиб юрди.

Ушбу эълондан сўнг Каримов даврининг машҳур қўшиқчиси Юлдуз Усмонованинг қўшиғи жаранглайди: “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон, Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон…” (гўё мағлуб бўлиш хавфи бордек).

Автоматлар билан қуролланган Миллий гвардия аскарлари тўсилган йўл четларида туришади. Вазиятнинг бемаънилиги Монти Пайтоннинг учар циркини эслатади, аммо Ўзбекистон полиция давлати сифатида танилгани сабабли бу Монти Пайтон эпизоди эмас.

то также лакмусовая бумажка для проверки политической позиции государства, будет ли оно бороться с кризисом на демократической основе, с сопереживанием и уважением к собственному народу, или же оно будет форсировать авторитарную тактику, навязывая ограничения, основанные на мнимых правилах. Похоже, что правительство Узбекистана вначале хорошо справлялось с пандемией.

Инқироз лаҳзалари эҳтимол ҳукумат фаолияти самарадорлигини синаш учун энг яхши имкониятдир. Шунингдек, бу вазият ҳукумат учун инқирозга қарши демократик, ўз халқига ҳамдардлик ва ҳурмат билан муносабатда бўлиниши ёки номига чекловлар эълон қилинадиган авторитар тактика қўлланишини кўрсатадиган лакмус синови бўлди.

Дастлаб Ўзбекистон ҳукумати пандемияга қарши яхши кураш олиб бораётгандек кўринди. Ҳукумат аҳолига уйини тарк этишни тақиқлаб, ўзини ўзи яккалаш тартибини жорий қилгани ва 65 ёшдан ошганларнинг одамларнинг ташқарига чиқишини қатъий ман этгани, бошқаларга фақат яқин атрофдаги дорихоналар ёки дўконлар учун чиқишга рухсат берганига беш ойдан ошди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими тобора кўпайиб бораётган коронавирус беморларини жойлаштира олмай ёки COVID-19 учун тестлар ўтказа олмай қийналиб қолди.

Аммо ҳукумат нотўғри статистика ва ҳисобот бериш орқали инқирозни енга олмаётганини яширишга ҳаракат қилмоқда. Касалланганлар сони 33 323 та, ўлим сони атиги 216 тани ташкил этаётгани на мантиқ, на математик жиҳатдан ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу хаёлий кўрсаткични миллий телеканаллар қўллаб-қувватлайди. Улар доимий равишда ўз ҳисоботларида тузалган беморлар сонига эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати холис танқидни қабул қилиш учун ҳиссий етукликка эгалигини ва ўз халқи билан очиқ мулоқотга тайёрлигини таъкидлаб, кейин долзарб мавзуларда мустақил фикр билдирган блогерларни таъқиб қилишни давом эттирди.

Бироқ янги бошқарувнинг ҳақиқий ранглари 2017 йилни Халқ билан мулоқот йили, деб эълон қилинганидан кўп ўтмай акс эта бошлади. Натижада у оммавий ахборот воситаларининг тилини кеса бошлади, худди уларнинг тили музлаб қолгандек.

Қўшни давлатлар ва дунё учун эшиклар очилиб, баъзи сиёсий маҳбуслар озод қилинди. Бироқ ўзгаришга тайёр бўлган ҳукумат ғояси жабҳанинг фақат бир қисми экани маълум бўлиб, бу прогрессив мамлакатнинг ноаниқ қиёфасини яратди.

Ваъда қилинган “халқ билан мулоқот” амалга ошмади. Матбуот эркинлигига ҳануз йўл қўйилгани йўқ. “Янги Ўзбекистон” деб номланган “ислоҳотчилар”нинг ниқоблари аллақачон ечилиб, бошқарувнинг асл юзи унинг барча жирканчликларини очиб берди.

Ўзбекистонда “мажбурий” атамаси кўплаб иборалар билан бирга келади: мажбурий меҳнат, мажбурий-ихтиёрий ҳашар (жамоат ишлари), мажбурий кўчириб юбориш (қонун ҳужжатларида бу муаммо сифатида тан олинмаган) ва мажбурий равишда ўзини ўзи яккалаш.

