Асосий мавзулар
28 июн 2022

Элтуз портали-12. Дайди итлар, ётоқсиз талабалар ва узилаётган интернет…

28 июнь Элтуз порталига келаётган шикоятлар оқимини кузатамиз. Улар одатдагидек турли мавзуларда. Ҳуллас, ташқарида ёз. Шофирконда дайди итлар қўйларни ғажимоқда. Қорақалпоғистонда Интернет узилишлари. Фарғонада эса шаҳарликдар ресторан шовқинидан безишган. Бошпанасиз Самарқандлик талабалар муаммоси эса янада жиддийроқ.

Демак, навбатдаги бешта шикоятнинг дастлабкиси Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан. Мактуб муаллифи Республика Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова ҳамда президент маслаҳатчиси иштирокида Чироқчида ўтаётган сайёр қабул ҳақида ёзмоқда.

Чироқчида президент маслаҳатчисининг сайёр қабули

«Салом оға. Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида бугун сайёр қабул бўлмоқда.
Светлана Ортиқова келган. Президент маслаҳатчиси ҳам. Одамлар оқиб келмоқда. Муаммолар қалашиб кетган.
Одамлар 50 гирадус иссиқда муаммоси билан қабулга келмоқда. Муаммосини Тошкентдан келган масъулларга айтиш ўрнига блогерларга айтмоқда. Чунки масъуллардан бир тийинлик наф йўқ», дея ёзади дея ёзади шовотлик арзгўй.
Парадоксни қарангки, Элтуз Порталида ҳам бугун айни ҳолат кузатилмоқда, шикоятлар нафақат чироқчидан балки чироғи йўқ қишлоқлардан ҳам келмоқда. Шикоятчилар блогерларга айланишган.
Кейинги шикоят эса одамлар устидан эмас, дайди итлар устидлан ёзилмоқда. Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида дайди итлар қўйларни ғажиб ташлаётир.

Шофирконда дайди итлар қӯйларни ғажиб ташлаётир

Шофирконнинг Калон ва Жўйрабод қишлоқлари оралиғида жойлашган мозорлар ва экин майдонларида дайди-қутурган итлар галаси пайдо бўлган…
Кеча тунда ва бугун пешин пайтида итлар аҳоли яшайдиган хонадонларнинг молхоналарига кирган, дала майдонларидаги майда шохли молларга ҳужум қилган, ғажиб ташлаган. Икки бош қўй ҳаром ўлган, жароҳатланганлари ҳам бор.
Биз туман ободонлаштириш бошқармаси, МФЙлар раҳбарлари, участка инспекторларидан вазиятни тезроқ ӯрганишни, аниқ чоралар кӯришни талаб қиламиз, акс ҳолда бугун тунда итлар ҳужуми натижасида хонадонлар моддий зарар кӯриши мумкин, дея ёзади Шофирконлик шикоят муаллифи.
Шофирконлик мухлисимизнинг сўзлари ҳудди хўрўр фильм ужас кино сценарийси каби янграйди бир томонда дайди итлар галаси, бир томонда ўлган ва жароҳатланган қўйлар. Бир томонда эса қўйларидан айрилган чўпон ноласи.
Кейинги мактубнинг эса бу қонли воқеаларга алоқаси йўқ. Мактуб Қорақалпоғистоннинг кўплаб ҳудудларида пайдо бўлаётган Интернетдаги узилишлар ҳақида.

Қорақалпоғистон – Интернетдаги узилишлар

Қорақалпоғистон Республикасининг кўп ҳудудларида кеча соат 00:00 дан бошлаб интернетда узилишлар пайдо бўлмоқда. Қолаверса ҳудудларда огоҳлантиришсиз электр таъминоти узулишлари кузатилмоқда ва бу ҳолат узоқ соатлар давом этмоқда. Бу муаммони ким ҳал қилади? Нега халқни энг зарур таъминот манбаларидан узиб қийнашмоқда? Шуни эълон қилинг, қорақалпоқ халқининг аҳволини ҳамма билсин, зора айбдорларга чора кўрилса, дея ёзади қорақалпоқлик кўрарман.
Нима деймиз, рассом Туз таъбири билан айтсак, Интернетсиз девайс – муҳаббатсиз ҳаётдай бир гап. Чайлада яшасанг ҳам узлуксиз интернетинг бўлсин, чунки бугун нафақат Қорақалпоғистонда балки бутун дунё бўйлаб кўпчиликнинг ҳаёти интернетдаги реалликка кўчиб ўтиб бўлган. Демак бу мавзуда гапиришдан тўхтамаймиз.
Кейинги мактуб эса, Интернетдан ташқаридаги ҳаёт, ресторан шовқинидан ухлай олмаётган фарғоналиклар ҳақида. Фарғона шаҳридан Элтуз порталига мактуб ёзган муштарий Wine Garden садолари остида тунлари ухлай олмаётганидан арз қилмоқда.

