Асосий мавзулар
23 сентябр 2024

Жаҳон банки ажратган пул, қуёш панели ва мактаб учун парда – ЭП184

Ниҳоят Элтузга келаётган хатларни ўқиш навбати етиб келди. Бугун очиқланадиган сўнгги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Жиззах вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридан, мактаблард парда учун пул йиғилмоқда.  

«Чирчиқ шаҳар 37-сонли мактабгача таълим ташкилотида ота-оналардан 200.000 сўмдан парда учун пул йиғиб олишмоқда… » дея ёзмоқда чирчиқлик ота оналардан бири. Месенжердаги гуруҳ ёзишмасида айрим ота-оналар норозилигини кўриш мумкин. Парда ўз йўлигга аммо Элтузга обуна бўлишда ҳайр бор.

Самарқанднинг Қўшработ туманида эса ташкилот раҳбарлари ва ўринбосарлари Қуёш панели олишга туманнинг «сўконғич» ҳокими томонидан мажбурланмоқда. Кўрсатилган муддатда олмаса свети узилмоқда. Кимдир назорат қиладими? дея ёзади қўшработлик Элтуз обуначиси.

Кейинги шикоят ҳам Қўшработдан. Тумандаги санитария аҳволи талабга жавоб бермайди.

“Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиги Ибрагимова С.Х умуман туман санитариясига эътибор қаратмайди.Туман хокимлиги Ибрагимованинг қонунга қарши ишларини ёпди-ёпди қилиб келмоқда.Оқибатда СЕО ва ЖССТ бошлиғи Ибрагимова билганини қилиб ишлаб келмоқда» дея ёзмоқда қўшработлик яна бир шикоятгўй. Бироқ унинг иддаолари қанчалик ҳақиқатга тўғри экани расмийлар томонидан тасдиғини топмаган.

Навбатдаги мактуб Наманган вилоятининг Чуст туманидан. Чустликлар Жаҳон банки ажратган пул ҚВПга эмас, инфратузилмага сарфланишини сўрашмоқда.

 “Наманган вилояти Чуст тумани Янгиер МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламизга Жаҳон банки томонидан киши бошига 123-у ўнда 5 доллардан пул ажратилди. Бундан тўрт миллиардига боғча қурилди, яна икки миллиарддан зиёд пул ортиб қолди. Шу ортган пулни маҳалламиз йўл ва электр энергия таъминотини яхшилаш учун сарфлашларини сўрадик. Лекин кимлардир бизнинг иштирокимизсиз ўзаро келишиб, бу пулни ҚВПга йўналтириб иш бошламоқчи. Илтимос, аҳолининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, ушбу маблағни кўчаларимизни обод қилиш, маҳалламиз инфратузилмасини яхшилашга йўналтиришсин” дея ёзмоқда Янгиер турғуни.

Ва ниҳоят бугун эътиборингизга етказиладиган сўнгги мактуб Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидан. Дўстлик маҳалласидан ўтадиган кўчада йўл чизиқлари ўчиб кетган.

“Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳри Дўстлик маҳалласи аҳолиси номидан мурожаат қиляпмиз. Ҳудудимиздаги кўп жойларда пиёдалар ўтиш жойларидаги чизиқлар ўчиб кетган. Бу йўловчилар, айниқса, ўқувчилар ҳаётига хавф туғдириши мумкин. Йўл чизиқларини янгилаб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашларини сўраймиз”.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мурожаат эди. Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифа шаклида очилган. У ерга хатлар учун махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда каналимиз обуначилари сони 679 мингдан ошди.  Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз спонсорлик тугмаларини, супер стикер, суперчат ва  суперрахмат тугмачаларини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
22 август 2022
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари АҚШ адлия вазирлигига мурожаат қилиб америка мулозимларидан  Гулнора Каримова ўғирлаган пулларни Гулнорага  қайтармасликни талаб қилди. ...
14 март 2020
Рассом Кирпи
5 апрел 2024
РТ: Мана хафта айланиб сиз билан юзма юзма юз бетма бетман. Сиз азизлар дийдорига мушарраф бўлганимдан бахтиëрман. МС: Ничиксизла, ...
20 октябр 2015
Гулнора Каримованинг номи куни кеча барчанинг оғзида эди. «Гулнора тўйлар қиляптимиш!», «Гулнора деган духи чикибдимиш!», Гулнорани заправкасида доим бензин ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...