Бу фақат авторитар давлатнинг мажбурлаш хусусиятидан далолат бериб, унинг асосий мақсади фуқаролар фаровонлиги ва эркинликларини ҳимоя қилиш эмас, балки куч ишлатиш билан режим барқарорлигини таъминлашдир.

Ҳукумат апрель ойидан бери ўзини ўзи изоляция қилиш қоидаларини жорий қилди. Бу мажбурий қоида аҳолининг асосий ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини таъминлаш мажбуриятларини ўз зиммасига оладиган “фавқулодда ҳолат”дан қочишдир.

Ҳар бир полиция давлатида бўлганидек, қуролли кучлар инқироз пайтида ғазаби кучайиб бораётган одамлар орасига қўрқув уруғини сепиш орқали ўз қудратини намоён қилади. Давлат ўзининг ҳарбий қудратини аскарларни ҳар жойда жойлаштириш орқали намойиш қилаётган пайтда асабий одамлар мажбурий изоляцияда уларни томоша қилиб ўтиради.

Милиция патруллари ва Миллий гвардия бўлинмалари шаҳар кўчаларига чиқиб, хаёлий карантин қоидаларини бузганлик учун фуқароларни ушлаб, улардан жарима ундиришни бошладилар.

“Карантин” билан бир хил бўлган “ўзини изоляция қилиш” атамаси миллий қонунчиликда мавжуд эмас, аммо чекловлар учун асос сифатида ишлатилди. Бироқ карантин тушунчаси президентнинг иқтисодий соҳага пандемия таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида мавжуд.

Зерикишдан чарчаган полициячилар, ниҳоят, хизмат вазифаларида ўзларига кўпроқ балл йиғиб олишлари учун кунига камида битта «итоатсиз» ҳайдовчини жазолаб, жарима ундириш топшириғини олди. Парадокс шундаки, уларга айтилишича, бу давлат бюджетига тушумларни кўпайтиришга ёрдам беради.

Сергап тилларнинг хатарлари

Ўзбекистон ҳеч қачон сўз ёки мустақил фикр эркинлиги чемпиони бўлмаганига қарамай, пандемия билан боғлиқ муаммоларни танқид қилган журналистлар ва блогерларни қўрқитишни кучайтирди. Ниқоб тақишнинг қатъий қоидаларини киритиш фақат пандемия билан боғлиқ эмас. Метафора билан айтганда, бу оғизларни ёпиш, ҳақиқатни яшириш, қаршиликни бостиришдир.

Адолат тарафдори бўлганлар ҳаракатларига “мусаффо осмон” остидаги барқарорликка таҳдид сифатида қарашади.

9 август куни Бишкекда Ўзбекистон ҳукуматининг сўровига биноан мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев ҳибсга олинди. Абдуллаев илгари Усмон Ҳақназар тахаллуси билан фош этувчи мақолалар ёзган.

2017 йил сентябрда у конституцион тузумни ағдаришга қаратилган мақолалар ёзганликда айбланиб ҳибсга олинди. Қамоқда Абдуллаев қийноққа солинган ва 2018 йил май ойида қўйиб юборилган.

Абдуллаев энди “Қора мерган” тахаллуси билан танқидий мақолалар ёзганликда гумон қилиниб, Қирғизистонда ҳибсга олинди. Human Right Watch ташкилоти фикрича, у Ўзбекистонга бериб юборилса, яна қийноқларга дучор қилиниши эҳтимоли муқаррар.

Маҳаллий блогер Миразиз Бозоров ХВЖ ва ОТБга Ўзбекистонга пандемияга қарши курашиш учун ажратилаётган кредитлар нотўғри мақсадларга сарфланиши мумкинлиги сабабли кредитлашни тўхтатишни сўраб очиқ хат ёзганидан сўнг Давлат хавфсизлик хизмати идорасига чақирилд.

