Cатира
7 сентябр 2016

Каримов шахсини илоҳийлаштириш

Ўзбек сегментида Каримов ўлимидан сўнг агрессив троллинг авж оларкан, ижтимоий тармоқда президент Ислом Каримов ўлими фонида унинг шахсини илоҳийлаштириш мотивлари пайдо бўлди.

“Сўз бериб айтаманки, юртбошимга бирон нима бўлгудек бўлса, сени Аллоҳим дея асло тан олмайман!” дея ёзди Ижтимоий тармоқ юзерларидан бири.

rasm3043

“Бу инсон пайғамбардир!” деган битикни кўриш мумкин ижтимоий тармоқдаги юзерларнинг беҳисоб ҳамду санолари ичида.

rasm4015

“Мен учун икки худойим мавжуд, биринчиси инсониятни яратган аллоҳ, иккинчиси юртбоши…” давом эттиради ўз фикрини Senga oshiqman ники остида Каримовнинг “яратган бандаси”.

Рассом Адолат eltuz.comга жўнатган сўнгги расмларида айни ҳақиқатларни акс эттиради. “Мен энди Худога эмас, марҳум Ислом Каримовнинг арвоҳига сиғинаман!” дейди сўзига содиқ қолган юзер, юртбошиси ўлганидан сўнг.

Айни пайтда Самарқанддаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасида қурилган Каримов мақбарасини зиёрат қилаётган унинг қизи Лола ва рафиқаси Татьяна Каримоваларнинг янги видеоси пайдо бўлди.

Филмда имом билан фақат шу икки шахс ва бўш стулларни кўриш мумкин. Каримовнинг бошқа қариндошлари, набиралари ва тўнғич қизи уни зиёрат қилгани ҳақида бирор маълумот йўқ.

Каримов шахси илоҳийлаштирилар экан, унинг бошқа қариндошлари ҳам борлиги ҳақида ҳеч нарса айтилмайди.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 апрел 2019
Ўзбекистон Марказий банки мамлакатнинг ташқи қарзи ўтган йилдагига нисбатан 9,5 фоиз, яъни 1,5 миллиард долларга ўсиб, 17,3 миллиард долларга ...
9 январ 2019
Тошкентда, президент қабулхонаси олдида, турли муаммолар билан вилоятлардан келган беш нафар аёлнинг пикети акс этган видео 9 январь куни тармоқда ...
15 феврал 2019
Бугунга қадар “Элтуз” таҳририяти ДХХ раҳбариятидаги ўзгаришлар ҳақидаги силсила мақолаларига бирор расмий изоҳ ола олгани йўқ. Шунга қарамай, таҳририят ...
24 ноябр 2016
23 ноябр куни Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган адабий мусиқий кечада сўз берилган ҳофиз гапиришга қўрқишини билдирди. Мусиқий кеча ...
Блоглар
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...
15 май 2019
Бир пайтлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ўқишга кираётганимда, ҳозирги пайтда Фейсбукда ҳам ...
13 май 2019
Негадир кейинги пайтларда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳақида гап кетганида беихтиёр ёдимга Буюк Британия бош ...