Асосий мавзулар
1 феврал 2023

“Ўзбекнефтгаз” раҳбарияти ва UNG Petro раҳбарлари кирдикорлари ҳақидаги иддаолар

Ўзбекистон нефт ва газ соҳасидаги вазиятни ичдан билувчи икки манбанинг Элтузга берган маълумотдан англашилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қарашли UNG Petro МЧЖ раҳбарияти “коррупцион халқа” тузиб, нефт ва газ соҳасидан ҳар ой миллионлаб доллар даромад олмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланадиган Ўзбекистондаги энг йирик давлат компанияси ҳисобланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли UNG Petro МЧЖ эса – бу Ўзбекистон Республикасидаги енг йирик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғидир.
У UNG миллий бренди остида Ўзбекистон бўйлаб 169 та АЁҚШда нефт ва газ маҳсулотларини сотади ва бир нечта автомобил ювиш шахобчасига эгалик қилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил 7 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг бошқарув компанияси сифатида UNG Petro МЧЖ ташкил этилди.
“Доля”
“Ўзбекнефтгаз”да раҳбарияти таркибида бўлган Элтуз манбасининг иддао қилишича, коррупцион ҳалқа бошида “Ўзбекнефтгаз” раиси Меҳриддин Абдуллаев ва UNG Petro МЧЖ раҳбари Мирзоҳид Мусаев турибди.
У берган маълумотга ишониладиган бўлса, Мирзоҳид Мусаевнинг ёрдачиси UNG Petro-га тегишли 169та АЁҚШнинг ҳар биридан ҳафтасига “ўртача 5 минг доллардан йиғиб чиқади”.
Бундай услуб “Ўзбекнефтгаз” ва UNG Petro раҳбарлари ҳамёнига ойига ўртача нақд 3 миллион доллар олиб келади.
Шу билан бирга ушбу МЧЖ бир тийин ҳам дивиденд солиғи тўламайди.
“Мисол учун Татнефть фойдаланган икки АЁҚШдан йилига ўртача 2 млрд дивиденд тўлаб келади,” дея UNG Petro фаолиятини бошқа ширкатлар билан қиёслаган Элтуз манбаси.
Унга кўра, “Ўзбекнефтегаз” бошқариш учун UNG Petro-га берилган жиҳоз ва мулкларни “умуман назорат қилмайди, айрим ҳолатларда қўшимча молиялаштиради”.
“Ўзбекнефтгаз”да раҳбарияти таркибида бўлган Элтуз манбасига кўра, Меҳриддин Абдуллаев Бухоро, Навоий ва Андижондаги айрим нефтебазалардан “доля” йиғиш вазифасини нефтебаза раҳбари Элёр Худойшукуров исмли яқинига ишониб топширган.
“Кадровый масалада ҳам бу одам [Элёр Худойшукуров] аралашади,” дея иддао қилди Элтуз манбаси.
“Компот”
Элтуз суҳбатлашган нефт ва газ соҳасидаги бошқа бир манба мазкур иддаоларни тасдиқлади.
Иккинчи манбанинг қўшимча қилишича, “Ўзбекнефтгаз” ва UNG Petro раҳбарияти АЁҚШлардан ҳар ҳафта тўпланадиган мўмай кирим билан чекланиб қолгани йўқ.
“Буларнинг нефтемаҳсулот схемаси [қуйидагича]: “Меҳриддин Абдуллаев ўзининг родной укаси Ниғматни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига (БНҚИЗ) жойлаштирган. Ниғмат АИ-80 маркали бензинни тўлиқ назорат қилади ва уни ноқонуний йўллар билан Чиноз нефтни қайта ишлаш заводига олиб боради. У ерда АИ-80 маркали бензин “компот” қилиб АЁҚШлар орқали 92- АИ сифатида сотишади (ҳисобга олинмаган газ конденсати ва присадка аралаштирилиб юқори актанли бензин ҳосил қилинади – Элтуз изоҳи).
Нефт соҳаси мутахассисларига кўра, бу Ўзбекнефтгаз раҳбариятига миллионлаб доллар ноқонуний даромад келтиради.
“80-АИ тугади деб, ушбу юқори актанли бензинни сотишади, аммо ҳеч ким савол бермайди қаердан шунча миқдорда бензин келди деб. Импорт қилдик, деб алдашади. 80-АИ бензиннинг сифати жуда ёмон, сабаби унга ҳам газ конденсат кўшилади,” – деди Элтуз манбаси.
“Наладчиклар”
Элтуз манбасига кўра, UNG Petro МЧЖда бир гуруҳ наладчиклар бор ва улар АЁҚШларга бериладиган ёнилғи миқдорини белгилаб боришади.
“Бошлиқ Лифлянский Андрей Рудольфович, етакчи инженер Лифлянский Рудольф, бош мутахассис Воробьев Андрей, Горбачев Александ, Кашинев Андрей, Авакян Арташеслар АЁҚШларга бериладиган миқдорни белгилашади. Топшириқлар МЧЖ етакчи муҳандиси Асатулла Ортиқов орқали берилади. Барча маълумот планшетда сақланади,” деди Элтуз манбаси.
Элтуз суҳбатлашган манбаларга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун асосий муаммо олинган кредитларни қайтариш бўлмоқда.
“100 млн доллардан зиёд олинган чет эл кредити самарасиз, эски газ конларига сарф қилинди. Аслида ушбу кредитларни янги конларга ишлатиш керак эди. Меҳриддин Абдуллаев қисқа муддатда каттароқ объём оламан деб, Президентга ваъда берган. Натижада эса газ йўқ ва Ўзбекнефтгаз кредит қайтаришда муаммога дучкел моқда,” деди Элтуз манбаси.
Мақоладаги маълумотларни текшириш имкони Элтузда йўқ.
Элтуз нашри илгари сурилган даъволар юзасидан муносабат билдириш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва UNG Petro МЧЖга очиқлигини маълум қилади.
Аммо охирги ойларнинг ўзида Ўзбекистон нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани бу тизимнинг ичдан емирилганини кўрсатади. @eltuz2022

