Cатира
20 сентябр 2016

МТС тухумидан чиққан порахўр Орипов амалига қайтарилди

Халқаро коррупцияда айбланиб ишдан кетган ҳукумат мулозими Абдулла Ориповнинг қайта лавозимига қайтарилганини рассом Адолат Eltuz.com нашрига жўнатган янги суратида ҳокимият қаноти остида тухумдан чиққан жўжа шаклида акс эттиради.

Телекоммуникация соҳасидаги коррупция жанжали ортидан 2012 йили ишдан олинган, унгача Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Абдулла Ариповни вақтли президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 13 сентябр куни лавозимига қайта тиклади.

Янги фармонга кўра, Абдулла Ниғматович Орипов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Бу иш ортидан 2012 йилда Арипов ишдан олиниб, устидан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берган Узметроном интернет нашри, шунингдек Абдулла Ориповга, “Ўздунробита” ширкатига қўшимча ретрансляторлар ўрнатиш учун ноқонуний рухсатномалар бериш айби ҳам қўйилгани ҳам билдирган эди.

Швеция прокуратураси апелляция судига тақдим қилган TeliaSonera масъул ходимларининг ўзаро ёзишмаларида “Ўта агрессив тип бўлган Орипов рус иневесторлари тарафдоридир” дея таъкидланади.

“TeliaSonera бўйича тергов билан боғлиқ жараëн Абдулла Орипов раҳбар бўлган даврни қамрайди. Ориповнинг имзосини айни ишга оид кўп ҳужжатларда кўриш мумкин”, дейди Озодликка берган интервьюсида Швеция прокуратураси Коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Гуннар Стетлер.

Таҳлилчилар, йирик порахўрлик жанжалида айбланган мулозимнинг яна ҳукуматга қайтарилишини “ëмон бир мужда” дея баҳолашмоқда.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 сентябр 2018
“2006 йилга қадар “Косон” зонасининг ташқи штаби томи устидаги солдат ва снай­перлар ярим йил тўхтовсиз “террорчилар”ни кутиб яшашди. Улар ...
7 декабр 2016
Ўтган ҳафта «Самарканд и самаркандцы» гуруҳи саҳифасига қўйилган фото ва видеотасвирларда жар ёқасидаги бехисоб скелетлар ётган эшак қабристонини кўриш ...
13 август 2018
2000 йилнинг 13 июнида Муҳаммад Бекжон Жаслиқ турмасидан Тошкентга этап қилинади. Лекин ҳали озодликка чиқишга 18 йил бор… Элтуз ...
4 август 2018
Эзгулик фаришталари 21 йиллик қамоқдан юпун чиққан маҳкумга кийим элтаëтган бир пайтда СНБ ва МВДдаги ëвузлар собиқ маҳбуснинг кейинги ...
Блоглар
16 октябр 2019
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг икки кун олдин олиб қўйилган ижодий фаолият учун лицензиясини «Ўзбекконцерт» 16 октябрь ...
7 октябр 2019
Мен 10 кунлик қамоқдан уйга келган заҳотим интервью берганимда Шабнамнинг тақдиридан мутлақо бехабар эдим. Менинг ...
7 октябр 2019
Мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган хоразмлик блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуров қизининг соғлом ...