Cатира
31 август 2016

Ўзбекистонни Рустам Иноятов бошқармоқдами?

1995 йилнинг 26 июнидан бери Ўзбекистон МХХ раиси лавозимини эгаллаб келаётган 72 яшар Рустам Иноятов Каримов ўртадан кетиши билан мамлакатни тўлиғича ўз назоратига олгани иддао қилинмоқда.

Жорий йилнинг 27 августигача, яъни Каримовнинг миясига қон қуюлгунига қадар, Ўзбекистоннинг сўнгги 25 йили давомидаги мутлақ раҳбари Ислом Каримовгагина бўйсуниб келган МХХ идораси ва унинг раиси қўлида асосий бошқарув ричаги қолгани ҳавотирларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент аймоғининг темир қўли

“Элтуз” суҳбатлашган Ўзбекистондаги мулозимлардан бири “МХХнинг Каримов назоратисиз қолиши исталмаган салбий оқибатларга” элтишидан қўрқишини айтди.

Шу ўринда МХХ раиси Рустам Иноятов шахсига тўхталсак.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ичидаги яширин гуруҳ вакили экани тахмин қилинган “сиëсатшунос Усмон Ҳақназаров” Рустам Иноятовнинг 1995 йил ëзида “контора” тепасига келишини “Тошкент аймоғининг ҳукуматдаги темир қўли Темур Алимов (ҳозирда марҳум) таъминлаганлигини ëзган эди.

Ҳозирга келиб, Рустам Иноятов нафақат КГБ/МХХ, балки мустақил Ўзбекистон ҳокимият тизимлари тарихида ўз курсисида энг узоқ ўтирган амалдор бўлиб қолмоқда.

Яккаҳокимлик учун қурилган идора

1991 йилнинг 26 сентябри, Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилганидан 27 кун ўтиб, Ислом Каримов “Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ташкил қилиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекар экан Ўзбекистон Олий Кенгашининг 11- чақириқ навбатдан ташқари 7-сессиясида Тошкент шаҳар Куйбишев туман Халқ депутатлари кенгаши раиси Шуҳрат Нусратовнинг эътирозига сабаб бўлган эди:

“Ҳурматли депутатлар! Ўзбекистон Олий Советининг навбатдан ташқари 7- сессияси кун тартибига қўшимча масалалар муҳокамасини киритишни таклиф этаман.

Биринчиси – Ўзбекистон президентининг 1991 йил 26 сентябр кунги “Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ташкил қилиш тўғрисида” ги фармони, хусусан бу хизматни Олий кенгашни четлаб ўтиб, шахсан президентга бўйсундириш ҳақидаги қисмини халққа қарши, демократияга қарши, конституцияга қарши, диктатурага элтувчи фармон сифатида бекор қилиш. Бу фармонннинг иккинчи моддасини ўқиб бераман: “Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ташкил этилсин ва унинг фаолияти президентга бўйсундирилсин”. Бунақа қоида дунëнинг бирор демократик давлатида йўқ, ҳатто дунëнинг бирор тоталитар ва бирор диктатор мамлакатида ҳам хавфсизлик хизмати расман, қоғозда битта одамга бўйсундирилган эмас!

Ўртоқлар, бу фармон билан мамлакатнинг разведка, контрразведка идоралари барча техник асослари ва барча эски ишлари билан бирга олий халқ вакиллик идораси назоратидан чиқарилиб, фақат бир одам қўлига топширилмоқда! Бу ақл бовар қилмас иш! Бунга йўл қўйиб бўлмайди, ўртоқлар! Бунга йўл қўйсак, бизни 37-йиллар тақдири кутмоқда, бунинг узоқ муддатли оқибатларини бугун ҳатто башорат қилиш ҳам мумкин эмас. Айниқса, президентимизнинг бошвоқсиз табиатини инобатга олсак, бунинг оқибатларини тасаввур қилиш ҳам қийин!”

Шуҳрат Нусратовнинг бу огоҳлантиришидан 25 йил ўтиб МХХ Ўзбекистонни ўз кўланкада шериксиз бошқариш босқичига ўтгани вазият реаллигига айланди.

Таркиби Мудофаа қуролли кучлариникидан ҳам кўпроқ

27 августдан кейинги вазиятда МХХ президент назоратидан ҳоли равишда автоном ишлаб турибди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматида қанча одам ишлаши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Норасмий манбаларга кўра, бугун МХХнинг амалдаги офицерлар таркиби камида 100 минг кишидан иборат, бу рақамга истеъфо ва заҳирадаги офицерлар, бугун Ўзбекистоннинг ҳар бир кўча ва маҳалласида ишлаëтган жосуслар тармоғи кирмайди.

Постсовет давлатларидаги махфий хизматлар таҳлили билан шуғулланадиган Россиядаги Agentura.ru агентлигининг ëзишича, 2004 йилга келиб Ўзбекистон МХХси таркиби 1991 йилгига нисбатан 26 бараварга ошган ва қуролли кучлари ва хизматчилари сони жиҳатдан Мудофаа вазирлигидан ўзиб, Ички ишлар қўшинларидан кейин иккинчи ўринга чиққан.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 апрел 2019
1784 йилнинг 15 апрелида соат кундузги иккида мистер Россо ва 10 яшар ноғорачи болакай Ирландиянинг Дублин шаҳридан аэростатда ҳавога ...
10 декабр 2018
Ҳар йили 10 декабрь Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади. 1948 йил айни шу куни тарихий аҳамиятга молик ҳужжат – ...
18 июл 2018
Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими буйруғи билан 12 июл куни, туманнинг 11-даҳасидаги, 17-уй деворига ишланган мозаика усти оққа бўялди. Бу ...
8 сентябр 2018
Стокгольм судида Telia ширкати ва Гулнора Каримова ўртасидаги коррупция ишини кузатаётган SVT телеканали журналисти Элин Йоннссон “Элтуз” мухбири билан ...
Блоглар
23 сентябр 2019
Адолат излаб Хоразмдан Тошкентга йўлга чиққан “ЭРК” Демократик партияси аъзоси, шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ...
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек ...
11 сентябр 2019
Ибтидосида айтай, мен шоир ёки бастакор, ё-да ҳофиз эмасман. Шеърга ўхшаган бир нарсаларни ёзиб, уларга ...