Cатира
30 май 2017

Тугатилган “Ахборот” рахбари янги “Ўзбекистон 24” каналига бошлиқ бўлди

Республикадаги кўплаб информацион дастурларнинг ёпилиши эвазига ташкил қилинаётган “Ўзбекистон 24” телеканали 27 июндан эфирга чиқади.

Бу канал дастурлари Ўзбекистон телеканалининг “Ахборот”, “Таҳлилнома”, Тошкент телеканалининг “Пойтахт”, “Давр” информацион дастурлари ва “Диёр” телеканалининг тугатилиши эвазига ташкил қилинмоқда.

Жумладан, телеканал номига уйқаш “Uz24” нашри, янги «Ўзбекистан 24» президент Мирзиёев қарори билан очилганини билдирган.

Хусусан МТРК аллақачон телеканални ишга тушириш юзасидан ташкилий ишларни бошлаб юборган.

Янги телеканалга рахбар этиб, илгари “Ахборот” дастури бош муҳаррири бўлган Озод Ҳамидхўжаев тайинланган.

Айни информацион дастурни президент Мирзиёев ўтган март ойи охирларидаги йиғилишда кескин танқид қилиб:

“Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак, «Ахборот» кўрсатувини ўзгартиришимиз керак», деган эди.

“Эски рахбарнинг янги телеканалга бошлиқ бўлиши, унга эски касални юқтирмайдими?” дейди Рассом Туз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 август 2018
26 август куни эфирга кетган «Муносабат» кўрсатуви иштирок этган Политехника университети ўқитувчиси Абдуллаева Анжелика ҳеч кимга сўз бермай «маънавият» ...
29 апрел 2016
Ўзбек ҳукумати тепасидагиларга трамвайнинг асло кераги йўқ, ўзбек мулозимининг трамвай ёки велосипед миниши – уни кўчага чиқазиб сазойи қилиш ...
2 ноябр 2017
31 октябр куни Нью-Йоркда пикапдаги эркак велосипед йўлакчасида саккиз нафар одамни босиб ўлдирди. 12 одам жароҳатланди. Жиноят теракт дея ...
22 ноябр 2018
СССРнинг қудратли КГБ идораси жиноятларини фош қилгани учун халқ орасида” Рембо” лақабини олган ва ўн йилга қамалган ўзбек милицияси ...
Блоглар
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...
23 декабр 2019
Шарқий тақвим бўйича 2020 йил рамзи каламушдир. Каламуш йили шарқий тақвимнинг янги 12 йиллик циклини ...
19 декабр 2019
Ўзбекистонда аҳоли ўртасида 22 декабрь кунига белгиланган сайлов шаффоф, холис ва адолатли ўтишига ишонч анча ...