Ўзбекистон нефт ва газ соҳасидаги вазиятни ичдан билувчи икки манбанинг Элтузга берган маълумотларидан англашилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қарашли UNG Petro МЧЖ раҳбарияти “коррупцион халқа” тузиб, нефт ва газ соҳасидан ҳар ой миллионлаб доллар даромад олмоқда.  
“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланадиган Ўзбекистондаги энг йирик давлат компанияси ҳисобланади.  
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли UNG Petro МЧЖ эса – бу Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғидир.  
У UNG миллий бренди остида Ўзбекистон бўйлаб 169 та АЁҚШда нефт ва газ маҳсулотларини сотади ва бир нечта автомобил ювиш шахобчасига эгалик қилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил 7 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг бошқарув компанияси сифатида UNG Petro МЧЖ ташкил этилди.
“Ўзбекнефтгаз” раҳбарияти таркибида бўлган Элтуз манбасининг иддао қилишича, коррупцион ҳалқа бошида “Ўзбекнефтгаз” раиси Меҳриддин Абдуллаев ва UNG Petro МЧЖ раҳбари Мирзоҳид Мусаев турибди.  
У берган маълумотларга ишониладиган бўлса, Мирзоҳид Мусаевнинг ёрдачиси UNG Petroга тегишли 169 та АЁҚШнинг ҳар биридан ҳафтасига “ўртача 5 минг доллардан йиғиб чиқади”.  
Бундай услуб “Ўзбекнефтгаз” ва UNG Petro раҳбарлари ҳамёнига ойига ўртача нақд 3 миллион доллар олиб келади.  
Шу билан бирга ушбу МЧЖ бир тийин ҳам дивиденд солиғи тўламайди.  
“Мисол учун Татнефть фойдаланган икки АЁҚШдан йилига ўртача 2 млрд дивиденд тўлаб келади,” деди UNG Petro фаолиятини бошқа ширкатлар билан қиёслаган Элтуз манбаси.  
Унга кўра, “Ўзбекнефтегаз” бошқариш учун UNG Petroга берилган жиҳоз ва мулкларни “умуман назорат қилмайди, айрим ҳолатларда қўшимча молиялаштиради”.  
“Ўзбекнефтгаз” раҳбарияти таркибида бўлган Элтуз манбасига кўра, Меҳриддин Абдуллаев Бухоро, Навоий ва Андижондаги айрим нефтебазалардан “доля” йиғиш вазифасини нефтебаза раҳбари Элёр Худойшукуров исмли яқинига ишониб топширган.  
“Кадровый масалада ҳам бу одам [яъни Элёр Худойшукуров] аралашади,” дея иддао қилди Элтуз манбаси.  
Элтуз суҳбатлашган нефт ва газ соҳасидаги бошқа бир манба мазкур иддаоларни тасдиқлади.
Иккинчи манбанинг қўшимча қилишича, “Ўзбекнефтгаз” ва UNG Petro раҳбарияти АЁҚШлардан ҳар ҳафта тўпланадиган мўмай кирим билан чекланиб қолгани йўқ.  
“Буларнинг нефтмаҳсулот схемаси [қуйидагича]: “Меҳриддин Абдуллаев ўзининг родной укаси Ниғматни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига жойлаштирган. Ниғмат АИ-80 маркали бензинни тўлиқ назорат қилади ва уни ноқонуний йўллар билан Чиноз нефтни қайта ишлаш заводига олиб боради. У ерда АИ-80 маркали бензинни “компот” қилиб АЁҚШлар орқали 92-АИ сифатида сотишади. (Компот,  яъни бу жаргоннинг Элтуз таҳририяти таърифига кўра, ҳисобга олинмаган газ конденсати ва присадка аралаштирилиб юқори актанли бензин ҳосил қилинади).  