Wine Garden садолари остида

Ассалому алайкум, Туз оға!
Ишлар билан чарчамай юрибсизми? Мени, нафақат мени, балки кўпчиликни безовта қилаётган бир муаммо бор эди, шуни каналингизда ёритсангиз эҳтимол Фарғона шаҳар масъуллари эътибор беришар. Муаммо шундаки, Фарғона шаҳар Оқибат кўчаси 1-уйда жойлашган «WINE GARDEN» ресторани ёз ойларида ўзининг очиқ хаво остидаги масканида ҳар куни тунги соат 23:30 гача жуда баланд овозда мусиқа қўйишади, менинг яшаш манзилим ушбу ресторандан тахминан 600-700 метр узоқликда бўлса ҳам, мусиқа товуши тунги вақтда халақит беради. Ушбу ресторан аҳоли гавжум махаллада жойлашган, шунинг учун ушбу ресторан вакилларига илтимосим, мусиқани пастроқ овозда фақатгина ўша ерда ўтирганларга эшитиладиган даражада қўйишингизни сўрайман, ён-атрофингиздагиларни озгина бўлса ҳам хурмат қилинглар! дея ёзади Фарғона шаҳрининг Оқибат кўчасида яшовчи муштарий.
Албатта ҳар куни тунда базми жамшид ташкил қилаётанлар бунинг оқибатини ўйлашлари керак. Масалан, Европада бу каби сершовқин тадбирлар овоздан изоляция қилинган залларда, ёки аҳоли яшайдиган жойдан масофали майдонларда ўтказилади. Кечки тўққиздан кейин шовқин кўтарсангиз уйингиз полиция келиши ҳам мумкин.
Ҳуллас ким уй қайғисида, кимгадир кўча томошалари томоша керак. Самарқандлик талабалар ёзнинг чилласида кўчага ҳайдалишганидан арз қилишмоқда.

Ётоқсиз қолган талабалар

Ассалому алайкум, Мен Самду талабасиман. 1-сонли ТТЖ ётоқхонасида яшаймиз. Ҳали дарслар тугамаган, сессия ҳам бошлангани йўқ, лекин бизга 30-июнгача ётоқхонадан чиқишимизни талаб қилишмоқда. Ҳозирги кунда Республикамизда жазирама иссиқ, чилла пайтида, яна сессия олди талабалар шунақа сарсон бўлиши керакми?
Квартира қиммат, қисқа муддатга қўймайди ҳам. Қимматлиги майли шу квартирани топиш йил охирида муаммоку ахир. Ётоқхона талаба учун қурилганми ўзи? Қачон бизнинг ОТМ рахбарлари талабанинг яхши ўқиши учун шароит қилиб бериш ҳақида ўйлайди? Бошимиз қотган, бу гаплар Олий таълим вазирлигига етиб, муаммо ижобий ҳал бўлишини истаймиз, дея ёзишмоқда Самарқандлик талабалар.

Самарқандлик талабалардан Элтузнинг телеграмдаги саҳифасига ёғилаётган изоҳларда ҳам воқеанинг жиддийлигини кузатиш мумкин. Бугун Элтуз порталида биз айни йўсиндаги шикоятларга эътибор қаратдик. Бу муаммолар тегишли идораларга ва албатта жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади. Бизга эса тағин мактуб йўллаш мумкин. Элтуз келаётган мактублар ва уларга ёзилган жавобларни эътиборингизга тақдим этишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 феврал 2018
Андижон вилоят Анкология диспансерига Олтинкўл туманидан кўкрак бези саратони ташхиси билан ётқизилган беморлар сони кўпаймоқда. Аҳолиси 155 минг киши ...
5 март 2021
Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раҳбари ўринбосари, 36 ёшли Отабек Умаровнинг аварияда мажақланган икки оëғи 4 март куни ...
29 апрел 2016
«Ҳуррият» газетасида Халқаро ёшлар бирдамлик куни муносабати билан эълон қилинган мақолада бугунги кунда дунё ёшлари муаммолар гирдобига ботиб қолгани, ...
13 январ 2016
Ўзбекистонда қалбаки дорилар бозори, айниқса, кейинги йилларда ривожланди, дейди Eltuz.Com билан суҳбатлашган ўзбекистонлик шифокор Сабоҳат Аҳмедова. Вазият шундай тус ...
Блоглар
26 ноябр 2022
Нукусдаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, намойишларда қатнашиб ...
3 ноябр 2022
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва ...