Асосий мавзулар
27 декабр 2020

Абитуриент қиз ўлимига сабаб бўлган икки йигит қамоққа олинди

23 декабрь куни Наманган вилоятининг Норин тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан норинлик икки йигитга нисбатан “одам ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш” ва “оғир оқибатларга сабаб бўлган одам ўғирлаш” айби билан жиноят иши қўзғатилди. 

Улар абитуриент қизни йўлда ўғирлаб кетаётганда қиз машинадан ўзини ташлаган, кўп ўтмасдан шифохонада вафот этган.

“Чангитма” МФЙ ходимининг “Элтуз”га хабар беришича, йигитлар Норин тумани марказида истиқомат қилади. 20 декабрь куни соат 23.30 да улар шу маҳалладаги хонадонлардан бирида ижарада яшаб келаётган, асли Учқўрғон туманидан бўлган 16 ёшли қизнинг олдига борган.

Йигитлар қизга унинг дугонаси билан боғлиқ муҳаббат можароси борасида гаплашиб олмоқчи экани ва бу масалада унинг ёрдами кераклигини айтиб, алдаб машинасига мингизган. Улар маст ҳолда Damas машинасини тез ҳайдаб кетган.

Қиз эса йигитлардан қутулиш мақсадида юриб кетаётган машинанинг эшигини очиб, ўзини ерга ташлаган.

Қизни ўғирлаган йигитнинг ИИБга берган кўрсатмасига кўра, қиз ўзини машинадан ташлагач, у машинадан тушиб, қизга ёрдам бериш учун олдига борган. Иккинчи йигит эса қўрққанидан воқеа жойидан қочиб кетган.

Damas ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетгач, йўлдан ўтиб кетаётган Lacetti ҳайдовчиси тўхтаб, жон талвасасида ётган қизни шифохонага олиб борган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ўта оғир тан жароҳати олган қиз шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Маҳалла ходимининг айтишича, қиз ўғирлаб кетилган хонадонда Учқўрғон туманидан икки нафар, Норин туманидан бир нафар абитуриент яшаган.

Норин тумани ИИБ тергов бўлинмаси мулозимининг айтишича, икки йигит қизлар ижарага турадиган хонадонга кун ора келиб, норинлик абитуриент қиз билан гаплашиб кетишаркан. Уй эгаси, қўшнилар бу ҳолатдан бехабар бўлган. Маҳалла ходимлари эса хонадонда турувчи қизларни ҳатто рўйхатга ҳам олмаган.

Тағин ўқинг
16 июл 2016
Ўзбекистонда «тинчликни мадҳ этиш учун» мафкура клипи сифатида тайёрлангани айтилаётган айни клип мусиқаси ўзгармаган, бироқ тасвирларда унинг эски нусхаси ...
4 апрел 2020
Мана, ҳафта ўтиб сиз билан юзлашдим. Кўзларингиз қорачиғида ўзимни кўраман. Сизнинг дардингиз – менинг дардим. Сизнинг ғамингиз – менинг ...
15 ноябр 2016
Ўзбекистонда 4 декабрда ўтадиган сайлов ҳар галгидек чўнтак партияларнинг ўзаро келишуви натижасида ўтиши айтилмоқда. Бирорта партия ҳокимият тепасига келишни ...
18 март 2023
Қрим ярим ороли Россия армияси назорати остида 2014 йилнинг 18 мартида ўтказилган референдум натижасига кўра Россия таркибига қўшиб олинди. ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...