Асосий мавзулар
26 январ 2022

«Кечир, амма!» 3-қисм. Бир чеким нос

Холли қабристонни ўйчан қиëфада тарк этди. Бир чеким носни тил тагига ташлаб, ўйга чўмган холда, шаҳар бўйлаб мошинани бошқариб кетди. Ўзининг моддий ташвишлари унга майда кўринди. Аммасини эслади. Амма институтда олиб қолингани ва давлат унга квартира берган кунни эслади.

Холли ўспирин эди ўшанда. Деҳқонободдан бир гала бўлиб келиб Тўлғонойга уй тўйи қилиб беришган эди. Отаси Қувондиқ бир қўйни сўйиб, арчали тандир қилиб, пиширтириб Тошкентга олиб келганди. Ўша пайтда Горбачев ароқни тақиқлаган давр эди. Холли такси тутиб Зарафшон ресторан тарафдан ароқ топиб келганди.

Апрел ойи эди. Яқиндагина ëмғирлардан ювилган шаҳар Чимëн тоғларидан эсган салқин бўлса ҳам ëқимли шамол Тўлғонойнинг сочларини ҳилпиратарди. Тўлғоной ўша куни Вивальдининг «йил фасллари» асаридаги «куз» композициясини ижро қилган эди. Тўлғонойнинг бармоқлари фортепианонинг оқ-қора клавишлари узра рақс қилар экан унинг кўзларида ҳузун бор эди. Тўлғонойнинг бор йўғи икки йил умри қолганини кимам билибди. СССРда медидцина зўр деб мақтаб ўтиришади. Аммо шу битта туберкулëз касалини даволаша олмади.

Холли ойнани тушириб, жаҳл билан, оғзидаги носни кўчага тупурди. Унга параллел кетаëтган Жентрани бошқараëтган сариқ сочли қиз нос тупурган Холлига ижирғаниб қараб зардали сигнал бериб қўйди. Холлининг руҳи, барча қашқадарëликлар каби, шаҳардаги кибор ва башангларнинг унга беписанд ва камситувчи қарашларидан озор топар эди.

«Деҳқонободга қайтиб ўша ерда бизнес қиламан. Ўнта контейнер олиб отамдан қолган ерда торговий центр ва маиший хизмат маркази қиламан. Интернетга эълон бериб, одамлардаги бузуқ кир мошин¸ телевизор ва холодильникларни арзон нархда сотиб олиб, камазга ортиб, Деҳқонободдаги усталарга обориб бераман. Тузатиб ўтиришади. Кейин бу маиший техникани сотувга қўяман. Қишлоқдагилар катта пулга янги телевизор ëки холодилник ўрнига эскироғини ҳам арзон нархда олишни маъқул билади. Қарабсизки, боийиб кетаман. Юраманми бу шаҳарда «харрип» дегаан номни эшитиб.

Шу пайт Холлининг телефони жиринглади…

«Қулқишлоқ топилмаси»

Маданий Мерос Агентлигидаги тили ўзбекчага келишмайдиган қиз телефон қилаëтганди. «Ака анави коса масаласида келиб кетинг. Заключения чиқди.» Холли экспертиза заключенияси учун тўлайдиган пули йўқлигидан ичи зил кетса ҳам¸ сир бой бермай, «ўн беш минутларда етиб бораман,» деди.

Маданий мерос агентлиги эшигида кўзойнакли қиз Холлини кутиб турар эди. Қиз Холлини етаклаб Акбар Ҳакимовичнинг кабинетига олиб борди. Қадимий кўза¸ кошинли ассуар даҳмалар ва бир уюм китоблар билан тўла кабинет тўридаги оқ сочли киши столи устида кошин коса турар эди. Қўлига лупа ушлаган оқ сочли киши ўша машҳур академик Акбар Ҳакимович эди. У Холлига пешвоз чизиб, «ука келинг¸ ўтиринг мундоқ,» дея жой кўрсатди. Оқ сочли амакининг қўлида қандайдир қоғоз бор эди. «Кимëвий анализ бу. Косанинг терракота таркиби эрамизнинг биринчи асрига оидлиги ҳақида. Вам повезло, укам. Шу кунларда қадимий ашëларни давлат музейларига сотиб олиш бўйича катта маблағ ажратилган. Туризм вазирининг иши бу. Анави ашлачи даврида Акилова деган ажина нуқул эрини икки пуллик расмларини музейга олиш билан банд эди. Қадимий асарларни музейга олишга келганда пул йўқ эди. Масалан, ўткан йили келсангиз бундай имконият йўқ эди. Гапнинг қисқаси бу коса кушон империяси Бохтар маданиятига оид бўлган ва шу кунгача сақланиб қолган 20та косадан бири. Бунинг қолган косалардан яхши томони у деярли бутун холда 2000 йил йўл босиб бугунгача етиб келган. Қолган косалар синиқ парчалалрдан тикланган. Коса юзида бирор бир нақш ëки расм фрагменти йўқлиги унинг бадиий қийматини озроқ пасайтиради. Лекин коса устидаги кир қатлами тозалангандан кейин балки нимадир чиқиб қолар.»

