Cатира
2 феврал 2017

“Агар ҳар ким 10 тухум еб, 40 тасини сотса…”

Мирзиёевнинг “Ҳар бир хонадон 100 тадан товуқ боқишга мажбур” деган баёноти турлича талқин қилинмоқда.

Қорақалпоққа сафари чоғида у тағин “100 та товуқ энг камида 50 та тухум беради. 10 тасини ўзи еб, агар ҳар куни 40 тасини сотсаям кам таъминланган оила бўлмайди”, деди.

Қуйида фейсбукда пайдо бўлган айрим изоҳларнинг бир шодасини келтирамиз:

Улуғбек Ашур: “Ҳамма тухум сотса уларни ким ҳарид қилади?”

Nuriddin Nizomiddin: “Менам 3 кундан бери шуни ўйлаяпман. Ухласам ҳам миямни товуқ чўқияпти!”

Bek Karimov: “Эплаганлар боқади товуқни, агар ҳамма боқса юрт тухумлар мамлакатига айланади”.

Bakhtier Shakhnazarov: “Қўшнига сотиш деган гапни сал бошқачароқ тушунинг. Аслида “тухумни товуқ боқмаганларга сотасиз” демоқчи…”

Jakhongir Baykhurazov: “Сизлар тухум босиб турилар, Бизлар четдан туриб миллиард-миллиард долларни ўғирлаб босиб ўтирамиз…” 🙂.

Ёдгор Обид: “Маддоҳлар товуқ ва тухумга мадҳия ёзсинлар!”

Javlon Abdullaev: “Приздентимиз бу гаплари билан уйқудаги айрим инсонларга қандай яшашни оддий йўлини тушунтирган бўлса керак. Ҳамма ўзини қўлидан келадиган ишни қилгани яхши менимча”

Юсуф Раҳмонов: “Товуқ боқувчи тухумни давлатга топширади ва давлатдан қарздор бўлиб қолади, чунки озуқани давлатдан қарзга олган-да”.

Xayrullo Fayz: “Аҳмадбойга берасиз тухумларни, тамом!”

Biglio Biglion: “Бориб-бориб тухум миллий валютага айланади. Масалан магазинда шуба, атига 1500 тухум туради, марҳамат”.

Дилшод Рузи: “Ҳеч ким намёкни тушунмаяпти!!! Бу дегани кукуруза экинглар дегани. Товук бокиш ортидан кукуруза майдонлариям кўпаяди. Товук шуни ейди. :)))”

Рашид Хабибулло: “Бу ҳам бир халқ тупикка тиқиш, менимча…”

Saydullah Persay: “Юртбоши аскияни бошлаганга ўхшайдику…”

Furqat Yuldashev: “Товуқ боқсак газ беришармикан?”

Валерий Гавричков: “Ўзбекистон иссиқ, туяқуш кўпайтириш мумкин. Туяқуш битта тухум қўйса ўнта одамга етиб ортади”

Илхом Абдуллаев: “Ўзлигини йўқотган ўзбегим, товуққа қолди куним”

Рассом Бек
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 июн 2019
“Жиян, энди мен сенга ҳеч қачон “ундай қилма, бундай қилма” демайман. Сени Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳеч нарса ислоҳ ...
13 июн 2019
Андижон шаҳри 2-туғруқхонаси фарроши 33 яшар Одинахон Эргашева 9 июнь куни ички ишлар ходимлари уни телефон ўғирлаганликда гумон қилиб, ...
16 феврал 2019
Бундан 20 йил бурун Тошкентда 16 февраль портлашлари юз берган, халқаро журналистлар воқеанинг суддаги асосий гувоҳи Зайниддин Асқаровдан портлашлар ...
23 март 2016
“Халқ сўзи” газетаси “Жаҳон” ахборот агентлигига асосланиб Ўзбекистон президентининг 2015 йил якунларига бағишланган машваратдаги маърузаси Буюк Британия экспертлар ҳамжамиятида ...
Блоглар
26 июн 2019
Ниҳоят 23 июнь куни Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун қайта сайлов бўлиб ўтди. Истанбул шаҳри ҳокимлиги ...
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...