Cатира
21 июл 2016

Тошкент вилоятликлар учун ёпиқ шаҳарга айланмоқда

Айни ҳолатни ўз карикатураси орқали ҳажв қилишга интилган рассом Элсевар, ёнида паспорти ёки пропискаси бўлмаганлар милиция нишонига айланганига эътиборни қаратади.

Улар бир неча кунлаб Тошкентнинг сассиқ ҳибсхонасида қолиб кетишлари, муттасил жарималар тўлашлари мумкин. Айни пайтда вақтинчалик пропискаси бўла туриб ҳам, текширилган пайти ёнида паспорти бўлмагани учун ҳибсда 22 кун қолиб кетган 21 яшар абитуриент йигитнинг: «Тошкентни пуллик қилиб қўйинг!» деган гаплари бугун оғиздан-оғизга кўчмоқда.

«Ўзбекистон фуқароларини ўз юртида хўрлаётган милиционерларнинг асосий дарди жарима йиғиш», дейди сурхондарёлик Даврон Озодликка берган интервьюсида.

У сўнгги икки уч ой ичида 3 бор ИИВ ходимлари томонидан тўхтатилгани ва 1 миллион сўмдан ортиқ жарима тўлаганини билдирган.

Тошкент пропискаси бўлмаганларга 400 минг сўм жарима белгиланган.

ШҲТ саммити арафасида Тошкент шаҳрида паспорт режими кучайтирилган эди.

Шундан сўнг вилоятдан борганлар устидан милиция рейди кучайтирилиб, ёнида паспорти ва Тошкентда вақтинчалик қайди бўлмаганлар қўлга олиниб, «Панелний» ҳибсхонасига олиб кетилаётганидан шикоятлар кўпайди.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 май 2016
GM Uzbekistan ширкатига алоқадор юқори мулозимлар узоқликка югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатмоқда. Автосаноат иши билан боғлиқ икки МХХ мулозими ...
21 январ 2016
ЎзТВ журналистлари Зафар ва Диëр Имомхўжаевлар олиб борган “Соккер клуб” ва “Футбол шарҳи” кўрсатувлари эфирдан олиб ташланди ва уларнинг ...
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко Танака, Аяко Кобаяси ва ...
28 сентябр 2016
Баъзи имомлар, ҳаттоки, пахта териш ҳар бир мусулмон учун «вожиб амал» дея ҳукм чиқарган, шу билан бирга, Озодлик радиоси ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...