Cатира
27 июн 2017

Ўзбек иккичилари пул тўлаб институтда ўқийди

«Яна отаси бой иккичиларнинг омади кулди», дейди рассом Туз бакалавриат ва магистратура босқичига қабулнинг 20 июн куни чиқарилган янги тартиблари тўғрисида.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, кириш имтиҳонидан йиқилган абитуриентлар етмаган баллари миқдорида оширилган контракт пули тўлаб ўқишга киришлари мумкин.

Юқори натижанинг 1-дан 4-баллигача етмаганлар оширилган контрактнинг 1,5 баробаридан 3 баробаригача, 30 фоиздан кам бўлмаганлар эса 10 баробардан ортиқ тўловлар шарти билан ўқишга қабул қилинадилар.

Етарли балл тўплолмаган абитуриент, бир ой вақт ичида оширилган контракт учун Давлат комиссиясига ариза бериши керак.

Яна бир гап! Ўзбек олий ўқув юртларида ўқиш нарҳи эндиликда Британиядагидан ҳам кўпроқ бўляпти.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 октябр 2015
Мажбурий пахта терими ҳажв қилинган “Темир хотин” фильмини суратга олган Исамат Эргашевнинг ўзи ҳам пахта даласига сафарбар этилди. Озодлик ...
29 январ 2020
Ўзбекистонлик олима Гулсара Шерматова ижтимоий тармоқда қолдирган 28 январь кунги постида «чет эллардаги юқори малакали PhD унвонига эга кадрларнинг» ...
4 декабр 2024
Тбилисида сохта сайлов натижаларига қарши намойишлар, Германия канцлерининг сирли чамадони, Суриядаги зиддиятлар, Россияда гўдак боласини қорга улоқтирган аёл, Ўзбекистонда ...
26 апрел 2021
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда актёр Дилшодбек Каттабеков ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...