Нефт соҳаси мутахассисларига кўра, бу Ўзбекнефтгаз раҳбариятига миллионлаб доллар ноқонуний даромад келтиради.  
“80-АИ тугади деб, ушбу юқори актанли бензинни сотишади, аммо ҳеч ким савол бермайди, қаердан шунча миқдорда бензин келди деб. Импорт қилдик, деб алдашади. 80-АИ бензиннинг сифати жуда ёмон, сабаби унга ҳам газ конденсат кўшилади,” – деди Элтуз манбаси.  
Элтуз манбасига кўра, UNG Petro МЧЖда бир гуруҳ наладчиклар бор ва улар АЁҚШларга бериладиган ёнилғи миқдорини белгилаб боришади.  
“Бошлиқ Лифлянский Андрей Рудольфович, етакчи инженер Лифлянский Рудольф, бош мутахассис Воробьев Андрей, Горбачев Александр, Кашинев Андрей, Авакян Арташеслар АЁҚШларга бериладиган бензин миқдорини белгилашади. Топшириқлар МЧЖ етакчи муҳандиси Асатулла Ортиқов орқали берилади. Барча маълумотлар планшетда сақланади,” деди Элтуз манбаси.  
Элтуз суҳбатлашган манбаларга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун асосий муаммо олинган кредитларни қайтариш бўлмоқда.  
“100 млн доллардан зиёд олинган чет эл кредити самарасиз, эски газ конларига сарф қилинди. Аслида ушбу кредитларни янги конларга ишлатиш керак эди. Меҳриддин Абдуллаев қисқа муддатда каттароқ объём оламан деб, Президентга ваъда берган. Натижада эса газ йўқ ва Ўзбекнефтгаз кредит қайтаришда муаммога дуч келмоқда,” деди Элтуз манбаси.  
Мақоладаги маълумотларни текшириш имкони Элтузда йўқ.
Элтуз нашри илгари сурилган даъволар юзасидан муносабат билдириш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва UNG Petro МЧЖга очиқлигини маълум қилади.  
Аммо охирги ойларнинг ўзида Ўзбекистон нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани бу тизимнинг ичдан емирилганини кўрсатади.
Элтуз Ўзбекистонда кечаётган энергетика тақчиллиги муаммоларини ўрганишда ва ёритишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг, каналларимизга обуна бўлинг.

@eltuz

Тағин ўқинг
26 феврал 2019
26 февраль куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси «лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилгани, миллий урф-одатлар, одоб-ахлоқ, маънавий қадриятларга ёт ...
12 июл 2017
Фарғона вилоятининг барча туманларидаги аксарият мактабларнинг ўқитувчилари баклашка (салқин ичимликлардан бўшаган елим идиш) йиғишга мажбурланмоқда. «Бизнинг мактабимизга бир кунда ...
21 декабр 2021
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 10 килограммгача озган амалдорларга 5 млн. сўм мукофот пули беришини эълон қилибди. Халқ ризқидан ...
18 апрел 2022
Андижон вилоят, Избоскан тумани Луғумбек қишлоғидаги 25-мактабда география фани ўқитувчиси дарсга кеч қолиб келган 6-синф ўқувчисига 2 литр ариқ ...
Блоглар
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...