Cатира
4 август 2016

Ўз ТВ Абдуллажонни суннат қилди

Ўзининг машҳур “Абдуллажон” филми билан танилган ўзбек кинорежисери Зулфиқор Мусоқов ўзининг фейсбудаги саҳифасида Телевидение орқали цензура қалинган филми юзасидан ёзган очиқ хатини эълон қилди. Бунда у Ўзбекистон Миллий телерадиоширкати раиси Алишер Жўрақулович Хўжаевга эътирозларини билдириб, вандализм сабабини сўради.

rasm1757
Таниқли кинорежиссер ўз очиқ хатида цензурага учраган филмини тириклайин қўли ва оёғи чопилган болага ўхшатади.

Мусоқовга кўра, 11 июл куни Ўз ТВ орқали намойиш қилинган “Ватан” филмининг 8 эпизоди кесиб ташланган.

Маълум бўлишича айни киночининг “Абдуллажон” филми ҳам “суннат” қилинган тарзда намойиш қилинмоқда.

Таниқли қизиқчи Обид Асомовга кўра ўзбек мулозимлари кино қирқишга уста бўлиб кетишган:

“Алпомиш деган ажойиб филм олинган. Филмнинг бошида, охирида умумий ҳисобда 7-8 минутлик рол ўйнаганман. Шу филмни кўрсатиб туришади байрамларда, лекин менинг жойимни қирқиб ташлашади. Болаларим “Ада, сизни яна кўрсатмади” деб қўяди.

Обид Асомов сухбат давомида, тақиқнинг ғалати жихатларига хам тўхтаб ўтади. Масалан, у ўзи иштирок этган фильмлардаги эпизодлар қирқиб ташланганидан хайратланса, хориж фильмларига берган овози бемалол эфирга узатилаётганидан мамнунлигини айтади.

«Алпомиш» деган кинода (мана шунча жойида) ўйнаб қўйганман. Кинони бошида, ўртасида ва охирида борман. …. ўша фильм Наврўзда, Мустақилликда қўйилади, мен ўйнаган жойларини олиб ташлашади. Мени жойим йўқ. Мени жойимни қирқиб ташлашади. Лекин, титрларда борман. «Ховлиқма ролида — Обид Асомов» деган ёзув бор. Башарам эса йўқ. Лекин овозим кетади. Мультфилмларда, киноларда. Масалан «Один дома», Мирзабек билан овоз берганмиз, «Фантомас»га овоз берганмиз. Овозим кетади.

Худога шукур, ҳеч бўлмаса овозим кетяптику, деб қўяман. Линцензиям бор, лекин чиқаришмайди. Нега?…Бу савол хаммани қизиқтиради. Шу жумладан мени хам» деган эди беш йил давомида берган илк интервьюсида, Обид Асомов.

“Халқаро фестивалларнинг олтита мукофотини қозонган, 11 йил давомида бутун дунё бўйлаб томошабинлар муҳаббатини қозонган филм бундай намойишдан кейин, тириклайин қўли ва оёғи чопилган болага ўхшаб қолган. Қандай ноадекват ва ёвуз одам қилган бу каби вандализм актини?” дея савол билан юзланади филми цензурага учраган ЎзТВ рахбариятига Зулфиқор Мусоқов.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 июл 2019
“Ёшим етмишдан ошди. 50 йилдан ортиқ ҳайдовчилик тажрибам бор. Лекин пешонада бор экан, неварам тенгилар билан яна ҳайдовчиликка ўқияпман”. ...
9 май 2018
Ўзбекистонда бу йилги 9 майни эски совет анъаналарига хос нишонлашга ҳар йилгидан ошиқча ғайрат кўрсатилмоқда. Бу тадбирлардан, “Элтуз” нашри ...
24 январ 2019
Немис сиëсатчилари ва матбуоти Германияга келиб кетган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевни “ислоҳотчи” сифатида эътироф қилишди. Германиядаги Süddeutsche Zeitung газетасининг ...
31 март 2017
Аmnesty International ташкилоти 31 март куни “Қайда бўлма биз сени топамиз” дея номланган ҳисоботини чоп қилди. Айни ҳисоботида, инсон ...
Блоглар
7 октябр 2019
Мен 10 кунлик қамоқдан уйга келган заҳотим интервью берганимда Шабнамнинг тақдиридан мутлақо бехабар эдим. Менинг ...
7 октябр 2019
Мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган хоразмлик блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуров қизининг соғлом ...
6 октябр 2019
Руҳий соғлом Нафосат Оллошукурова руҳий касаллар шифохонасида. У ёшлигидан меҳрибон қиз бўлиб ўсди. Атрофдаги ноҳақликларни ...