Асосий мавзулар
17 апрел 2022

Императив 44. Илҳом ҳақида

(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 44-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.)

Паул Валери америкалик шоир ва ёзувчи Эдгар Аллан По қарашларига жиддий эътибор қаратади. Унинг интеллектуал таҳлилида бу таважжуҳ бўр- тиб кўринади. Валерининг бу таважжуҳи «Мосё Тест» прототипи ҳақиқатан ҳам Эдгар По бўлиши эҳтимолини юксалтиради.

Эдгар По ва Паул Валери – бу икки мутафак- кир шеърий илҳом(ҳиссиёт)нинг бир мистик бо- шланғич эканлигини шубҳа остига олмаса ҳам унинг назоратга тобе жараён эканлигидан амин шаклда фикр юритадилар.

Кўпчиликка совуқ ақлчилик бўлиб кўринган бу танафуссиз эҳтирос оташи улар учун тафаккур жараёнида кўздан қочиришдан қўрққан манзилни ёритиб турадиган муз машъаладир.

Манзил эса – ҳеч қачон етиб бўлмайдиган ЎЗ- ЛИКдир. Тафаккурнинг ўзлиги. Яъни, соф – на маиший, на ижтимоий, на да сиёсий воқелик бал- чиғи сачрамаган – эстетик борлиқ.

Адабий матн, расм ва ёки мусиқа, ҳаммаси бу шартлар исканжасида юқорига, вертикалга йўнал- сагина, ўша эҳтирос оташини татмин этаолиши мумкин.

Адабиётдаги бу Совуқ Эҳтирос Оташи тутқун- ларининг ашаддий танқидчиси Ив Бонфуа (1923

  • 2016) Пол Валери ҳақда ёзган эссесида Вале- рининг «Денгиз бўйидаги қабристон» шеъридан бошқа шоҳ асари йўқ, деган хулосага келади. У Валерининг «мураккаблиги» ҳақида интеллектуал ғазабга тўла мураккаб бир эссе битади. Яъни, Со- вуқ Оташ унга қўл узатган қўлни ҳам куйдиради.

Илҳом ҳақда Валерининг «Шеър санъати» кито- бига сўзбоши ёзган Томас Стирнс Элиот шундай деб ёзади: «Валери поэтикасида «le reve» ибо- раси оддий қилиб айтганда «илҳом» деган нарса- нинг шеър ёзишда кичик бир рол ўйнаганини ва ундан сўнгра келадиганлар тафауротли, билинчли ва машаққатли бир иш эканининг урғуланиши ёш шоирлар учун ўринли бир эслатмадир».

Раҳматли шоир акамиз Чўлпон Эргаш 60-йил- лардан бир ҳикоя айтиб берган эди ўзининг ним- кинояли табассуми ила: «Абдулла (Орипов) билан лағмон еб ўтиргандик, у менга «Чўлпон, биласиз- ми, бир кунда 3 та гениал шеър ёзиш мумкин экан- эй! Мен кеча ёздим»! деди ҳаяжонланиб. «Албат- та, Абдуллажон, сиз генийсиз, бир кундан 3 тадан ҳам кўпроқ гениал шеър ёзишингиз мумкин», де- дим. Сўнгра «сиз генийсиз, Абдуллажон, мен эса, генкаман, дедим унга», дея жилмайганди раҳмат- ли Чўлпон Эргаш.

Илҳом билан битилган шеър бизнинг шоирлар наздида дарҳол муқаддасот қозонади. Шеърни ёз- ган одам уни (ўзини) «гениал» деб аташдан той- майди. Бундай шеърни яна-да мукаммаллашти- риш фикри «гениаллик»ка раҳна солиш бўлиб кўринади уларга.

Т.С.Элиотнинг П.Валери китобига ёзган сўзбо- шисидан яна бир иқтибос: «…агар бир шеър тугал- ланмаган туюлса ва ёки яхши шеър учун яхши хо- машё бўлиб кўринса, бу бизга шоирнинг илҳомга ортиқча ишониб қўйганидан далолат беради».

«Валерининг «бир шеър асло тугалланмайди» деганда нимани назарда тутганини англайман, шекилли», деганди Т.С. Элиот.

Биз ҳам англадик, шекилли: истеъдод даража- ларига қараб, шеърнинг мукаммалашув жараёни давом этади.

Эдгар По ва Паул Валерининг поэтик методи иррационал бир борлиқ билганимиз шеърга раци- онал-математик зеҳният билан ёндошув методидир.

(Давоми бор)

Муҳаммад Солиҳ

Тағин ўқинг
20 октябр 2022
Муҳбир: Солиҳ ака. Бугунги суҳбатимизда оилангиз ҳақида гаплашсак. Яъни Мадаминбек оиласида туғилган фарзандлар ҳақида. Сиз тўнғич ўғилсиз.Муҳаммад Солиҳ: Мен ...
19 март 2018
1972 йилда Ўзбекистон мустақиллигини талаб қилувчи уюшма тузгани, Совет Иттифоқига қарши курашгани учун КГБ тарафидан қамоққа ташланган Миртемир Мирабдуллаев ...
30 ноябр 2021
Бу 1991 йил 30 ноябрдаги “Правда востока“ газетаси. Газетада сўнгги 27 йил ичида ўзбек миллатига берилган ягона сиëсий танлов ...
4 июн 2018
Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг ишдан олиниши унга алоқадор кимсаларни кемадан қочишга уринаётган каламушларга айлантирган кўринади. Қудратли солиқчининг катта-катта ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...