Бу гапларни айтган оқ сочли амаки яна бир қоғоз чиқарди: «Бу эксперт комияссиясининг хулосаси. Косанинг музейга харид қилиш учун нархи Тўрт миллион тўққиз юз минг сўм. Шундан саксон мингни экспертиза ҳақи учун чегириб қоламиз. Пулни бугуноқ картангизга тушириб берамиз. Сотишни истамасангиз, сизнинг ҳақингиз. Аммо, у ҳолда, биз топилма ҳақида ҳуқуқ тартибот идораларига хабар бериш мажбуриятида қоламиз.»

Миямда кичик бир арифметик амални бажардим. Демак, тўрт миллион саккиз юз ўн минг картага ўтар экан. Шундан ўн мингини Сотволди акага берувдим. Демак, кредитни пениялари билан қўшиб ëпиш учун етадиган сумма чўнтакда эди. Мен қўлимни кўксимга қўйиб, «раҳмат ака давлат нима деса шу.» дедим.

Провианс

Оқ сочли киши ўрнидан туриб қўлимни сиқди. Ука Сурхондарëданмисан, деб сўради. «Деҳқонободданман» дедим. Оқ сочли киши девордаги карта олдига бориб, «Айнан қаердансан ука?» деди. «Қулқишлоқданман,» дедим. Оқсочли киши жавондан устига Пугаченкова деб ëзилган улкан китоб олди. Китобда Қулқишлоқда 1949 йили ўтказилган археологик эскпедиция ҳисоботи бор эди. Оқ сочли киши менга қараб, «Кушон ва Бохтарни ўрганишга умрим сарф бўлди. Айнан сенинг қишлоғингда қадимий Бохтар маданият ўчоқлари борлигини билардим. Лекин манави коса ҳақиқий топилма бўлди. Провианс деган сўзни билмайсан албатта. Бу топилма ҳақидаги ҳикоя. Демак, ëзиб қўямиз: Қулқишлоқлик Холли Бердиев эски косани топиб олди. Дарвоқе, айнан қаерда турувди бу коса?» Холли Арча кўчадаги Сотволди ака ҳақида айтишга лузум йўқлигини сезиб, «Уйда счетчик ëнидаги токчада турган экан. Мушукка овқат бераман деб олувдим. Кейин қадимий бўса керак деб, сизга келтирдим» Оқсочли киши: «Молодец. Молодец,» деб елкамга қоқди. Кейин бухгалтерия бўлимига бориб қоғоз тўлдирдим.

Руҳият кучи

Кечга яқин пул картамга келиб тушди. Ўша куннинг ўзида кредит қарзимни ëпдим. Деҳқонободдаги хотиним Комилага телефон қилиб: «Келавер. Ишлар юришиб кетди. Тандир гўштдан кўпроқ келтир,» дедим. Ишкопда яширганим «PREMIUM UZBEKISTAN» деган ароқ шишасини қўлимга олдим. Шиша устида «Руҳият кучи» деган ëзув турарди. Шишани очиб, стаканни тўлдирдим. Телефонимни ëқиб, ичидан Вивальдининг «Кўклам» композициясини топиб тугмани босдим. Уйни баҳор сувларининг шарқирашига менгзар мусиқа саси тутди. Вивальди бу асарида «Джустино» опреасидаги оҳангларни концентрация қилганини билардим. Аммо бастанинг опера мотивларига бу қадар яқинлигини илк марта кашф қилдим. Операни севишим бу бошқа тема. Мусиқа ритмлари ичимни қиздирди. Қадаҳдаги ароқни сипқордим. Кейинги кунлар ичида илк бор қарз балосидан қутулган ҳолда шодон ўлтирардим. «Раҳмат амма. «Руҳият кучи» нималигини энди билдим,» деган ўй ичимдан ўтди.

(Давоми бор)

Тағин ўқинг
8 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва ...
6 январ 2021
Тошкент халқаро аэропортида икки томонлама шартнома асосида Ўзбекистонга кириб келаётганларни коронавирусга текшириш ишлари билан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ шуғулланмоқда. Германия, ...
19 феврал 2024
Ўзбекистонда  лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 6 та хусусий олий таълим маскани лицензияси бекор қилинди. Олий ...
29 октябр 2020
Қўшни мамлакатларда бўладиган инқилобларни хушламайдиган Ўзбекистон 2010 йил апрелда Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев ҳокимиятдан четлатилишини ҳам совуқ қабул қилганди.  ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...