Cатира
11 сентябр 2017

“Стивен Сигал Тошкентдаги турнирда гонорар берилмагани учун қатнашмади»

Ҳолливуднинг машҳур киноактери Стивен Сигал 9 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Asian Fight 2017 Халқаро жанг турнирида қатнашмади. Шу куни унинг мастер класс бериши ҳам кутилган эди.

«Элтуз» турнир ташкилотчиларидан бири билан гаплашиб, унинг қатнашмагани сабабига ойдинлик киритди.

Исми айтилмаслигини истаган ташкилотчига кўра, Ташкентга 8 сентябрда келган 65 яшар Стивен Сигал, ташкилотчилар унга тегишли бўлган 100 минг доллар гонорорни тўламагани учун 9 сентябр кунги турнирда cтадионга чиқишдан воз кечган.

Турнирда қатнашмаган Сигал Тошкент марказида пиширилиб Гиннес рекорд китобига кирган палов танталарида кўриниш берган.

Айни тадбирда унинг Мирзиëев рафиқаси билан “протоколга зид келгани боис учраштирилмагани” Сигал дилини ғаш қилган.

Гиннес палови режасига кўра, у Мирзиёевнинг рафиқаси билан бир столда ўтириши керак эди, аммо унга руҳсат қилишмаган ва протоколга тўғри келмайди деб айтишган.

Шунингдек, Сигални Тошкентга олиб келган шахснинг билдиришича, актер шахсига қаттиқ теккан бошқа ножоизликлар ҳам бўлган.

Жумладан, актернинг Мирзиёев билан билан белгиланган учрашув режаси бўлган. Мирзиëев эса у билан учрашмаган.

Турнир доирасида Стивен Сигал майдонда мастер-класс кўрсатиши керак бўлган, бироқ актёр ўзбекистонлик ва ҳорижий спортчилар йиғилган «Бунёдкор» стадионида кўринмаган ҳам.

«Элтуз» суҳбатдоши иддаосига кўра, “тадбир ҳомийси «Узмобайл» Стивен Сигалнинг иштироки учун пул ажратган, аммо ташкилотчилар уни ўмаришган.

«Элтуз» мухбири «Узмобайл» ширкатидан бу борада изоҳ ола олмади, у билан норасмий тарзда гаплашган ташкилотчилар “ҳамма муаммо тўланмаган пул билан боғлиқлигига” ишора қилишган.

Аввалига спорт турнири ташкилотчилари бошқа бир жангари юлдуз – Жан Клод Ван Даммнинг ташрифини анонс қилишган, бироқ турнирга бир неча кун қолганида унинг «қаттиқ касаллиги» туфайли кела олмаслигини эълон қилишган.

«Элтуз» манбасининг сўзларига кўра, Ван Дамм Тошкентга касаллиги учун эмас, балки қатнашиш гонорорининг суммаси шартларига келишиш мумкин бўлмаганидан келмаган.

“Сигал Монголияга кетди, у жуда ҳам норози…”, деди «Элтуз» суҳбатдоши якшанба, 10 сентябр куни.

Жанговор санъат устаси ўз гонорорини олмагани «Элтуз»га маълум. Аммо “Узмобайл” ажратган пул қайси ташкилотчиниг чўнтагига тушди деган савол жавобсиз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 август 2021
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, «Қумтор» иши бўйича тергов қидирувида бўлган Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев 2 ...
22 март 2019
«Бой ила хизматчи» – Ҳамзага нисбат бериладиган драма. Оригинали сақланмаган. Комил Яшин уни мафкурага мослаб қайта ëзган. Суфлёр варианти ...
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ўтказгани, бўлажак мигрантлар учун ...
31 май 2021
Хоразмнинг Хива туманида бир камбағал бева аёлнинг ўғли номига олинган 30 миллион сўм кредитни ўзлаштиришда бош роллардан бирини ўйнаган ...
Блоглар
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...