Асосий мавзулар
30 октябр 2024

Абгор йўл, ичимлик суви ва сифатсиз мактаб қурилиши

Бугунги бешта мурожаат одатдагидек халқнинг доимий, аммо кўпинча эшитилмаётган дардларидан иборат. Кимдир бозорда деҳқонларга тинчлик бермаётганлардан нолийди, яна кимдир ёмғирда лойга кечиб, ботиб қолаётганидан шикоят қилади. Баъзилар мактабда сифатсиз қурилишдан ранжиган бўлса, бошқалар эса электр тармоғидаги носозликдан гапирмоқчи.

Келинг, халқнинг ушбу муаммоларини бирма-бир кўриб чиқайлик.

Биринчи мурожаатда Жиззах шаҳридаги деҳқонлар бозор маъмурияти томонидан қўйилаётган талаблардан шикоят қилишмоқда. “Бозор маъмуриятининг деҳқонларга қўяётган талаблари қонунийми?”

Кейинги мурожаат Андижон вилояти тўққизариқ  маҳалласидан. Тўққизириқликлар йўлнинг абгор ҳолати ва давлат дастуридан ёрдам ололмаётганидан шикоят қилишмоқда.

Учинчи мактубни ўқиймиз. Мурожаатда Фарғона вилояти сўх туманидаги 2-сонли мактаб қурилишининг сифатсиз бажарилгани ва назорат этилмаётгани ҳақида хабар қилинмоқда.

Навбатдаги мурожаат ток ўйнаши оқибатида электрсиз қолган жиззахликлардан келиб тушган.

Ва ниҳоят бугунги сўнгги мурожаат. Андижон вилояти Жалақудуқ тумани аҳолиси сув таъминоти муаммолари ва масъуллар эътиборсизлигидан шикоят қилишмоқда.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мурожаат эди. Уларни сизга Ўзбекистондан Оймомахон ўқиб берди. Яна бир бор эслатамиз, Элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифа шаклида очилган. У ерга хатлар учун махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда ютубдаги каналимиз обуначилари сони 686 мингдан ошди. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз спонсорлик тугмаларини, Суперчат, супер стикер ва супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
26 март 2018
Президент Мирзиёев 23 март кунги йиғилишда матбуотни мақтамасликка, бор ҳақиқатни кўрсатишга чақирди. «Мақтаманглар. Мақтайдиган даврлар ўтиб бўлган. Раислар билан ...
14 май 2018
Ўзбекистонда «Мардикорлар касаба уюшмаси»ни тузгани учун 10 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган Фахриддин Тиллаев 12 май куни озод ...
5 май 2023
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Матчонбой сен нега қўлингга гармон олдинг. ...
17 июн 2022
Қадрдонларим бормисиз? Омонмисиз? Ўтган хафта касал бўлганлар бугун тузалганидан, пули йўқлар бугун бойиб битиб кетганидан ҳурсандман. Бугун касал бўлиб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...