Ўзбекистон ушбу ташкилотлардан пандемияга қарши курашда ёрдам олди ва олиб келмоқда. Ҳукумат амалдорлари орасида кенг тарқалган коррупция мавжудлиги сабабли ёрдамнинг бир қисми аҳолини қўллаб-қувватлаш ёки жой-ўринларни кўпайтириш учун ишлатилмасдан қолмоқда.

Бир нечта вилоятлардаги Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари мансабдор шахслари коронавирусга қарши кураш учун ажратилган маблағларни ўзлаштираётгани ҳақида хабар берилди.

Молия вазирлиги агар кредитнинг сарфланиши тўғрисида сўров бўлса, ҳисоботни нашр этишга ваъда берди. Аммо вазирлик веб-сайтида кредитлар ёки улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳеч қандай маълумот йўқ.

Мамлакат пандемияга қарши курашаётган бир пайтда ҳукуматнинг ижтимоий медиа платформаларига тўсиқ қўйиш, фильтрлаш ва чеклаш орқали фикрларни назорат қилиш ва мулоҳазаларни тинчлантиришга қаратилган уринишлари кунига 1 559 500 долларга ва Facebook, Twitter и Instagram га чеклов қўйиш 2 339 250 долларга тушмоқда.

Фикр ва оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини чеклаш интернетга тўсиқ қўйишдан кўра кўпроқ нарсани англатади. Пандемия билан боғлиқ муаммоларни ёритаётган журналистлар эса сўроқ қилинади.

25 июль куни кечқурун нукуслик журналист Лолагул Қалихонова хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура идорасига олиб борилди. Калиханованинг телефони ва ноутбукини мусодара қилишиб, ундан ноутбукига кириш ҳуқуқини беришини сўрашди.

Журналист Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси раиси Муса Ерниёзовнинг коронавирусдан ўлими ҳақида ёлғон маълумот тарқатганликда айбланди.

Қалихонова ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтгач, Ерниязов COVID билан боғлиқ касалликдан вафот этди. Ўшандан бери камида олти журналист сўроқ қилинди.

Ёлғон хабар бериш ноқонунийдир, аммо Қалихонова маълумотларнинг нотўғрилигини билмаган ва уни қасддан ёки била туриб жойлаштирмаган. Шунга қарамай, бу прокуратурага фуқаронинг шахсий буюмларини мусодара қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди. Мухбирнинг шахсий ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид қилинган.

Дунё ўша эски Ўзбекистон билан курашмоқда. Фарқи шундаки, эндиликда ўзгаришни истаган дўстона юзлар ва табассумлар мавжуд. Олдинги диктатор Каримовнинг ёндашишидан фарқли ўлароқ, ҳозирги режим популистик тактикаларни самимий юз ортида яшириш йўлини танламоқда.

Чет элда яхши ташкиллаштирилган ПР ва лоббистлар туфайли Озарбайжонда Алиев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлган нарцист Назарбоев сингари мустабидлар ўзларининг қора обрўсини оширдилар.

Ўзбекистоннинг ислоҳотчи президенти ҳам ўз обрўсига путур етишидан қуруқ қолмайди. Дарҳақиқат, у ачинарли ҳолатдаги инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари борасидаги доғларини ювиб ташлаш учун лоббист ва ПР агентларига катта пул бермоқда.

Шунингдек, популистик тактика “эркин ва адолатли” сайловларни ташкил этишни ўз ичига олиб, унда президент ўзининг порахўр, нўноқ ва лаганбардор амалдорларини очиқчасига лаънатлайди ёки танқид қилади, сўнгра уларни халққа эълон қилмасдан бошқа лавозимларга ўтказади (ёки Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимлари билан бўлган ҳолатлар каби қобилиятсизлигига қарамай, уларни ўз лавозимида қолдиради).

Масалан, Самарқанд шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчини олайлик. Талант Эсиргапов 2019 йил июнь ойида шаҳарсозлик билан боғлиқ коррупция ишида ҳужжатларни сохталаштиришда айбланган, аммо унинг масаласи судга оширилмади.

