Cатира
27 апрел 2017

Севги ҳақида 18 ёшдан кейин ўқиймизми?

Ҳукумат «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Бу қонун кучга кирса, ҳукумат экспертлари болалар ўқийдиган нашрларни ёшига қараб ёмон-яхшига ажратиши керак.

Масалан, Қодирийнинг “Ўтган кунлар” ёки Мопассаннинг “Азизим” романини ўқиш 18 ёшгача руҳсат этилмаслиги мумкин.

Чунки у ерда катта ёшдаги қаҳрамонларнинг севги можаролари тасвирланган.

Бу тушунарли, аммо лойиҳада тилга олинган “оилавий қадриятларни инкор этадиган” тоифага қайси асарларни киритамиз?

“Ота-оналар ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабат” акс этган тоифагачи?

Ҳуллас, 29 апрелгача муҳокама қилиниб Сенатга тақдим этиладиган бу мантиқсиз қонун лойиҳаси атрофида жавоблардан кўра, саволлар кўп.

Масалан, болаларни “номаъқул” асарлардан ҳимоя қилиш тизимини яратиш ҳақида айтилади. Лекин, унинг қандай амалга оширилишини тасаввур қилиш қийин.

Китоб дўкони ё кутубхона олдида паспорт назорати ўрнатиладими? Уйдачи?

Китобдан кўра, планшет, смартфон ўқиш афзаллиги эътиборга олинса, кўзланган назорат тизими қандай ишлайди?

Рассом Элсевар болани “номаъқул интернет нашри”идан тўсмоқчи бўлаётган ўзбек миршабини ҳажв қилади.

Қонун кучга кираркан, “Болаларимизнинг кўзларини тўсаётган ким?” деган саволни ҳали кўпчилигимиз такрорласак керак?

Рассом Элсевар

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 декабр 2015
(ХМТ) Халқаро меҳнат ташкилоти пахта йиғим теримида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга оид мониторинг натижаларини эълон қилди. ХМТ экспертлари: ...
15 сентябр 2016
Дунёнинг қатор оммавий ахборот воситалари, хусусан, ўзбек тилли мустақил нашрлар Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев “Конституцияга зид равишда ўзининг ...
20 март 2016
“Диёнат” газетаси Учқўрғон туманилик ҳамқишлоқларини Қозоғистонга олиб бориб, 500 минг тангага сотиб юборган шахс беш йил муддатга қамоқ жазосига ...
15 октябр 2015
Бундан бир қанча муддат аввал Фарғона вилоятига бош вазир келиши муносабати билан пахта далаларида терилган пахта қайта чаноқларга ёпиштириб ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...