Асосий мавзулар
13 ноябр 2020

Дунë дардига дармон топаëтган икки турк қиссаси

“Уғур” дегани эски туркчада “муваффақият”, “омад” деган маъно беради. 

Уғур ҳали уч ëш экан, ишчи оиланинг фарзанди ўлароқ Искандерундан Германияга кетди. Бу 1965 йил эди. Онаси ва отаси немис тилида яхши гапирмасди. Шу боис, уйда фақат туркча гаплашдилар. 

Уғур ўз тенгдошларидан немис тили борасида оқсади. Немис таълим тизими кескин ва шафқатсиз. Ўқитувчилар “Бу бола ўқий олмайди”, деб ҳукм чиқардилар. Уғурни заиф ўқувчилар ўқийдиган hauptschuleга юборамиз, дедилар. 

Германияга Туркиядан ишчилар кўчиб келган илк йиллар эди. Кўчманларнинг ўн мингларча фарзандлари немис тилини яхши билмагани учун шу тариқа яхши таълимдан мосуво қолган аросат бир давр эди.

Аммо Уғур омадли эди…

Унинг немис қўшниси дунëдаги энг эзгу ва меҳрибон аëл эди. Қўшни немис аëл Уғурни қўлидан тутиб, унинг ота-онаси ўрнига мактаб мажлисига борди. Ўқитувчиларга қарата “Бу ўқувчини hauptschuleга юборишга ҳақларингиз йўқ”, деди. 

“Бу қобилиятли ўқувчи. Бир оз устида ишланг”, деди қўшни. “Фақат дарсда олган баҳоларига қараб уни ақлсизлар мактабига юборишга қарор қилибсиз. Бу бола балки ҳаммамиздан ҳам кўра ақллидир. Фақат тилни яхши билмайди. Ўз фикрини ифода қила олмайди. Унга яна бир имконият беришга мажбурсиз”, деди қўшни хотин. 

Қўшни хонимнинг астойдил интилиши Уғур ҳаëтининг ўзгариш нуқтаси бўлди.  Ўқитувчилар бу қўшнининг гапларини инобатга олишди. Уғурни яна имтиҳон қилдилар. Уғур ўзининг закий ва билимдон эканини кўрсатди. 

Кёльн университетининг тиббиëт факультетига ўқишга кирди. Профессор бўлди. Профессор Уғур Шоҳин. Унинг ҳаëт йўлида бир гўзал қиз чиқди. Бу қизнинг исми Ўзлам эди. Ўзлам Тўрачи. “Ўзлам” дегани эски туркчада “соғинч” маъносида. 

Танишдилар, билишдилар. Ўзлам Истанбулда дунëга келган эди. Отаси врач эди. Уғурнинг ота-онаси каби Ўзламнинг оиласи ҳам Германияга кўчиб келганди. Ўзлам отаси йўлидан кетиб,Саар университетида тиббиëтни ўқиганди.  

Уғур Ўзламга уйланди. 2008 йилда бу иккиси Biontech биотехнология ширкатини очишди. Саратон касалига даво топамиз, дея мужодала бошлашди. Уларнинг тадқиқот натижалари шу қадар умид берувчи эдики, Германия дори саноати девлари – Andreas ва Thomas Strüngmannдиққатига сазовор бўлишди. 

Дори саноати ортидан миллиардер бўлган ака-ука Струнгманлар Уғур ва Ўзлам ширкатига 180 миллион доллар ҳажмида бошланғич сармоя киритди. Бунинг ортидан АҚШнинг Fidelity сармоя ширкати инвестицияси жалб этилди.

Навбатда инглизларнинг Janus Henderson ва Германиянинг MIG Fonds сармоя ширкатлари бор эди. Улар ҳам пул тикди. Европа инвестиция банки ва Германия ҳукумати молиявий қўллади. 

Икки турк қурган ширкат Билл Гейтс эътиборига тушди, Bill & Melinda Gates жамғармаси 100 миллион доллар тикди. Ширкат АҚШнинг Nasdaq технологик биржасига чиқди. Шу кунда Biontechда 1100 киши ишлайди. Улардан 400 нафари олим. 

Вирусларга тақлид қилинган нанопарчаларни яратдилар. Кишиларни махсус вакцина билан эмлаб, саратон хасталарига умид бердилар. 60 дан зиëд патент олишди. Ширкатнинг бугунги қиймати 9 миллиард доллар. 

Германия ва АҚШдаги тиббиëт соҳасидаги нуфузли совринларни қўлга киритишди. Туркияни кейинги 20 йилда бошқараëтганлар уялсин дея ëзаëтганим йўқ. Бу икки олимга Туркия бир нарса бермади, лекин минтақадаги Эрон ҳукумати уларни тақдирлади. Бундан 5 ой олдин Теҳрондаги тантанада Эроннинг тиббиëт соҳасидаги энг катта совринини Уғур Шоҳинга тақдим қилдилар. 

Biontech бошқарувида илмий кенгаш бор. Бу кенгашни швейцариялик профессор Ролф Зинкернагел бошқаради. Профессор Зинкернагел тиббиëт соҳасидаги Нобель мукофотисоҳибидир. 

Шу кунда бутун дунëда коронавирус вакцинаси яратишга жуда яқинлашган тўққиз ширкат бор. Улардан бири Biontech!

Професор Уғур Шоҳин ва Ўзлам Тўрачи ширкати бўлган Biontech Хитойниг улкан сармоя ширкати – Fosun International билан келишув имзолади. Хитой бошламасига 135 миллион доллар сармоя киритди.

Fosun ширкати бунинг эвазига Biontech ширкати яратган вакцинанинг Хитойда сотилишида шерик бўлади.

Бундан ташқари, Biontech АҚШнинг Pfizer ширкати билан ҳам шартнома имзолади. Pfizer 120 миллионни бошламасига берди ва яна 185 миллион доллар беришни зиммасига олди.

Бу пул эвазига Pfizer Biontech вакцинасининг Хитойдан бошқа бутун дунëда сотилишига шерик бўлади.

Biontechнинг илмий номи “BNT162” бўлган вакцинаси клиник синовини апрель ойида бошлайди.

Германия яратган имконлар заминида етишган икки туркнинг дунëни қутқариш эҳтимоли бор.

“Германия бизни қизғанади, рашк қилади”, деганлар эса иккита шпагат орасидан ҳам ниқобни тарқатолмади, укагинам. Бир пайтлар “Германия  аччиқ қисмат ватани”, дер эдик. Тариқат-жамоат-ўта жоҳиллар коалицияси сабабли Туркия “қалампирли ватан” бўлди.

Yeniçağ газетаси мухбири Йилмаз Ўздил (Yılmaz Özdil) мақоласини “Элтуз” таржима қилди.

Тағин ўқинг
29 июн 2018
Ўзбекистон ҳукуматининг муттасил бузиш ва қуриш ишлари туфайли тарихий қимматини йўқотган Шаҳрисабз ёдгорликлари июнь охирида эълон қилинадиган ЮНЕСКО қарорига ...
12 ноябр 2018
Тошкентда 11 ноябрь куни Рауф Парфига бағишланган тағин қаршиликка учраган тадбирга келган бир гуруҳ зиёлилар даврасида ўзбек мухолифати лидери, ...
1 март 2017
Ўтган ҳафта Киев суди Ислом Каримовнинг беваси Татъяна Каримованинг жияни Акбарали Абдуллаевни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция талаби билан бир ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...