Асосий мавзулар
18 апрел 2022

Ўқувчига ариқ суви ичириб, нок барги едирган ўқитувчига “чора кўрилди”

Андижон вилоят, Избоскан тумани Луғумбек қишлоғидаги 25-мактабда география фани ўқитувчиси дарсга кеч қолиб келган 6-синф ўқувчисига 2 литр ариқ сувини мажбурлаб ичирган. Бу ҳам етмагандай, нок дарахтининг баргини мажбурлаб едирган. Бир соат ичида боланинг соғлиги ёмонлашади ва вилоят касалхонасига ётқизилади. Бу ҳақда айни мактаб ўқитувчиси 15 апрел куни Элтузга билдирган.

Элтуз телеграм каналида бу ҳақдаги хабар чиққанидан кейин эртаси куни айни воқеани шу мактаб директори Абулхафиз Абдуллаев тасдиқлади.

“Мен  ўша  сиз айтган 25  мактаб  директори  Абдулхафиз  Абдуллаевман. Сиз  айтган  воқеа  яъни  кеч қолган  ўқувчига  сув  ичириш  ёш  ўқитувчи  томонидан  амалга оширилган. Ўша вақтнинг  ўзида ўқувчи  тиббий  кўрикдан ўтказилди. Эртасига туман марказий  поликлиникасида  яна қайта  тиббий курикдан  ўтказилди. Ўқитувчига  эса  интизомий  чора курилди  ва  бундан  кейин  ўқувчини  жазоламаслиги  ҳақида огоҳлантирилди” дея изоҳ берди 25-сон мактаб директори Абулхафиз Абдуллаев телеграм канали орқали.

Айни пайтда, тармоқда дарсга кеч қолган ўқиувчини ғайриинсоний жазолаган ўқитувчига кўрилган “интизомий чора» – яъни бундан кейин ўқувчини жазоламаслик ҳақида огоҳлантириш берилиши мутлақо адолатдан эмаслиги айтилмоқда.

Бундан роппа-роса 1 йил олдин худди шу мактабда 7-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйган эди. Шу ўринда мактаб директори Абдулхафиз Абдуллаевнинг депутат эканлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 июн 2022
Иккинчи жаҳон урушида инсоният қозонган ва нишонлаган ғалаба куни аслида 8 июнь эканини кўпчилик билмайди. 1946 йил 8 июнь ...
15 феврал 2019
Бугунга қадар «Элтуз» таҳририяти ДХХ раҳбариятидаги ўзгаришлар ҳақидаги силсила мақолаларига бирор расмий изоҳ ола олгани йўқ. Шунга қарамай, таҳририят ...
11 сентябр 2017
Ҳолливуднинг машҳур киноактери Стивен Сигал 9 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Asian Fight 2017 Халқаро жанг турнирида қатнашмади. Шу куни ...
15 феврал 2021
Воқеа бизнинг кунларда бўлиб ўтади. Фарҳод 18 ëшда. У севгига муштоқ. Маънавиятсиз синфдошлари телефонда ҳард порно кўриб ўтиришганида Фарҳод ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...