Cатира
12 декабр 2016

Тошкент трамвайи Самарқандга «учирилди…»

Самарқандда келаси йили уч йўналишда шаҳар кўчаларини боғлайдиган трамвай йўллари ишга туширилиши ҳақида хабар беради ЎзА нашри.

Бироқ шу йилнинг 22 апрелида Тошкентда трамвай йўллари бузилган, дунё мегаполисларининг энг экологик ҳисобланган транспорти ҳаракати тўхтатилган эди.

Ўзбек ҳукуматининг бу амали, Чехиядан трамвай сотиб олинишидан беш ўтиб юз берди.

2012 йили Тошкент ҳокимияти 250 минг АҚШ доллари турадиган трамвай учун тўрт марта катта нарх тўлаган, 20 трамвай учун 19 млн 800 минг доллар ҳаржлаганди.

Ўртада «откат», «распил» масалалари ҳақида гап-сўзлар оралади… шу билан тошкентликлар энг арзон транспорт воситаси билан видолашишди.

Бироқ орадан кўп ўтмай, Тошкент трамвайларининг ҳарид қилиниши ва йўқ қилиниш сабаблари очиқланмай туриб, калаванинг бир учи Самарқандда ётқизилаётган трамвай йўлларида кўрина бошлади…

Рассом Адолат

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 ноябр 2020
Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраевнинг ўз қўли остидагиларни сўкишлари акс этган аудио 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда ...
28 июн 2023
Тошкентлик аёл Дилрабо Шерова акушер-гинеколог Диля Сатаевани 26 ҳафталик эгизак фарзандлари ўлимига сабаб бўлган эҳтиётсизликда айблади.     25 ...
18 июн 2021
«Элтуз» журналист Шоҳида Тўлаганованинг Сардоба тўғони ўпирилиши билан боғлиқ суриштирув фильмини тақдим этади
20 апрел 2024
Фарғона вилоятидаги ва умуман водийдаги барча профессионал журналист ва зиëлиларга икки оғиз гапим бор. Водий азалдан меҳмондўстлиги билан танилган. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...