Асосий мавзулар
13 июн 2024

Мактаб полидаги президент сурати ва сув муаммоси… – ЭП159

Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона, Навоий ва Наманган вилоятларидан. Дастлабки мактуб Сурхондарё вилоятининг Денов туманидан. Боғи шамол маҳалласида беш кундан буён томорқа экинлари ва аҳоли сувсиз қолмоқда.

«Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз.

Биз Сурхондарё вилояти Денов тумани Боғи шамол маҳалласи Янги давр кўчасида истиқомат қиламиз. Бизнинг фуқароларимиз 5 кундан буён ичимлик сувисиз қолмоқда. Сувнинг пулини туўлаймизу лекин мотор куйса мутасадди ташкилотлар ўз хизмат вазифасини бажаришга оқсаб қолишади. Мутасадди ташкилот раҳбари мурожаатларимизни кўриб чиқмайди. Сиздан илтимос шу хабарни каналингизга ёритсангиз. Мабодо сув ташкилоти раҳбарлари ўқишар.» дея ёзмоқда деновликлар.

Қўшни Қашқадарё вилоятида ҳам шу аҳвол. Қаршидаги Тараққиёт маҳалласида бир йилдан буён ичимлик суви йўқ. Навбатдаги шикоятни ўқиймиз.

«Қашқадарё вилоят Қарши шаҳар Тараққиёт МФЙ дан ёзмоқдамиз.

Маҳалламизга 2023-йил обод маҳалла давлат дастурига кириб тоза ичимлик суви қувури ётқизиш ишлари амалга оширилди. Аммо мана 1 йилдан ошиқ вақт ўтдики ичимлик сувидан дарак йўқ. Ҳар ой ичимлик сувиниям 150 минг сўм атрофида сотиб оламиз.

Вилоят сув оқава Унитар Корхонаси мутасаддиларидан сўрасак, маҳалла бизга хат бермаган деяпди. Аммо ваҳоланки МФЙгп янги сайланган раис фақат шаҳар ҳокимини солиқлар тушумини ёптириш билан овора.

Кун иссиқ, сотиб олинадиган сувга талаб ошган. Охирги пайтларда кечалари уй олдиларига янги ўрнатилган сув ҳисоблагичларни ҳам кесиб ўғирлаб кетиш кузатилмоқда. Маҳалла раиси ҳатто маҳалла бошидан ўтган янги асфалт қилинган йўлдан қолган 10 метр чала ишниям менга фарқи йўқ қабилида фаолият олиб бормоқда.

Асли Косон туманидан бўлган бу шахс маҳалладаги бўш турган ерларни ўз танишларига хужжатлаштирмоқда. Ҳали бу бошланиши. Бу постни ўзи кўраётган бўлса виждонини ит емаган бўлса ҳалол ишини кўрсатсин. Бўлмаса бу сафар кимга ер сотиб нима қилгани фамилиясигача айтамиз» дея ғазабга минишмоқда қаршиликлар.

Юқорида ўқиганимиз Сурҳондарё ва Қашқадарёдаги сув муаммосига оид норозилик мактублари эди, айни ҳудуддаги Хисорак сув омборида эса ўтган ҳафта cув тошқини юз берган,

Шаҳрисабз тумани ҳокими ва Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи видеомурожаат билан чиқиб, бу Ўзбекистонда доимий бўлиб турадиган ҳолат, сув омборидаги ортиқча сув далага қочирилади, ваҳима қиманглар, дея аҳолини тинчитишга уринишган эди. Айни худуддаги сув муаммоларини қандай изоҳлаш мумкин. Қаердадир ортиқча сув чўлга оқизилади, қаердадир экин майдонлари ва аҳоли сувсиз қолади. Яна бу ҳудудларга Россиянинг Атом Электростанциясини қуришмоқчи. Сувга муаммолари ҳал этилмаган юртда қолоқ бир мамлакатнинг Атом станцияси қурилиши қанчалик тўғри. Нафақат Ўзбекистоннинг жануби, балки бутун мамлакатда шу аҳвол. Навбатдаги мактуб Фарғона вилоятининг  Кончилар маҳалла фуқаролар йиғинидан.

“Фарғона тумани Кончилар МФЙдан мурожаат йўлламоқдамиз.  “Нурафшон” санаторийси аҳолининг сувини ўзлаштириб олди, натижада халқ сувсиз қолди. Аслида, ушбу ичимлик суви 1994 йилда Чимён ҳудудидаги тўқимачилик комбинати учун чиқарилган эди. Комбинат қурилиши битмай, сув аҳоли тасарруфига берилган эди. Сувни аҳолига қайтаришда вилоят ва республика мутасаддиларидан амалий кўмак сўраймиз” дея ёзади фарғоналиклар. Наманганликларни эса чиқиндилар маконига айланаётган истироҳат боғи ташвишга солмоқда.

“Наманган шаҳрига Гуллар байрамига келгандик. Бобур боғи бекатида чиқинди йиғилиб турибди. Бундай вазиятда сайёҳларни жалб қилиб бўладими?” дея Элтуз порталига видео йўллаган Элтуз обуначиси. Навоийлик президент жонкуярини эса мактаб таъмири учун ишлатилган эски плакатлар ғазаблантирмоқда.  

«Навоий вилояти Томди тумани 1-мактабда ремонт бошланди. Полдаги суратни кўринг, Юртбошимизга “ҳурмат”ми бу? Деворга суртилган оҳак, президентимизнинг кўзига томса нима ўлади” дея ёзади Томди тумани турғуни.

Очиғини айтсам президент Мирзиёевга бу билан жинам урмайди. Ошиғич ғайрат солиб, унинг суратлари ва тарғибот шиорларини космик тиражда ишлаб чиқараётган босмахона эгаларига ҳам. Гарчи бундай кераксиз матохдан мактаб таъмири учун фойдаланиш, қурилиш материаллари тақчил бўлган Ўзбекистон шароитида энг оқил усул. Лекин Сталин даври чақувини эслатувчи бундай мурожаатдан сўнг мактаб таъмирига чақиртирилган бўёқчи, ёки мажбурий меҳнатга жалб қилинган бечора ўқитувчини ичкарига апкириб кетишлари мумкин. Бу бир ҳам тахмин холос…

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
2 апрел 2023
1918 йилнинг 2 апрелида Туркистондаги қозоқ миллий озодлик ҳаракати бўлган «Алаш ўрда» партияси етакчилари ўша даврда СССР раҳбарлари бўлган ...
26 ноябр 2019
Бу галги «Ёзарнинг саси» рукнида «Элтуз» Ўзбекистон халқ шоири, 98 яшар адиб Шукрулло домланинг фикрларини эътиборингизга тақдим этади. Шукрулло ...
26 феврал 2024
Тарихчи олим Анвар Назир 2018 йилнинг 26 феврал куни «Элтуз» нашрига Қўқонда Қўқон мухториятининг 100 йиллиги тадбирини ўтказишга рухсат ...
8 апрел 2019
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг ёпиқ мажлисида ўтган асрнинг 90-йилларда Шуҳрат Домбрабадский номи билан танилган 62 яшар авторитет ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...