Асосий мавзулар
22 ноябр 2022

Япония императори ўзбек вазирни олий орден билан мукофотлади

Жорий йилнинг 9 ноябр куни Токиодаги император саройида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовни Япония олий мукофоти Буюк кордон – «Чиқаётган Қуёш ордени» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра, орден Япония императори Нарухито томонидан бош вазир Фумио Кисида иштирокида тақдим қилинди.

«Чиқаётган Қуёш ордени» мукофоти Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган узоқ муддатли ҳиссаси эътироф етилганидан далолат беради.
Япония бош вазири Фумио Кисида билан норасмий суҳбат чоғида бу пандемиядан кейинги биринчи маросим эканлигини, бу рамзий маънога эга эканлигини таъкидлаб, бугун Япония учун шериклик катта аҳамиятга эга бўлган мамлакатлар вакиллари мукофотланганини қўшимча қилди. Суҳбат якунида Фумио Кисида мукофотланган мамлакатлар халқларига ўзининг самимий тилакларини етказишни сўради.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон вакили Азиз Абдуҳакимов бу йил МДҲ мамлакатлари орасида ягона ва катта тасмада чиқаётган Қуёш ордени билан тақдирланганлар орасида энг ëши ҳисобланади.

Орден ҳақида

«Чиқаётган қуёш» Япониянинг энг қадимги мукофоти. 1875 йил давлат Кенгаши қарори билан ташкил этилган Чиқаётган Қуёш ордени фақат эркаклар учун бўлиб ҳам ҳарбий, ҳам гражданлар учун берилган.

1875 йил декабрда Токиода орденнинг биринчи тақдирлаш ва тақдимот маросими бўлиб ўтган эди. Мукофотнинг юқори мақомини таъкидлаш учун император ва император оиласининг етти аъзоси биринчи кавалерлар бўлишди. Император оиласидан бўлмагани холда орден олган илк киши 1876 йил феврал ойида зобит Сайго Цугумичи бўлди.

2003 йилда орден бериш қоидаси ўзгартирилди. Энди орден билан аёлларни мукофотлашга изн берилди. Азиз Абдуҳакимов бу орденга сазовор бўлган энг ëш сиëсатчидир.

@eltuz

Тағин ўқинг
30 сентябр 2015
Кеча мажбурий пахта терими жумладан болалар эксплуатацияси авж олган Хоразм вилоятига рейдга чиққан ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малоҳат ...
8 декабр 2015
Россиянинг Краснодар шаҳрида баланд қаватли уй қурилишида ишлаётган 30 яшар ўзбек йигит 18 қаватдан йиқилиб ўлди. Eltuz.com
31 январ 2023
Ўзбекистонни тузган оила мансуби¸ олим ва Туркистоннинг сўнгги жадиди профессор Темур Хўжа Германиянинг Мюнхен шаҳрида ғарбий европадаги ўзбек дипломатлари ...
20 сентябр 2018
Қирғизистонда жиноий ишларда кўп қўлланилиб сийқаси чиққан, экстремизм аломати бўлган видеоматериаллар, брошюра, китоб сақлаш бўйича юзлаб айблов ҳукмлари чиқарилмоқда, ...
Блоглар
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...