Асосий мавзулар
20 декабр 2022

EP51: Светсиз трансформатор, бузилган рақобат, газ танқислиги ва бозор муаммоси

«Элтуз» порталига келган навбатдаги бешта шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Самарқанддан.

Янги трансформатор ўрнатилганига қарамай, айрим ҳудудларда ҳануз чироқ йўқ

“Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Боғизоғон маҳалласида жойлашган подстанция трансформаторида 2022-йил 11-декабр кеч соат 19:30 да рўй берган ёнғин сабабли айрим ҳудудлар электрсиз қолган эди. 12-декабр душанба куни подстансияда янги трансформатор ўрнатилганига қарамай, айрим ҳудудларда ҳануз чироқ йўқ. Мутасаддилардан илтимос, электрни тўлиқ таъминлаб беришсин”.

Лаборатор хизматлар ҳақида буйруқ: тенглик, очиқлик, рақобат тамойиллари бузилмоқда…

“Мен – Шоҳрух Файзуллаев, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридан мурожаат қиляпман. Биз 2019-йилда кичик клиника – диагностика маркази очганмиз. Шу кунгача аҳолига қўлимиздан келганча УЗИ текшируви, лаборатория таҳлил каби хизматлар кўрсатиб келяпмиз. Клиника фаолиятини кенгайтириш мақсадида 2021-йил декабр ойида аукцион орқали Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани марказий поликлиникасидан 5 йил муддатга лаборатор хизматлар кўрсатиш учун битта хона ютиб олганмиз. Ижара шартномаси асосида ойлик тўловларни тўлаб келмоқдамиз.
2022-йил январ ойида Соғлиқни сақлаш вазирининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча оилавий поликлиникалар лаборатор хизматларини “ИНТЕРМЕД Инноватион” МЧЖга ўтказиш ҳақида буйруғи чиқди. Унда бошқа клиникалар билан тузилган шартномалар бекор қилинсин дейилган. Бу буйруққа ҳеч қандай эътироз билдирилмади. Аслида, вазирликнинг шундай буйруқ чиқаришга ҳаққи борми? Бу ўринда тенглик, очиқлик, рақобат тамойиллари бузилмоқда-ку.
Биздан хонани бўшатиш талаб қилинди. Айтишларича, бу лаборатория соғлиқни сақлаш мансабдорларидан бирига тегишли экан. Биз хонани қонуний тартибда, кимошди орқали ютганмиз. Ҳолат бўйича амалий кўмак сўраймиз”.

«Косондаги намунали уйларда газ йўқ»

“Қашқадарё вилояти Косон тумани Месит МФЙда 2014-йилда қурилган намунали уйларда газ йўқ. Ҳолбуки, қувур ўтган. Қиш мавсумида уйларни иситишга рухсат берилса зўр бўларди»

Бозор йўлагида дўкон қуришмоқчи

“Ҳудудимиздаги бозорнинг одамлар ўтадиган йўлагида савдо дўкони қуришмоқчи. Бу ҳолат шаҳарсозлик талабига тўғри келадими?”

Фарзандларимиз ўқиши тўланган пул қаерга кетяпти?

“Наманган вилояти Чортоқ тумани Короскон шаҳарчасидаги ота-оналар номидан ёзмоқдамиз. 52-мактаб қошида нодавлат таълим муассасаси фаолият юритади. Бу таълим масканининг ётоқхона ва ўқув хоналари ачинарли ҳолатда. Фарзандларимиз ўқиши учун ҳар ой 700 минг сўмдан тўлов қиламиз. Бу пуллар қаерга кетяпти – билмадик. Ўқитиш тизими ҳам кўнгилдагидек эмас. Таълим масканида ўқиш сифати оширилиши ва муносиб шароит яратилишида мутасаддилардан амалий кўмак кутиб қоламиз”.

@eltuz

Тағин ўқинг
13 январ 2017
Каримов ўлимидан сўнг кенг урф бўлган Виртиуал қабулхона ортидан, ҳар бир туманда Халқ қабулхоналари ташкил этила бошланди. Халқ қабулхонасида ...
7 октябр 2015
Қудрат Бобожон www.eltuz.com Кеча тушимга Шукрулло домла кирибди. У киши билан ҳаётда фақат бир марта мулоқот қилганман. У ҳам ...
17 феврал 2020
Ўзбекистонда тобора оммавийлик касб этаётган, “президент ташаббуси” билан ташкил этилаётган кластерлар пахтани қўшиб ёзишнинг олдинги сафларида бормоқда.  Маҳаллий матбуотда ...
9 ноябр 2017
2017 йилги пахта теримида «Умумхалқ ҳашари» шиори остида бюджет идоралари ходимлари, жумладан, ўқитувчилар меҳнатидан тобора кенгроқ фойдаланилмоқда. Сирдарё вилоятидан ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...