Ҳозир у Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш агентлигида ишлаяпти.

Бир қарашдан ислоҳ қилинаётган “янги” Ўзбекистонни кўрасиз. Сўнг шиша ва порлаш ортида Ўзбекистон турибди. Ёрқинлик ортидан кўриниб турибдики, “ислоҳотчи” бу ҳукумат йўл бошида берилган баландпарвоз ваъдаларини бажара олмади.

Кўпчиликка аён бўлдики, бу улар “овоз берган” ёки келажакда лавозимида қолишини истаган раҳбарлар эмас. Ҳаттоки юрагининг туб-тубидан севадиган ватанпарварлар ҳам бу хиёнат эканини англагач, тизимни лаънатламоқда.

Чунки улар шу қадар ишонган ва илдиз отган бошқарув эски қатағончиларникига жуда ўхшайди. Улар ёки уларнинг фаровонлиги ҳақида қайғурмайдиган ҳукумат бу. Оддий одамларга ғамхўрлик ҳеч қачон автократларнинг кун тартибида бўлмаган.

Мирзиёев диктатор Лукашенкони қаттиқ норозиликлар билан ўтказилган сайловдаги “ғалаба”си билан табриклаётган бир пайтда у ерда минглаб одамлар ҳибсга олиниб, икки киши ўлдирилган эди.

Лукашенко ўз халқига эслатиб қўйган 2005 йилги қонли Андижон воқеаларидан кейин яқин келажакда Ўзбекистонда собиқ совет давлати Беларусдаги каби кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтиши даргумон.

Агар бу содир бўлса ҳам Ўзбекистон ҳукумати Беларусь диктатори каби бешавқат муносабатда бўлишини кутиш керак, чунки тузум барқарорлиги миллат эркинлиги ёки фаровонлигини эмас, балки автократик ҳокимиятнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Украина ва Беларусь ҳали Ўзбекистон жуда узоқ бўлган ўзгаришларга жуда яқин келган бўлиши мумкин. Чунки мхолифат ёки сиёсий плюрализм салоҳиятини йўқ қилишда давом этаётир.

Агар ХВЖ, ОТБ ва Жаҳон банки каби ташкилотлар шаффофлик ва қонун устуворлигини талаб қилиш ўрнига бузғунчи режимни қўллаб-қувватлашда давом этса, яқин орада бу мамлакатда одамлар эркинлик ва адолат нурини кўриши даргумон.

Мақола оригинали the Foreign Policy Centre ташкилоти веб саҳифасида чоп қилинган. Элтуз таржимаси.

Тағин ўқинг
10 сентябр 2019
“Азизбек тепки зарбидан ва оғриқдан полга қулайди. Қутурган Тошпўлатов унинг устига чиқиб сакрай бошлайди. 3-4 марта товони билан унинг ...
18 май 2017
Ўзбек матбуоти президент Мирзиёевнинг товуқ ва тухум сиёсатини улуғлашда давом этмоқда. Ҳусусан “Миллий тикланиш” газетаси (17.05) Тошлоқдаги деҳқон хўжалиги ...
29 сентябр 2017
Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентлик 44 ёшли журналист Бобомурод Абдулланинг бедарак йўқолгани ҳақида ҳавотирли хабарлар тарқала бошлади. 29 сентябр куни ...
29 декабр 2015
Абдужамил Дўстмуҳаммад Eltuz.com Йил сўнггида содир бўлган воқеалар ва матбуотга сиздирилган иддаолар шундай тахмин қилишга асос беради. Кейинги кунларда ...
Блоглар
24 ноябр 2020
Ҳумо деган учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатликда айблади. Эронда Ҳумо ...
20 ноябр 2020
Бугун кечқурун газим ёнмади, ўзи шундоқ ҳам паст ёнарди. Ўтин-кўмир ғамламагандим. Кичкина электрпеч ўзини ўзи ...
18 ноябр 2020
Эрталаб мош сотдим. Кўп эмас, беш юз кило. Мошимни сотиб олган тадбиркор йигит: “Мошнинг пулини ...