Асосий мавзулар
3 ноябр 2022

ЭП42: Ноқонуний cотилган ер, ночор аёлнинг уйи ва ўнқир-чўнқир йўллар

«Элтуз портали»га келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Самарқанддан. “Кадастр ходимининг ерни ноқонуний тарзда сотгани” ҳақда.

Ноқонуний сотилган ер

“Самарқанд шаҳридан мурожаат қиляпман. Тадбиркорман. Самарқанд шаҳри Хўжақишлоқ маҳалласидан ер сотиб олиб корхона очдим. Аммо бу орада еримизни кадастр ходими ноқонуний равишда бошқаларга сотгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича фирибгарлик моддаси билан жиноий иш очилган, тергов кетмоқда. Лекин МИБ биздан жойимизни бўшатишни талаб қилмоқда. Уларга тергов кетаётгани ҳақида маълумотнома кўрсатдик, аммо суд ҳужжати кераклигини айтишяпти. Агар корхонамиз ёпилса, ходимларимиз ишсиз қолади. Бу ёқда кредитлар ва ҳамкорлар билан имзоланган шартномаларимиз бор. Корхона ишини йўлга қўйиш учун 2 йил ҳаракат қилдик. Масъуллардан масалани қонуний ҳал қилиб беришларини сўрайман” дея ёзади қашқадарёлик шикоят эгаси.

Қашқадарёлик ёлғиз аёл уйи ачинарли аҳволда эканидан нолимоқда:

Ночор аёл уйи

“Мен – Мингнора Чориева, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Янги ҳаёт МФЙдан мурожаат қиляпман. Узоқ йиллардан буён ёлғиз яшайман. Уй-жойим ўта ачинарли холда, деворлар ҳам ёрилиб кетган. Туманга, вилоятга мурожаат қилдим. Тошкентга ҳам бориб келдим. Тўғри, туман мас’уллари ёрдам беришни бошлади, лекин негадир ишлар ўлда-жўлда қолиб кетди. Ёмғир ёққан вақтларда ташқарига чиқиб ўтираман, чунки уйим қулаб тушиши мумкин. Ҳурматли Президентимиз мен каби ёлғиз аёлларга, ногиронларга катта ёрдам бермоқда. Бунинг учун миннатдорман. Менинг уйимни та’мирлатишда ҳам кўмак берилади деган умиддаман”.

Кейинги шикоят Тошкентдан.

Ўнқир-чўнқир йўллари

“Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Ойдин ҳаёт кўчаси ачинарли аҳволда. Ҳолатдан сектор раҳбарлари, йўл идорасининг хабари бормикан? Олмалиқ каби бой шаҳарга шундай йўллар ярашадими?” дея ёзади тошкентлик ватандош Элтуз порталига.
Наманганда ҳам йўллар ўнқир-чўнқир:
“Наманган вилояти Норин тумани Ўзбекистон МФЙ Амур Темур кўчаси таъмирталаб аҳволда. 4 йилдан кутамиз, йўл қачон асфалт бўлади?” дея ёзмоқда Наманганлик шикоятгўй.
Жиззахда эса 1 синф ўқувчиларидан кўчат ва кўчатга пул сўралмоқда

Кўчатга пул

«Ассалому алайкум Жиззах вилояти Зарбдор туманидан мурожаат қиляпман. 1-синф мактаб ўқувчиларидан кўчат ва кўчатга пул сўралмоқда.»

+++

Бу сизга ўқиб эшиттирганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Туркумга кирмаган кўплаб шикоятларни Элтуз Порталининг телеграм саҳифасида ўқишингиз мумкин. Уларга тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

Видео: https://youtu.be/c6nacxRVsEI

Тағин ўқинг
3 июл 2016
Туркия аэропортида 28 июн кечаси уюштирилган бомбали ҳужум пайтида ҳалок бўлган наманганлик Аброржон Устабоев ва тошкентлик Мухиддинов Самад Муродовичлар ...
26 апрел 2022
Жаҳон банки лойиҳаларида иштирок этиш ҳуқуқидан камида тўрт йил муддатга маҳрум этилган бу шахс Ўзбекистондаги кенг доираларда унчалик машҳур ...
26 октябр 2018
Ҳеч нарса ўз-ўзидан келмайди, жанг қурбонсиз бўлмайди. Мажбурий меҳнат батамом тугатилиши учун яна кимлардир қурбон бўлиши керак шекилли. Андижон ...
16 май 2018
«Навбаҳор Имомова АҚШ ОАВ тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист бўлди», деб ëзмоқда Ўзбекистон расмий матбуоти. “Америка овози” ...
Блоглар
3 ноябр 2022
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва ...
25 октябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 10-қисмида мухбир ундан ўз ота-боболари ...