Асосий мавзулар
26 май 2021

“Эрк” номзоди Жаҳонгир Отажонов шаллақилар ҳужумига учради

26 май куни соат 11.00 атрофида 20 чоғли шаллақи эркак ва аёл Тошкентда Жаҳонгир Отажоновнинг «эркчи»лар учрашуви режаланган хонадонига бостириб кириб, жанжал кўтаришди.

Отажонов уйига бостириб кирган ва погонлилар томонидан ëллангани тахмин қилинган оломон “Эрк” аъзоларини ҳақоратлаган ва тухумбўрон қилган.

Шаллақи ҳужумчилар орасидаги ҳижобли хотин «Кўзгу» блогери Абдуқодир Мўминовнинг фотоаппаратини синдирган ва фоторассом Умида Аҳмедовага ташланган.

“Эрк” партияси фаолларига ҳужум Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ҳайъати Тошкентда бўлиб турган пайтда юз берди.

26 май куни мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси шу йил октябрда ўтадиган президент сайловига собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов номзодини илгари сурди.

Отажонов номзоди бир овоздан тасдиқлаган.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўтган йил январида «Эрк» демократик партияси фаолларининг партия фаолиятига изн беришни сўраб қилган мурожаатини рад этган эди.

«Эрк»чилар фикрича, партия низоми 1991 йилнинг сентябрида расман қайд этилган ва у бекор қилинган эмас.

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 27 декабрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ўтказилган учрашувда мухолифатга қарши эмаслигини айтган эди.

«Мухолифат ўзимизда пайдо бўлиши учун муҳит яратишимиз керак. Бу шахслар халқнинг дардини билиши, улар билан барча муаммоларни бошидан кечириши ва шу ернинг нонини еб, сувини ичиши керак», деган эди Мирзиёев.

Аммо ўтган вақт мобайнида Адлия вазирлиги бирорта янги сиёсий партияни рўйхатдан ўтказгани йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 декабр 2017
Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот ходимларига даромад ва мол-мулкларини декларациялаш мажбурияти юклатилиши ҳақида қонун лойиҳаси тайëрланмоқда. «Қонун лойиҳасида мансабдор шахслар, шу жумладан, ...
27 октябр 2016
«Миллий тикланиш» газетаси (26.10) шу номдаги партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида 2017 йилга мўлжалланган бюджетнома – давлат бюджети, давлат мақсадли ...
14 август 2020
Яна ҳафта айланиб сиз билан юз кўришиб турибман. Мағрурсиз, масрурсиз  ва орангизда севгидан мажнун, ҳаëтга мафтун кишилар бор. Фақат ...
7 апрел 2020
«Элтуз» рассом Кирпининг коронавирус карантини туркумидан янги карикатурасини тақдим этади.
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...