Асосий мавзулар
13 январ 2023

Рассом Туз: Ўзбек киноси пештоқидан босқинчининг байроғи олиб ташланди

Ўзбек киноси шимолдаги «уришқоқ» давлат эмас, балки Гарбдаги тараққийпарвар давлатлар билан ҳамкорлик қилаётгани қувонарли ҳолдир.

Сал олдин ВГИКнинг филиали Тошкентда очилиб, устида рус байроғи ҳилпираганда таниқли ёзувчи, кинодраматург, узоқ йиллар ўзбек киносига раҳбарлик қилган Мурод Муҳаммад Дўст: «Ўзбек кино саноати Россия пропагандасининг бир қисмига айланмаслиги керак»,- дея ҳақли хавотир билдирган эди.

Украинага хоинона босқин фонида Россия худди Гитлер давридаги насистлар Германияси каби яккамоховлик касб қилгани ортидан Ўзбеккино айвонидан ҳам Россия байроғи олиб ташланди.
Шундай бўлиши олқишга сазовор.
2021-2022 ўқув йилида ВГИК Тошкент филиалида Ўзбекистон кино агентлиги 70 дан зиёд кино усталари мастер класс ўтказди. Бу мастер классларда француз кинорежиссёри Люк Бессон, инглиз инвестори Мартин Смит, полшалик кинорежиссёр Кшиштоф Занусси, германиялик актёр Маттиас Хюз, ҳинд кинорежиссёри Фарук Кабир, япониялик актриса Минами, кореялик продюсер ИОВАСИА директори Мун Хён Сук, англиялик профессор Джералд Лидстоун, Тожикистон халқ артисти¸ Муҳаммад Али Маҳмадов, «Данмон Гроуп» ва «Арри Гроуп» каби Дания ва ГФР компаниялари вакиллари ўзбек талабаларига маҳорат дарси беришди.

Балким бу талабалар ҳозирги ўзбек режиссёрлари каби «ужас» кино олмасдан кино санъати стандартларига жавоб берадиган кино олар (чиқмаган жондан умид).

Кино агентлигининг раҳбарига тош отаётган киночиларга саволим бор эди: Хош, янги раҳбар келишидан олдин кино идорасида нормал туалет бормиди ўзи? Кочадаги икки очколи ужас туалетга кириларди. Устига «М» ва «Ж» деб ëзилган. Буюк эҳтимолда бу туалет чуқурида Комил Ёрматовнинг ҳам бўқи бор эди.

Мана тангри ёрлақаб яхши ремонт қилинган замонавий санузели бор бинога эга бўлдингиз.
Лекин сиз бу бинога лойиқмисиз?

Аслида ўзбек киноси соҳасида кейинги 30 йил ичида ишлаганларнинг кино санъатига умуман алоқаси йўқ.

Сапсаргулнинг машина шинасига қанча алоқаси бўлса, бу «ужас киночи»ларнинг кино санъатига шунча алоқаси бор. Агар мен кино раҳбарининг ўрнида болсам, бу «ужас киночилар»ни ўзбек киноси яқинига 1100км ҳам яқинлаштирмаган бўлардим.

Ҳозирча ўзбек кино санъатининг Россия пропагандаси, СССРни соғиниш носталъгияси каби спиддан баттар юқумли касалликлардан узоқлашаётганини олқишлаймиз.

Ҳозирча. Гип, гип, ура.

Рассом Туз

@eltuz

Тағин ўқинг
28 октябр 2015
Эрталаб бир қўшнимникига ошга чиққандим. Бир катта жоме-масжидининг имом-хатиби хам келибди. 30-35 ёшлардаги йигит экан. Жуда чиройли гапларни гапириб ...
4 май 2015
Шуҳрат Бобожон Eltuz.com Бу партия мен орзу қилган икки мақсадни кўзлаган эди. Биринчиси Совет Иттифоқидан буткул ажралиб чиқиб эркин ...
27 август 2019
Расман эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ЯИМ қарийб 50 миллиард долларни ташкил этади. Марказий банк раисига ишонсак эса ЯИМ ...
8 август 2024
Совет даврида КГБ ходимлари бир мунча саводли бўларди. Милтиқдан отиш, турникка осилиш, ўнгача санаш ва камида битта чет тилни ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...